Эронда беқарорлик давом этмоқда
Эрон халқи ўз ҳукуматининг сиёсатидан норози бўлиб кўчаларга чиқди. Пойтахт Теҳронда ва бошқа шаҳарларда намойишлар кундан кунга кучайиб боряпти. Давлат нашрлари 1200дан ортиқ аҳоли пунктларида норозилик акциялари қайд этилганлигини маълум қилди. Сурия масаласига аралашишни бас қилишни талаб қилиб чиқаётган намойишчилар тинмай “Руҳонийга ўлим” ва “Диктаторга ўлим”, дея ҳайқиришмоқда.
Расмий хабарларга кўра, бугунгача 12 киши ҳалок бўлган. Теҳрон университети ичидаги намойишчилар давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини танқид қилган шиорларни айтиб чиқишяпти. Бунга жавобан ҳукумат кучлари ҳам қаттиқ хавфсизлик чора-тадбирларини кўрмоқда.
“Рейтерс” ахборот агентлигининг хабарида айтилишича, Теҳрон полицияси Фирдавсий майдонидаги намойишчиларни тарқатиш учун сув пуркагич машиналарни ишга солган. Мамлакатнинг шимоли-ғарбида жойлашган Занжан вилоятида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар чиқганлиги айтилмоқда.
Хавфсизлик масалалари бўйича Теҳрон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Али асғар Носир Бахт намойишларда иштирок этган 200га яқин киши ҳибсга олинганлигини ва улардан 40 нафари қўзғолон етакчиси эканлигини билдирди.
Теҳрон ҳокими Муҳаммад Ҳусайн ўзининг матбуот баёнотида пойтахтда ҳар қандай митинг ўтказиш ноқонунийлигини билдириб, аҳолини огоҳлантирди. Маҳаллий манбаларга кўра, хавфсизлик кучлари асосий майдонларда қаттиқ назорат ўрнатган. Пойтахтда ва мамлакатнинг катта шаҳарларида эса вазият жуда кескинлигича қолмоқда.
Туркистон:
“Эрон Ислом республикаси”, яъни бу Эрон Ислом халқ бошқаруви деган манънони ифодалайди. Бу эса куфрни Ислом билан аралаштириб юбориш ва Исломни куфр бошқаруви учун ниқоб ҳамда сунъий эътиқодий раҳнамолик қилиб олишни англатиб, бу мамлакат шаръан (дорул куфр) куфр давлати деб эътибор қилинади!
Шу кунларда бошланиб қолган Эрон халқ қўзғалонлари, аслида бир неча ўн йиллардан бери етилиб келаётган илмоний дунёқарашдаги мухолифот вакилларининг навбатдаги ҳаракатидир. Эронда Ислом билан илмонийлик қоришштириб юборилди. Натижада ташқи қиёфаси исломий, асли куфр асосидаги тушунарсиз бир давлат пайдо бўлди. Табиийки бу давлат иқтисоди ҳам бирор ақидадан келиб чиққан тиниқ қонунларга асослана олмади. Чунки оламий куфр системаси билан ҳамкор бўлиб яшашга мажбурлиги сабабли ҳамда халқаро сиёсий ташкилотларга аъзо сифатида Эрон халқаро қонунларга бўйин эгиб яшашга мажбур. Бу эса уни сиёсатда ҳам иқтисодда ҳам Исломни асос қила олмаслигини англатади. Демак Эрон Ислом республикаси чекланган ҳудуддагина Ислом динидан фойдаланади. Исломий кўринишлар, бидъат ҳурофотлар ва куфр етакчилигига қалбаки исломий фатволар бериш билан ўз халқини алдаб келади. Натижада мамлакат сиёсий ва иқтисодий ночор аҳволга туша бошлади.
Эроннинг иқтисодий ночор аҳволи аслида оламий куфр системаси билан ҳамкорликда ҳаракатланиб бораётганидан келиб чиқаётганига қарамай, халқининг норозилик ҳаракатлари айнан исломий раҳнамоликка қаратиляпти. Негаки Эронни ҳақиқий етакчиси, диний раҳнамоси Ҳомений ҳисобланиб, у “мамлакатни Ислом тамоиллари билан бошқаряпман” деб даъво қилиб келади. Илмоний оламий системаси, диний етакчиликнинг шу давосидан фойдаланиб, “Эроннинг барча хато ва ночорликлари айнан динга асосланганидан келиб чиқмоқда” деган тушунчани илгари суриб келади.
Эронда инқилобий ҳаракатлар кутилаётгани йўқ! Чунки у мамлакатда инқилобий фикрий муҳитнинг ўзи мавжуд эмас. Эронда давлат бошқарув структурасини ўзгартириш ҳаракатлари боряпти. Яъни илмоний кучлар, шу кунга келиб халқ назарида ўта обруйсизланиб қолган диний етакчи гуруҳни ҳокимиятдан суриб чиқариб юборишмоқчи. Бу кутилаётган ва табиий жараён бўлиб, ҳар қандай қувват эгаси ҳатто Исломни куфр ёрдами, ҳамкорлиги ёки куфр воситалари билан олий қилишни ўз олдига мақсад қилганида ҳам, бундан бошқа натижаларга эриша олмаган бўлар эди!
Эрондаги бу воқеъликка илмонийлик инқилобий ҳаракати деб ном бериш мумкин. Улар ҳатто Исломга ўралган куфр тузимига ҳам рози бўлишмаяпти. Тўғрироғи Эронда Исломга ўралган куфр тузимининг табиий инқирозий жараёни кузатиляпти. Яъни, вақтида куфр учун ўта манфаатли бўлган қалбаки исломий муҳит энди керак бўлмай бораётгандек! Ёхуд, вақтида Исломдан бошқага рози бўлмаётган Эрон халқи, мавжуд бузуқ исломий қалбаки тузумдан зерикди. Оламий куфр системаси бу кунни узоқ ва сабр билан кутди ва шу кунни тезлатиш учун бор имкониятларини ишга солиб бораяпти!
Саудия арабистонида ҳам худди шу каби бузуқ тузум ҳукм суради. Эроннинг бу бахтсиз ҳолати вақти келиб албатта Саудларнинг ҳам бошига тушади инша Оллоҳ! Балки етакчи куфр давлатларидан миллиардлаган долларларга қурол сотиб олаётгани, шу куннинг олдини олишга қарата ҳаракат бошлаётгани учун бўлиши мумкин.