Гутеррес Саудиянинг терроризмга (Исломга) қарши ҳаракатларини юқори баҳолади
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутеррес Саудия Арабистонининг терроризмга (Исломга) қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини мақтади ва унинг халқаро ташкилотлар стратегиясини қўллаб-қувватлади. Гутеррес Саудия ҳукуматига нисбатан мақтовларини БМТ Хавфсизлик Кенгаши қошида қилган нутқида ёғдирди.
“Саудия пойтахти Ар-Риёддаги терроризмга қарши кураш мўтадиллик маркази дунёда етакчи рол ўйнади. Унинг мақсади терроризм ва террорчиларга қарши кураш учун стратегик фаолиятни мувофиқлаштириш ва энг аввало аъзо давлатлар салоҳиятини ошириш бўлди”, деди Гутеррес.
“Хавфсизлик муаммолари мунтазам ўзгариб бормоқда. Террорчи ташкилотларнинг ёшларни манипуляция қилиш ҳаракатларига тўсқинлик қилиш ва уларнинг молиявий йўлларини кесиш орқали уларга қарши кураш олиб бориш зарур”, дея қўшимча қилди БМТ Бош котиби.
Гутеррес ижтимоий имкониятлар етишмаслиги ва демократик жараённинг йўқлиги ҳамда эркинликларнинг чекланиши “террорчи”лар учун ёшларни ўзларига жалб қилишга имкон яратишига ишора қилди. Унинг таъкидлашича, Саудияда ташкил қилинган марказ “экстремизм” ва “терроризм”га (Исломга) қарши кураш учун ҳимоя йўналишини тақдим қилган.
“Бизнинг мақсадимиз ҳамма жиноятчиларни адолат қаршисига олиб чиқиш ва уларни жавобгарликка тортиш ҳамда янада кўпчилик уларнинг жиноятлари таъсири остига тушиб қолишининг олдини олишдир”, деди Гутеррес.
Шунингдек, БМТ Бош котиби ўз нутқида ўтган сентябр ойида бўлиб ўтган йиғилишни ҳам эслатиб ўтди. Унда бутун жаҳон раҳбарлари терроризмга (Исломга) қарши кураш учун бор кучларини бирлаштириш лозимлигини таъкидлаган эди.