Ливия майдонидаги сиёсий ўзгаришлар

683
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Ливия майдонидаги сиёсий ўзгаришлар

Савол: Ўрта Шарқ газетаси 2017 йил 4 ноябр куни (Қоҳира учрашуви Ливия ҳарбий муассасасини бирлаштиришга келишиш билан якунланди) деган хабарни чоп қилди. Бундан олдинроқ яъни 2017 йил 30 октябр куни ливиялик ҳарбий мулозимлар Ливия армияси структурасини тартибга солиш бўйича Қоҳирада йиғилишган эди. Бу ерда эътибор берилиши лозим бўлган нарса шуки БМТнинг Ливиядаги элчиси Ғассон Салома Қобиз Саррож ҳукумати ва парламент билан Тобрук шаҳрида 2017 йил 21 сентябрда ечим сифатида қабул қилинган йўл харитаси борасидаги музокараларни бошлаб юборган эди. Лекин бу нарса 2015 йил 17 декабрда Марокашнинг Сухайрот (Схират) шаҳрида имзоланган келишувдаги муаммоли саккизинчи модда сабабли бир ой ҳам ўтмасдан очиқ масала бўлиб қолган эди. Шундай экан ҳарбий учрашув сиёсий учрашув муваффақиятсизликка учраганининг аломатими? Бошқача айтганда ҳарбий музокаралар сиёсий музокаралар муваффақиятсизликка учраганидан кейин саккизинчи моддани ҳарбий йўл билан ечиш учун бўлмоқдами? Сухайротда икки тараф имзолаган келишувдан икки йил ўтиб нима ўзгарди? Нима учун бугун келишиша олмаяпти? Олдиндан ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

Жавоб: Аслида ҳеч нарса ўзгармади. Икки тараф Сухайротда келишувни имзолаган пайтдаёқ келишмовчилик мавжуд эди. Лекин икки тараф турли мақсад ва сабабларга кўра келишувни имзолашган эди. Масала янада ёрқинроқ бўлиши учун қуйидагиларни келтириб ўтамиз:

