АҚШ Эронда норозилик билдираётганлари қўллаб чиқди

518
0

АҚШ Эронда норозилик билдираётганлари қўллаб чиқди

 “Биз Эрон халқининг ўз муносабатини тинч усулда ифодалаётганини қувватлаймиз. Биз барча томонларни ушбу асосий ҳуқуқни тинч ифодалашни ҳимоя қилишга ва цензурага ёрдамлашадиган ҳар қандай хатти-ҳаракатдан тийилишга чақирамиз”, –деди Оқ уйнинг матбуот котиби Сара Сандерс.

 Бундан аввал АҚШ президенти Дональд Трамп норозиларни Twitter орқали қўллаб-қувватлаганди. Трамп Эрондаги норозиликлар манзарасида “интернет узиб қўйилишини” қоралади.

 Пайшанба куни Эроннинг Машҳад шаҳрида 200га яқин одам норозилик акцияси ўтказганди. Улар Эрондаги иқтисодий аҳволдан норозилик изҳор қилди ва ҳукуматни танқид остига олди. Полиция 52 кишини рухсат берилмаган митингда иштирок этганликда ва давлат мулкини яксон қилишда айблаб ҳибсга олди.

 Норозилик намойишларининг охирги кунида рўй берган тўқнашувлар оқибатида яна 10 киши ҳалок бўлди ва қурбонлар сони 12 нафарга етди. Бу ҳақда Эрон давлат телевидениеси хабарида айтилган.

 Маълумотларга кўра, 31 декабр куни полициячилар билан тўқнашувлар вақтида намойишчиларнинг 10 нафар вакили ҳалок бўлди. Ундан аввалроқ, 30 декабр кунги тартибсизликлар вақтида икки киши ўлдирилганди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here