Майк Помпео: АҚШ Эрон агрессиясининг ҳар қандай аломатини бостиради

711
0
Mike Pompeo waits to be sworn in as director of the Central Intelligence Agency (CIA) in U.S. Vice President Mike Pence's ceremonial office in the Eisenhower Executive Office Building at the White House in Washington, U.S. January 23, 2017. REUTERS/Jonathan Ernst

Майк Помпео: АҚШ Эрон агрессиясининг ҳар қандай аломатини бостиради

АҚШ Давлат котиби Эроннинг агрессиясини жиловлаш учун Пентагон ва АҚШнинг минтақадаги иттифоқчилари билан яқиндан ҳамкорлик қилиши тўғрисида баёнот берди.

 АҚШ Давлат котиби Майк Помпео 21 май куни Вашингтонда консерватив Heritage жамғармасида Эрон бўйича йўл харитасини эълон қилди.

 Давлат котиби Эронга нисбатан АҚШнинг 12 талаби тўғрисида баёнот берди. Талаблар орасида Суриядан Эрон ҳарбийларини чиқариш талаби ҳам бор. Помпео, шунингдек, Эрон томонидан қўлга олинган ҳар бир америкаликни ватанига қайтариш учун зарур бўлган барча чоралар кўрилишини ҳам билдирди.

 Бундан икки ҳафта аввал АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Теҳроннинг ядровий дастури бўйича Эрон ва жаҳоннинг қудратли давлатлари ўртасида 2015 йил имзоланган келишувдан чиқишини эълон қилган эди.

 Келишувда Эрон ядровий дастури чекланиши эвазига Теҳронга қарши жорий қилинган иқтисодий санкцияларни бекор қилиш кўзда тутилган.

 Расмий номи “Қўшма тадбирлар мукаммал режаси” бўлган келишувни АҚШдан ташқари Хитой, Россия, Франция, Германия ҳамда Британия имзолаган.

 АҚШнинг келишувдан чиқиш қарорини Европа давлатлари танқид қилди. Улар Вашингтон иштирокисиз шартномани сақлаб қолишга уринмоқда.

 Хитой ва Россия ҳам келишувни қўллашда давом этиш тарафдори.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here