Путин: Сурия қисқа вақт ичида “террорчи”лардан тозаланади
Россия президенти Владимир Путин Сурия тез кунлар ичида “террорчи”лардан (мужоҳидлардан) тозаланишини билдирди. Унинг таъкидлашича, шундан кейин ҳам терроризмга (Исломга) қарши курашни давом эттириш лозим.
“Остонада бўлиб ўтган Сурия музокаралари ижобий натижа бермоқда. Хавфсиз минтақаларни ташкил этиш Остонада қўлга киритилган энг муҳим ютуқ бўлди”, “Суриядаги террорчиларни қисқа муддат ичида тозалашни ҳозирдан башорат қила олишимиз мумкин. Аммо террорчилар йўқ қилингандан кейин ҳам таҳдид бартараф этилган ҳисобланмайди. Сурияда терроризмни илдизи билан қўпориб ташлаш бутун минтақада ва дунёда терроризмга барҳам берилди дегани эмас”,- деди Путин.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам БМТ элчиси Стаффан де Мистура билан учрашуви чоғида Суриядаги ҳарбий амалиёт тез орада ниҳоясига етишини билдирди.
“Суриядаги вазият терроризмга қарши курашда якуний муваффақиятга эришишга яқинлашмоқда”, деди террорчилар (Мужоҳидлар)нинг чекинаётганига ишора қилган Россия Ташқи ишлар вазири.
Бундан аввал Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Тел-Авивда исроиллик ҳамкасби Авигдор Либерман билан учрашуви пайтида Россиянинг Суриядаги амалиётлари якунига етаётганлигини билдирган эди.
“Суриядаги амалиётлар якунига етиш арафасида. Шунга кўра зудлик билан ҳал қилиниши керак бўлган бир қатор масалалар бор”, деб айтган эди Шойгу.
Бироқ Суриядаги вазият бўйича мутахассисларнинг фикрича, буларнинг барчаси қуруқ гап холос. Сурия қўзғолонини йўқ қилиш осон кечмайди. Уларнинг мақсадлари қўзғолончиларни ва Сурия аҳлини алдаб, қалбларига шубҳа солиш, шу орқали қўзғолондан воз кечтиришдир.
Айни пайтда сўнгги хабарларга кўра, Асаднинг қўлига ўтиб кетган Ҳалабнинг ғарбий қисмидаги қабилалар ва оддий фуқаролар бирлашиб “Халқ иттифоқи” деб номланган янги ҳарбий қисмни ташкил этганлар. Хабарда айтилишича, бу гуруҳ Ҳалабнинг ғарбий қисмида жуда фаол бўлган қабила ва фуқаролардан ташкил топган. Исми ошкор қилинишини истамаган Мухолифат лидерларидан бирининг маълум қилишича, ҳозирда тахминан 10 минг кишига эга бўлган “Халқ иттифоқи” гуруҳи аъзоларининг сони келгуси кунларда 20 минг кишига етиши кутилмоқда.
Туркистон:
Мафкурага қарши ҳарбий қувват билан кураш олиб бориш услуби тарихда бирон маротаба муваффаққият олиб келган эмас! Аксинча, Шомда юз бераётган бу қатлиоммлар, хиёнат ва зулмлар фақат иймоний муҳитни, мабдаъий тушунчалар ва мафкуравий ҳаракатларни кучайтиради. Куфр олами бу ҳақиқатдан албатта хабардор. Лекин уларнинг ҳарбий ҳаракатлар билан вазиятларни вақтинча бўлса ҳам яшириб, бостириб туришдан ўзга чораси қолмади!