  • Қаззофий даврида таъсир кучига эга бўлган сиёсий элита Британияга малай эди. У даврларда Америка таъсири кучсиз эди. Қаззофий даври тугагач, эски сиёсий элита яна ҳокимиятга келди. Чунки унинг илдизлари ҳали кучли эди. Шунинг учун сиёсатчиларга Британиянинг таъсири устун келди. Айни пайтда Америкага малай сиёсатчилар фаол эмас эди… Шунинг учун Европа қисқа муддат ичида ҳукумат ва парламентни ташкил қилишга эътиборини қаратди. Чунки у эски сиёсий элита сабабли натижа ўзининг фойдасига бўлишини кутаётган эди… Америка эса, Британияга малай сиёсий элита қаршисида тура оладиган янги сиёсий элитани пайдо қилмагунича ҳар қандай сайловларни олдини олишга эътиборини қаратди. Бошқача айтганда, Европа сиёсий ечимни тезлаштириш пайида бўлган бўлса, Америка янги сиёсий элитани пайдо қилмагунича ечимни кечиктириб туриш пайида бўлди. Лекин Америка бу янги сиёсий элитани ўз одатига кўра фақат ҳарбий куч билангина амалга ошириш мумкин эди.
  • Америка ўз малайи бўлмиш ливиялик зобит Ҳафтарни унинг фойдасига ишлаши учун Ливияга юборди… Ҳафтар ва унинг 300тача аскари 1987 йил март ойида Чад давлатида асирликка тушиб қолади. Шунда Америка Чад давлати билан ўртамчилик ишларини олиб боради ва 1990 йилда МРБ агентлиги уни қутқариш учун музокара олиб боради. Сўнг Америка самолёти уни ва аскарларини олиб аввал Заир давлати, кейин эса Америкага учади. Шундан сўнг унга АҚШда сиёсий қочқин мақомини беради. Шундай қилиб, Ҳафтар хориждаги Ливия мухолифатига қўшилади. Ҳафтар сўнгги йигирма йил ичида АҚШнинг Виржиния штатида яшаб, МРБ томонидан партизанлик урушига тайёргарликдан ўтади. Ҳафтар Ливияга 17 феврал қўзғолонида қайтади. Америка уни Ливияда ҳарбий куч пайдо қилиши ва шу йўл орқали у ерда минтақаларни эгаллаши учун ҳамда ҳарбий ғалабалар орқали янги сиёсий элита пайдо қилиши учун юборди. Бу ишда уни қурол аслаҳа ва пул билан бевосита ва Мисрдаги сиёсий малайи орқали таъминлади… Америка Ҳафтар фаол нуфузга эга бўлишини кутиб, Ливияда ҳар қандай сиёсий ечимни бекор қилди. Ҳафтар кўпроқ шарқ томонга ўрнашди, чунки Триполи Европа, хусусан Британияга малай сиёсий элита билан тўлиб тошган эди. Шунинг учун у Ливиянинг шарқида куч тўплашда муваффақиятга эришди ва Тобрукдаги парламентни эгаллади.
  • Европа 2015 йили энг кўп эътибор қаратган нарсаси сиёсий элита ўзгармай туриб, сиёсий ечим пайдо қилиш бўлди. Шунинг учун у қадамларни тезлатиш мақсадида Ливияга ўзига малай элчиларни жўнатишга эътибор қаратди. Леонни халқаро элчи сифатида Ливияга жўнатар экан, бу борада муваффақият қозонди… Чунки Европа у орқали сиёсий ечимни тезлаштирди ва хавфсизлик кенгашига босим берадиган муҳитни яратди. Айни пайтда агар Америка сиёсий ечимдан бош тортса унга қийинчилик туғдирадиган муҳитни ҳам яратди… Америка эса, ишга бошқа тарафдан ёндашди. Чунки у ишлар шу тарзда тезлашганини кўрганидан кейин, сиёсий ечимга қаршилик қиладиган бўлса, иш унинг фойдасига бўлмаслигини тушунди. Шунинг учун у Сухайрот келишувига мос режасини ишлаб чиқди. Бу режа келишувни бошқасига алмаштириш ёки уни бутунлай бекор қилишдан иборат эди… Шундай ҳам бўлди. Келишувдаги саккизинчи модда ҳарбий кучга алоқадор эди… Европа Ҳафтарнинг Америка малайи экани ва Америка уни армияга қўмондон бўлишини хоҳлаётганини билар эди. Шунинг учун саккизинчи модда яъни армия бош вазирга бўйсуниши тўғрисидаги моддани қабул қилди. Чунки бош вазир Саррож Европа малайи эди… Мана шу модда Америка учун енгиб ўтиш мумкин бўлган тўсиққа айландики, Америка ундан келишувни бекор қилиш учун фойдаланди. Ҳафтар кейинчалик армиядаги фаол кучга айланди ва Триполидаги Европа сиёсий элитаси билан баҳслаша оладиган фаол сиёсий элитани пайдо қилди…
  • Ҳозирги воқелик шундан иборатки, у 2015 йил охиридаги Сухайрот келишувидан бери кўп ўзгаргани йўқ. Шунингдек икки тарафнинг мақсадлари ҳамда сиёсий ва ҳарбий интилишлари ҳам ўзгармади… Биз Сухайрот келишувидан кейин Ливия мавзуси борасидаги кўп саволларга жавоб бердик. Ким уларни яхши тинглаган бўлса, бу ишларни ёрқин тушунтириб берганмиз.
    • 2014 йил 3 июндаги саволнинг жавобида шундай келади: (Ливиядаги сиёсий доира Британия етиштириб чиқарган қўғирчоқ доира эканини, унда Британиянинг Ливиядаги малайи бўлган бу сиёсий доирани қўллаб-қувватлаётган французларнинг бир оз қўли ҳам борлигини, бу эса бўлғуси сайловларда мансабларга кўтариладиганлар бир озгина «мустақиллар» билан бирга Европанинг одамлари бўлишини ва ана шундан кейин вазият барқарорлашиб Американинг очкўз истаклари бекор кетишини англатишини Америка яхши билади. Америка ўзининг Қаззофий бошқарувига барҳам беришдаги амалий ҳарбий таъсиридан фойдаланиб қолишни истаган эди. У ўзининг нуфузда улуши кўпроқ ва тўлиқроқ бўлишида шундан фойдаланишни истаган эди. Американинг бу истаги эса Европа ҳукмронлиги сақланиб қолаётган бу муҳитда сайловларнинг ўтказилиши билан рўёбга чиқмайди. Шунинг учун Америка ўзига малай бўлган янги сиёсий табақани пайдо қилиш учун Ливияда ҳарбий жиҳатдан «карта»ларни аралаштириб юбориш ва вазиятни қайта тартиблаш фикрига тушган эди. Бундаги биринчи қадам бир ҳарбий кишига аъзоларининг кўпчилиги Европа одамлари бўлган Миллий конгресс назорат қилаётган мавжуд вазиятга қарши тўнтаришга ўхшаш нарса билан ҳаракатланишни таклиф этиш эди. Мақсад «карта»ларни аралаштириб юбориш ва сайловларни Америка учун афзал бўлган шарт-шароитлар вужудга келгунга қадар кечиктириш эди. Сайловлар фақат бир Американинг назорати билангина бўлмаса Европа билан шерикчиликда бўлади, натижада майдон фақат Европаники бўлиб қолмайди. Шундай қилиб Америка Ҳафтарни ҳаракатга келтирмоқда…).
    • 2015 йил 11 апрелдаги саволнинг жавобида шундай иборалар келади: (Европа Американинг музокараларни фош қилишга ҳаракат қилаётганини тушунади. Шунинг учун Европа Ливияга ўзининг ишончли элчиси Бернардино Леонни юборди… Бернардино Леон сиёсий ечимга эришиш учун ишларни жадаллаштирди. Унинг мақсади ўз вазифасини 2015 йил март охиригача ниҳоясига етадиган мандати давридаёқ бажариш эди. Хавфсизлик кенгашининг 2213 сонли қарори билан унинг мандати 2015 йил 15 сентябргача узайтирилди. Леон ўз вазифасини биринчи муддатдаёқ ниҳоясига етказиш учун шошилди. У биринчи Женевада музокаралар олиб борди, кейин бу музокаралар Ливия, Марокаш, Жазоир ва яна Марокашда бўлиб ўтди. 2015 йил 12 март пайшанба куни Марокашда бўлиб ўтган музокаралар даврасида Тобрук парламенти аъзолари Ливиядаги томонлар ўртасидаги сиёсий маслаҳатларни бир ҳафта кейинга, яъни 2015 йил 19 мартга кечиктиришни талаб қилишди… Леон эса сиёсий ечим иложи борича тез чиқарилишига эътиборини қаратди. Шундай қилиб 2015 йил 16 март куни Европа Иттифоқи томонидан музокаралар муваффақиятсизликка учрашидан огоҳлантириб қўшма баёнот чиқарилди. Ушбу баёнотда шундай иборалар келган: (Сиёсий ечимга келишилмаса Ливия яхлитлиги хатарга юз тутади… Европа Иттифоқи мустаҳкам хавфсизлик тартибларига эга, ягона миллий ҳукумат ташкил қилишга келишиш орқали Ливияни қўллаб-қувватлашга тайёр». (Германия ахборот агентлиги, 2015 йил 16 март).
    • 2016 йил 19 январдаги саволнинг жавобида шундай келган: (Британия сиёсий доиранинг барчаси ёки кўпроғи унинг тарафида эканини билади. Шунинг учун Леон таклифига мос келадиган ҳар қандай муваққат ҳукумат ўзи тарафида бўлишидан хотиржам. Шунинг учун Леон даврида Сухайрот келишувини тезлатишга эътибор қаратди. Лекин бу ишни амалга ошира олмагач, Мартин Коблер келди ва ўзгартиришлар бўлди. Британия бу ўзгартиришлар Американинг Коблерга бўлган босими остида бўлаётгани ва Америка бу келишувни ўзи хоҳлаган қолипга солиш мақсадида уни муваффақиятсизликка учратиш учун қадам ташлаганини англади. Шунингдек, Британия бу иш Ҳафтар Америка идора қиладиган сиёсий тил бириктирувлар билан ҳамоҳанг олиб борадиган ҳарбий амаллар натижасида янги сиёсий элитани яратиш орқали бўлишини англади. Шунинг учун Британия ҳисобдан ташқари бошқа ишлар содир бўлишидан олдин тезроқ келишув тузиш ҳақида фикрлади. «Коблер» ўзгартиришлари билан бўлса ҳам келишув Британия учун мақбул йўл эди, шунинг учун ишларни тезлаштирди. Британия 2015 йил 17 декабр Марокашнинг Сухайрот шаҳрида якуний келишув бўлишига зўр бериб интилди. Бу келишув қонуний бўлиши учун хавфсизлик кенгашига мурожаат қилди ва 2259 сонли қарор лойиҳасини келишув қарори сифатида тақдим этди. Британиянинг бунчалик шошилиши сабаби Америка келишувга қаршилик қилаётгани эди… Ливия парламенти раисининг собиқ маслаҳатчиси Исо Абдулқойюм 2015 йил 13 декабрда Эртанги кун телевидениесида чиқиш қилар экан шунга ишора қилди: (Америка ташқи ишлар вазири Керрининг баёнотларидан шуни англаш мумкинки, америкаликлар инқирозни инглиз ва французларга қарши ҳал қилишга журъати етишмайди…).
    • 2016 йил 12 мартдаги саволнинг жавобида шундай келади: (Аммо Американинг «тўсқинчилик» қилаётганига келсак, Ливиядаги сиёсий доиранинг аксарияти Қаззофийнинг қолдиқлари яъни Европа малайларидир… Шунинг учун вазирликларни ташкил қилиш мана шу андоза асосида бўлади. Америка эса Ҳафтар ва унинг ёнидаги ҳарбийларга суянади ва ҳарбий йўл билан бўлса ҳам кучи етганича сиёсий ечимга тўсқинлик қилади. Шунингдек, Ҳафтар ва унинг тобелари орқали ҳукуматда шер улушини олишни хоҳлайди… Европа эса бунинг акси ўлароқ келишувни рўёбга чиқариш, ҳукуматни ташкил қилиш ва ўрнатиш учун ҳаракат қилади, чунки у сиёсий доирага ҳукмрон бўлиб, бунга далиллар кўпдир. Британия ташқи ишлар вазири Филип Хэммонд 2016 йил 19 февралда Жазоирга ташриф буюрар экан, бу давлатнинг ташқи ишлар вазири Рамтан Ламамра билан учрашув чоғида шундай деди: «Ливия ишларига ҳарбий аралашув бу юрт бошдан кечираётган инқирозни тузатиш учун муносиб ечим эмас» ва сиёсий ечим қабул қилишга чақирди. (Жазоир хабарлари 2016 йил 19 феврал).
  • Шунинг учун 2015 йил 17 декабр Сухайрот шаҳрида имзоланган келишувдан бери ва ҳатто ундан олдин Европа сиёсий ечимни тезлатиш пайида. Чунки мавжуд сиёсий элита унинг малайи. Америка эса шу ечимга тўсқинлик қилмоқда ва малайи Ҳафтар воситасида ҳарбий бошқарувни қўлга олмоқчи ва янги сиёсий бошқарув пайдо қилмоқчи… Шунинг учун музокаралар бир олдинга бир орқага қараб кетмоқда. Музокаралар ўтганига бир ой тўлмасдан Тобрук элчиси томонидан чекиниш юз берди ва масала очиқ ҳолда қолди… Ғассон Салома бир сафар у тараф, бошқа сафар эса бу тараф билан учрашмоқда. У ер, бу ерлардан таклифлар қабул қилмоқда. Чекинишларини ва ўз идоралари билан маслаҳат қилиш учун Тунисдан Ливияга қайтишларини оқламоқда… Балки у икки тараф якуний ечимга келишиши иккисининг ортидаги халқаро кучларнинг келишувига муҳтожлигини билса керак. Бу иш Ғассон Саломанинг қўлидан келмайди, ҳатто икки тараф ҳам бу ишни амалга ошира олмайди. Бу уларнинг ортидаги кучларнинг келишувига боғлиқдир. Шунинг учун чекинишди ва масалани очиқ ҳолда қолдиришди ҳамда идоралари билан маслаҳат қилиш учун Тунисдан Ливияга қайтишди.
    • (Ал-Жазира мухбирларининг айтишича, Ливия парламенти элчиси ҳеч қандай узрсиз давлатнинг олий мажлиси билан музокара ўтказишдан бош тортган. Бу учрашув Сухайрот келишувини қайтадан кўриб чиқиш учун Тунисда бўлиб ўтаётган эди… Лекин мухбирларнинг айтишича, сабаб саккизинчи модда борасида бўлган. Чунки бугун эрталаб бу ҳақда шовқин суронли баҳс мунозара бўлган. Унда олий кенгаш ва ҳукумат мавзуси баҳс қилинган. Ал-Жазира, 2017 йил 16 октябр)… (Ал-Жазира манбасининг айтишича, Тунисдаги БМТ элчилиги қароргоҳида БМТнинг Ливиядаги элчиси Ғассон Салома олий мажлис аъзоси Мусо Фараж ва музокара кенгаши раиси Абдуссалом Насийя билан учрашади. Бунда элчилар кеча очиқ қолдирилган масалани тўғрилаш борасида баҳс юритишади… Ал-Жазира, 2017 йил 17 октябр)… (Ал-Жазира мухбирларининг яна айтишича, БМТ элчиси музокарага қатнашаётган икки тарафга ўрталаридаги иттифоқ ва келишмовчиликларнинг баёнини ўз ичига олган ҳужжатни тоширган. Улар кун бўйи уни ўрганиб чиқиб, ўз мулоҳазаларини алоҳида билдиришлари лозим. (Ал-Жазира 2017 йил 18 октябр)…

