Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан зулмнинг давом этиши норозиликларга сабаб бўлмоқда

733
0

Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан зулмнинг давом этиши норозиликларга сабаб бўлмоқда

Туркияда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан адолатсиз суд зулмининг давом этиши жамиятдаги холис мусулмонларнинг норозилига сабаб бўлмоқда. 2016 йил 15 июл тунида юз берган муваффақиятсиз давлат тўнтариш ҳаракатида айбланаётган Фатҳуллоҳ Гулен жамоасига тобе судялар 2009 йилда 58 нафар Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини жами 285 йил қамоқ жазосига ҳукм қилган эди. Муваффақиятсиз давлат тўнтариш ҳаракатидан сўнг мазкур гуленчи судяларнинг барча суд ҳукмлари бекор қилинишига қарамай, уларнинг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан чиқарган ҳукми Туркия олий суди томонидан қайта тасдиқланди. Бу эса бир қанча таниқли холис ёзувчилар, инсон ҳуқуқлари фаоллари ва адвокатлардан иборат зиёли мусулмонларнинг кескин баёнотлар билан чиқишларига сабаб бўлди. Улар ўзларининг мазлумлар тарафдори эканлигини билдиришиб, баъзи ахборот агентликлари ва хабар сайтлари орқали  матбуот баёноти бериш билан бу масалани куннинг долзарб мавзусига айлантиришди.

“Ҳур фикр ва таълим ҳуқуқлари” жамиятининг раиси Ризвон Қоя, Гуленчи судяларнинг бекор қилинган қарорлари Ҳизб ут-Таҳрирга келганда ўз кучида қолишига эътибор қаратди.

“Бу ноқонунийлик ва жиноятнинг сабаби нимада? Даврлар ўзгарса ҳам Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан қонун бузилиш қоидалари ўзгармай қолаверадими? Ҳатто битта ҳам қурол топиша олмаган бўлсалар ҳам, 58 киши террор ташкилотига аъзоликда айбланмоқда!”, дейди Ризвон Қоя.

“Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан чиқарилган қарордан сўнг қуйидаги сўзларни ишлатишга мажбурмиз: Туркияда мусулмонлар учун Адолат халқ онгидан утопя сифатида жой ола бошлади. Бу мамлакатда саккизоёқ каби ҳар бир муассасага тумшуғини тиққан Гуленчилар ва унинг судялари ҳаммага зулм қилибди-ю аммо Исломий ташкилотларга зулм қилмапти-да, ғалати эмасми? Гуленнинг ҳар тарафга еткзган зарарлари бир-бир кўриб чиқиляпти, бироқ Исломий жиҳат тилга ҳам олинмаяпти. Бу ерда аниқ бир мақсад бор”, дейди Тадқиқотчи-Ёзувчи Ҳаёти Садаф.

 “Мавжуд адолатсизликни тузатиш кутилар экан, янги-янгилари қўшилмоқда. Олий суд 58 нафар Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини жами 285 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Ҳеч қандай зўравонлик ва террорга аралашмаган кишиларни фақат фикр ва эътиқодлари учун жазолаш қайси виждонга тўғри келади?”, дея савол ташлайди ТВ бовлошчи Меҳмет Тупроқ.

Баҳодир Курбанўғли ҳам “Ҳилол ТВ” томонидан намойиш қилинган дастурда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига раво кўрилган бу адолатсизликлар бартараф этилишини талаб қилди.

“Бу зулмлар қачонгача давом этади. 2023 йилгачами ёки 2033 ё 2053 йилгачами?! Кимдан қўрқяпмиз, Америкага “ЭЙ” дея хитоб қиляпмиз, (Исроил)га “ЭЙ” дея хитоб қиляпмиз”, ички мухолифатга “ЭЙ” дея гап қотяпмиз, бирор кимсадан қўрқадиган жойимиз йўқ, шундай экан, бу (Ҳизб ут-Таҳрир) масаласида кимдан қўрқяпмиз? Буларнинг ишлари ҳеч бир қонунга зид эмас. Нега ҳаракатни бошламаяпмиз!”, дейди Баҳодир Курбанўғли теледастурда.

Муҳаррам Болчи (Адвокат), Фарук Гергерлиоғли (ҳуқуқ ҳимоячиси, Ёзувчи, Ҳақ ва адолат платформаси котиби), Мурод Садак (адвокат), Саид Шаҳин (Ҳуда ПАР раисининг ўринбосари ва ташқи алоқалари раиси), Эрдал Элибуюк (ҲудаПАР матбуот масъули ва Истанбул бўлими раиси) ва Сидки Зилан (адвокат) ҳам шулар жумласидан.

 Шунингдек “Haksöz Haber” “Yöneliş Haber” “İLKHA” “Islah Haber”, “Hakyol Haber”, “Haber Duruş”, “İslam ve Hayat”, “Ekran Gazetesi”, ахборот агентликларида бу ҳақида хабарлар тарқатилди. Бироқ Инсон ҳуққуқлари ҳақида оғиз кўпиртираётган халқаро матбуот воситалари эса, бу масалага бефарқ қарашда давом этишмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here