Тожикистон имомлари Россияга йўл олиши мумкин
Тожикистон имомлари экстремизмга қарши курашиш учун Россияга йўл олиши мумкин. Бу ҳақида Россиянинг Интерфакс ахборот агентлиги хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, Тожикистонда дин, урф-одатлар ва маросимлар бўйича иш юритувчи қўмита имомлардан бир гуруҳини Россияга юбориш масаласини кўриб чиқмоқда.
Мазкур қўмита ҳақида сешанба куни Интерфакс ахборот агентлигига интервью берган диний идора раҳбари Ҳусайн Шокирзода бу ташаббус ҳукуматнинг буйруғига биноан режалаштирилаётганлигини билдирди. Унга кўра, ҳукуматнинг кўрсатмаси билан Россияга борган имомлар ишчи мигрантларнинг таълим тарбияси билан шуғулланади.
“Бу иш Тожикистон ҳукуматининг топшириғи билан амалга оширилмоқда. Биз масалани муҳокама қиляпмиз. Ҳозирда имомлардан бир гуруҳини Россияга юбориш режалаштирилмоқда. Бундан кўзланган мақсад у ердаги мигирантларни тарбиялаш, уларга тўғри йўл кўрсатиш ва уларнинг терроризм таъсири остига тушиб қолмасликлари учун керакли чора тадбирлар кўришдир”,- деди Ҳусайн Шокирзода.
Бундан илгари Москва муфтийси ва Россия мусулмонлари диний форумининг раҳбари Альбир Крганов журналистларга берган интервюсида Россия Федерациясида яшовчи муҳожирларнинг радикаллашуви хавфидан огоҳлантирган эди. Шунингдек у Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон чегараларида янги пайдо бўлган ва бир неча минг аъзога эга бўлган “Хуросон террорчилик” ташкилотига тобе кишилар хавфидан ҳам огоҳлантирган эди.
Туркистон:
Тожикистон МҲД давлатлари ичида Россияда ишлаб юрган мигрантларининг кўплиги бўйича, Ўзбекистондан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди. Россия федерал мигратция хизматининг статистикасига кўра, ҳозирда Россияда 2 миллионга яқин Тожик мигрантлари яшайди. Уларнинг тўртдан уч қисми эркакларни ташкил қилади.
Охирги ҳисоб китобларга кўра Тожикистоннинг 8.8 миллион фуқороси бор бўлиб, буларнинг деярли 5/2 қисми хорижда меҳнат қилади. Бу эса, Тожик миллатининг энг навқирон, ёш ва бакувват қисми хорижда, хусусан Россияда юрганлигини англатади. Тожикистон ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) деярли 40 фоизи ташқи меҳнат муