Қирғизистон парламенти аъзоси Қозоғистонда қамоққа олинди

0
566

Қирғизистон парламенти аъзоси Қозоғистонда қамоққа олинди

 Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатда ўтказилган махсус амалиёт вақтида Қирғизистон фуқароси, парламентарий Асилбек Дамирбек ўғли қўлга олингани ҳақида маълум қилган эди.

 Қозоғистон Бош прокуратураси маълумотларига кўра, Миллий хавфсизлик қўмитаси ва Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича миллий бюро Олмаота, Жамбил, Жанубий Қозоғистон вилоятлари ва Олмаота шаҳрида махсус амалиётлар ўтказган. Мазкур амалиётлар давомида 29 киши қўлга олинган, улардан икки нафари Қирғизистон фуқароларидир.

 Бундан аввалроқ Қирғизистон нашрлари қўшни давлат ҳудудида Жогорку Кенеш депутати Асилбек Дамирбек ўғли ҳам борлиги ҳақида хабарлар тарқатганди.

 Дамирбек Асилбек уулу “йирик миқдордаги контрабанда билан шуғулланганликда ва трансмиллий жиноят гуруҳига аъзоликда” гумон қилинмоқда.

 Қозоғистонда ушланган қирғизистонлик депутат Дамирбек Асилбек уулу ҳамда яна икки қирғизистонлик Уланбек Мурадилов билан Чингиз Абакиров Олмаота шаҳар суди қарори билан икки ойга ҳибсга олинди.

Туркистон: 

Қирғизистон коррупциялашган мамлакатдан яна ҳам юқори пағонага кўтарилиб, мафиялашган жиноятчилар қўл остидаги давлатга айланиб боряпти! Ҳатто Қирғизистондан ўтаётган оламий наркотрафика йўли ҳам, юқоридаги каби давлат хизматчиларининг қўли остида амалга оширилади.

Шу каби ифлос хизматчилар устимиздан ҳукм юритиб келишмоқда! Депутат Дамирбек ўғли қўлга тушди. Лекин қолганлари бундан ҳам жирканчли ва халққа нисбатан хиёнаткорона ишларни амалга ошириб келишмоқда, улар ҳозирча қўлга тушгани йўқ! Қирғиз ҳукумати, орган ходимлари, солиғ системаси, прокуротура ва суд системаси миллиардлаган долларлик зарар келтиришса ҳам, уларга қарши ишончсизлик ёки бу системани жамиятдан четлатиш ҳақида ҳаракат бўлмайди. Лекин исломий ҳижоб, сақол ва даъват… ҳали ҳеч қандай зарар келтирмай туриб, “булар мусулмонлар томонидан эртага моддий зарар келтирилишига сабаб бўлиши мумкин” деган ноқонуний асос билан, ушбу амалларни таъқиқловчи жиноий конунлар қабул қилишяпти. Қизиғи шундаки, ўша қонунлар юқоридаги каби ўзи чиқарган қонунини ўзи бузаётган депутатлар томонидан қабул қилинади!

Энди ҳар икки томон бу депутатни контрабандада айблашга шошилишяпти. Ҳатто ҳукумат маслаҳатчиси Т Мамитов ҳам бу жиноятни ҳукумат ва парламент учун иснод бўлди деб тан олди. Парламент томонидан “бир неча депутат Қозоғистон турмасига бориб, депутат Дамирбек ўғли билан кўришиб келиш керак” деган таклиф илгари суриляпти. Улар, “депутатимиз контробанда товарларини олиб ўтиш билан шуғулланиб қўйипти” деб ишни ёпиб юборишмоқчи бўлишяпти. Демак етакчи гуруҳ, депутат орқали амалга ошириб келаётган жиддийроқ ва каттароқ жиноятни яширишмоқчи!

NO COMMENTS