Ғассон Салома 2017 йил 21 октябр шанба куни Тунисда бўлган матбуот анжуманида ишора қилишича, Тунисда музокара олиб бораётган олий мажлис вакиллар палатаси элчилари ўртасида келишув ва бир-бирини тушуниш мавжуд. Шунинг учун улар Ливияга қайтиб бориб, ўзларининг сиёсий идоралари билан маслаҳатлашади. Саломанинг айтишича, бу ерда саккизинчи модда борасида келишмовчилик мавжуд бўлиб, элчи уни бартараф этишга ҳаракат қилади. (Ал-Жазира 2017 йил 24 октябр).

  • Шунинг учун Ҳафтар ўз эътиборини ҳарбий ишга қаратмоқда, бу ҳеч кимга сир эмас. Чунки 2017 йил 21 сентябрда Ғассон Салома етакчилигида бошланган олий мажлис ва Тобрук парламенти ўртасидаги музокаралардаги Ҳафтарнинг иши ва баёнотлари фақат ҳарбий ишга қаратилган. Ҳафтарнинг баёнотлари музокараларнинг муваффақиятли чиқишини шубҳа остига қўяди. Ал-Жазира 2017 йил 14 октябрда шундай хабар тарқатди: (Генерал Халифа Ҳафтар Ливия инқирозини БМТ етакчилик қилаётган музокаралар йўналиши бўйича ечиш мумкинлиги борасида шубҳа билдирди… Ҳафтар Бенғози шаҳрида ўтган хавфсизлик анжуманида одамларни жорий музокаралар сиёсий инқирознинг ягона ечими деб ишонтириб бўлмайди деган. Шунингдек у сиёсий музокара ўрнига бошқа альтернатив йўлларни айтган, армия ва хавфсизлик идораси шулар жумласидандир. Ҳафтар: Булар «халқ истагига бўйсунади» деган).

