Остона шартномасининг сохталиги фош бўлиб бормоқда

706
0

Остона шартномасининг сохталиги фош бўлиб бормоқда

Остона музокараларида Россия, Туркия ва Эрон давлатлари томонидан Суриянинг маълум минтақалари “Хафвсиз минтақа” деб эълон қилинган эди. Шартномага кўра, мазкур уч давлат, яъни Россия, Туркия ва Эрон давлатлари “Хафвсиз минтақа”нинг кафолатини ўз зиммасига олган.

22 июл куни “Хафвсиз минтақа”да оташкесим кучга кирганлиги эълон қилинган эди. Шундай бўлишига қарамай, Асад режими ҳалигача ҳужумларини давом эттириб келмоқда. Аммо “Хавфсиз минтақа” кафиллигини ўз зиммасига олган Россия, Туркия ва Эрон давлатларидан ҳеч бир садо чиқмаяпти.

“Хавфсиз минтақа” таркибига кирувчи Шарқий Ғутада Асад режими томонидан кеча уюштирилган ҳаво ҳужумларида тинч фуқаролардан 12 киши нобуд бўлди. Улар орасида аёллар ва ёш болалар ҳам бор.

Фуқаролик мудофааси гуруҳлари эълон қилган ҳисоботга кўра, 14-17 ноябр кунлари Асад кучлари содир этган кучли ҳужумлар оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 45 киши, жумладан 13 нафар ёш бола ҳаётдан кўз юмган. Ҳужумларнинг давом этиши туфайли ҳалок бўлаётганлар ва ярадорларнинг сони ортиб бораётгани хавотир уйғотмоқда.

Сурияда фаолият кўрсатаётган журналист Билол Абдулкарим Ҳизб ут-Таҳрир – Голландия томонидан Амстердамда ўтказилган “Идлибни қўллаб-қувватлаш” форумида билвосита Интернет орқали иштирок этиб, Остонада эришилган “Хавфсиз минтақа” ҳақиқатини очиб ташлади. Билол Абдулкаримнинг маълум қилишича, Ҳалаб шаҳрида содир бўлган аламли ҳолат бугунги кунда Идлиб ва унинг яқинида содир этилмоқда. “Хафвсиз минтақа” деб эълон қилинган ерлардаги касалхоналар, мактаблар ва масжидлар, у ерга хавфсиз зоналарни ташкил қилишни даъво қилиб кирган турк армиясининг кўз ўнгида бомбардимон қилиниб, хонавайрон этилмоқда. Бироқ Абдулкаримга кўра, оммавий ахборот воситалари “турк армияси у ерга хавфсиз зоналарни ташкил қилиш мақсадида кирди”, дея ёлғон ахборот тарқатмоқда. Воқелик эса аксинча.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here