Трамп: Покистонга миллиардлаб доллар бериб аҳмоқлик қилдик!
АҚШ президенти Доналд Трамп Покистонни “террорист”ларни хавфсиз жой билан таъминлаганликда айблади. Трамп Вашингтоннинг Исломободга ёрдам сифатида миллиардлаб доллар бериб аҳмоқлик қилганини таъкидлар экан, АҚШ Афғонистонда сиқувга олган “террорист”ларга Покистон ҳукумати ўз ҳудудидан паноҳ берганлигини даъво қилди.
“Америка Қўшма Штатлари ўтган 15 йилдан ортиқ муддат ичида Покистонга ёрдам учун 33 миллиард доллар бериб аҳмоқлик қилди. Американинг етакчилари ақлсизларча бу ишга қўл уришди. Биз бу пулларни Исломободга фақат ёлғон ва алдовлари учун бердик, бошқа нарса учун эмас. Улар бизни ахмоқ деб ўйлашмоқда”, дея тивитлади президент Трамп душанба куни ўзининг Твиттердаги шахсий саҳифаси орқали.
“Чунки Афғонистонда бизга қарши жанг қилаётган террористларни улар хавфсиз жойлар билан таъминладилар. Аммо уларнинг ёрдами жуда зайифдир”, – дея қўшимча қилди Трамп.
Бундан аввал ҳам Трамп террорчиларни яширишда Покистоннинг роли борлигини айтиб, “агар террорчиларга паноҳ беришни давом эттираверса катта зиён кўради. Бу вазиятни дарҳол ўзгартириш зарур”, дея огоҳлантирган эди.
Туркистон:
Покистон ҳукумати АҚШга малайликни қойилмақом қилиб бажариб келган давлатлардан биридир. У Американинг ишорасисиз бир қадам ҳам юрмайди ҳам, Америкалик хўжайинларига хизмат қилишда ҳеч қандай кучни аямайди ҳам.
Покистон қурол-аслаҳаларининг асосий қисмини Америка қуроллари ташкил қилади. Эҳтиёт қисмлар ҳам, ўқ-дорилар ҳам Американики. Ҳарбий машқлар ҳам америкача тарзда ўтказилади, икки тараф ўртасидаги шартномалар ҳам Американинг хоҳшига қараб тузилади, ҳарбий базалар ҳам Американики, ва ҳоказо. Покистон режими ўзининг қудратли армиясидан фақат Американинг манфаатларини аўёбга чиқариш учунгина фойдаланади. Масалан 1989 йил Корғол тепалигида Покистон армияси Кашмирни озод қилишга бир баҳя қолганда ва Покистон армияси Деҳли шаҳрига яқинлашиб қолган вақтда Покистон АҚШнинг буйруғи билан ўз армиясини ортга қайтариб, кашмирлик мусулмонларни ёрдамсиз ташлаб қўйди. Бундан ташқари АҚШнинг Блек Вотер каби бузғунчи жосус тўдалари Покистонда бемалол юришига изн берилган. Ҳатто таълим тарбия соҳаларида ҳам АҚШнинг буйруғи билан динсиз назоратчилар қўйилган.
Бироқ Покистон шунчалик жон куйдириб АҚШга хизмат қилиб келишига қарамай Вошингтон ундан норози эканлиги маълум қилмоқда.
وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ
-“Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар”.