Қирғизистон президенти Туркия ва Бельгияга сафар қилади

569
0

Қирғизистон президенти Туркия ва Бельгияга сафар қилади

 24.kg нашрининг хабар қилишича, Қирғизистон президенти Сооранбой Жээнбеков 9-10 апрел кунлари расмий ташриф билан Туркияга боради. Бу ҳақида 6 апрел куни матбуот конференциясида давлат раҳбари аппаратининг ташқи сиёсат бўлими раҳбари Дониёр Содиқов маълумот берди.

 Қирғизистон президенти Анқарада Туркия давлат раҳбари Ражаб Эрдўған ва бош вазир Биноли Йилдирим билан учрашиши режалаштирилган. Ташрифдан мақсад – юқори сиёсий мулоқотнинг йўлга қўйилиши ва савдо-иқтисодий алоқаларнинг кенгайтирилиши.

 Томонлар инвестициялар, метрология ва спортга доир қатор ҳужжатларни имзолашни режалаштирмоқда.

 Сооранбой Жээнбеков Туркиядан Брюссель (Бельгия) томон йўл олади. 11-12 апрел кунлари у Евроиттифоқ тузилмалари вакиллари билан учрашади. Қирғизистон Европа Иттифоқи билан ҳамкорликка устувор аҳамият бермоқда. Қирғизистон президенти ЕИ раҳбарияти билан шахсий алоқаларни ўрнатиш ниятида.

 Ҳозирда Қирғизистон ва Евроиттифоқ вакиллари ўртасида янги узоқ муддатли ҳамкорлик шартномаси тузилишига доир музокаралар олиб борилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here