Ҳафтар 2017 йил август ойи ўрталарида шундай баёнот берган эди: «Биз армия Ливия тупроғининг барчасига ҳукмронлик қилмагунича курашни давом эттиришда қаттиқ турамиз». (Ўрта Шарқ, 2017 йил 15 август).

Америка Ливиядаги ишларини мустаҳкамлашда ҳарбий ечимга суянмоқда. Шунинг учун у Ҳафтар ҳарбий ҳукмронлигини кучайтириб олиши ва ечим Европа таъсиридан кўра кўпроқ Америка таъсири билан қабул қилиниши учун сиёсий ечимга тўсқинлик қилаверади. Бошқача айтганда, Америка сиёсий ечимни бошқариш учун ҳарбий ечимга эътиборини қаратади ва шу иш учун ҳар қандай фурсатдан фойдаланади… Шунинг учун у Ҳафтарнинг армиядаги таъсирини кафолатлаш мақсадида Қоҳирада ҳарбий учрашув ўтказиш учун муносиб фурсат топгач, 2017 йил 30 октябрда Ҳафтарга учрашув ўтказишини буюрди. Натижада Ливия ҳарбий гуруҳлари Қоҳирада учрашди. Уларнинг барчаси Ҳафтарни қўллаб-қувватлашди ёки ҳеч бўлмаганда унга қаршилик қилишмади… Учрашув 2017 йил 2 ноябрда якунланди. Ўрта Шарқ газетаси ёзишича, Қоҳирада Ливиялик зобитлар ўртасида ўтказилган ва икки кун олдин якун топган Ливия ҳарбий ташкилотларини бирлаштириш борасидаги музокараларнинг учинчи даврасида Ливия армиясини бирлаштириш ва унинг 2011 йилдан бери хавфсизлик ва ҳарбий соҳада бошбошдоқликни бошдан кечираётган ҳукмронликка бўлган алоқаси ҳақида келишувга эришилди… (Ўрта Шарқ 4 ноябр 2017 йил).

Кўриниб турибдики, Америка ўзининг малайлари Миср ва Ҳафтар воситасида ишларида силжишга эришди. Чунки Ҳафтар Ливиянинг катта қисми, хусусан юртнинг шарқи ва нефтга бой минтақалари устидан ҳукмрон бўлган шахсга айланди. Европа (Британия ва Франция билан Италия) эса, бунинг акси ўлароқ бироз сустроқ ҳаракат қилди. Лекин бу кураш тўхтаб қолди дегани эмас. Чунки Европанинг Ливияда ҳали кучи бор, бундан ташқари у сиёсий ишларда Америкадан айёрроқдир… Шундай қилиб, Ливияда Америка ва унинг малайлари ҳамда Европа ва унинг малайлари ўртасида кураш давом этаверади… Бу кураш оловида ёнаётганлар ливияликлар бўлмоқда…

  • Шуни ҳам эслатиб ўтиш лозимки, мусулмонларнинг масалалари душманларнинг қўли билан эмас, балки мусулмонларнинг қўли билан ечилади. Аллоҳ муяссар қилиб қўйган кишига бу жуда ҳам осон. Унинг қуроли зоҳиру ботинда Аллоҳга холис бўлиш ҳамда гап ва амалда Росулуллоҳ ﷺга содиқ бўлишдир. Ана ўшанда музокарачилар рошид Халифа Умар ибн Хаттоб давридан бери исломий бўлиб келаётган юрт қаршисида турганини, унинг аҳолиси мусулмон эканини ва унинг масалалари ечими Аллоҳнинг китоби ва Росулининг суннатида эканини ҳамда мустамлакачи кофир билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билишади.

 وَلا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لا تُنْصَرُونَ  

«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар-эргашманглар. Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирор дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас» [Ҳуд 113]

Хотима сифатида юқорида айтганларимизни такрорлаймиз: Исломий фатҳлар учун ёйилиш маркази бўлган ва оламга адолат ва Исломни ёйган исломий юртлар жанг майдонига айланиб қолди. Мустамлакачи кофир унда бизни қатл қилиш ва бойликларимизни талон-тарож қилиш учун мусобақалашмоқда… Улар нафақат ўзларининг балки бизнинг ичимиздаги малайларининг қўли билан оқизишган ҳар томчи қонимизга хурсанд бўлмоқдалар.

Мустамлакачи кофирлар душманларимиз бўлиб, бизни қатл қилиш учун куч сарфлашаётгани ажабланарли эмас. Аммо ажабланарли иш шуки, турли ливиялик гуруҳлар айримлари Америка ва айримлари Европа тарафига ўтиб олиб, бир-бирлари билан уришмоқда. Улар Ислом ва Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун эмас, балки мустамлакачи кофир манфаати учун уришмоқда… Албатта у улкан (азобларнинг) биридир. Мусулмонлар ўзаро бир-бирлари билан уришишлари Исломда оғир гуноҳдир. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«كُلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ، دَمُهُ، وَمَالُهُ، وَعِرْضُهُ»

«Мусулмонга бошқа бир мусулмоннинг қони, моли ва номуси ҳаромдир». Муслим Абу Ҳурайрадан чиқарган. Росулуллоҳ ﷺ яна айтади:

«لَزَوَالُ الدُّنْيَا أَهْوَنُ عِنْدَ اللَّهِ مِنْ قَتْلِ رَجُلٍ مُسْلِمٍ»

«Аллоҳ Таоло наздида мусулмонни қатл қилишдан кўра дунё йўқ бўлиб кетгани енгилроқдир». Насоий Абдуллоҳ ибн Амрдан чиқарган.

 إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَذِكْرَىٰ لِمَن كَانَ لَهُ قَلْبٌ أَوْ أَلْقَى السَّمْعَ وَهُوَ شَهِيدٌ 

«Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган ҳолда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бордир» [Қоф 37]

 17 сафар 1439ҳ

 6 ноябр 2017м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here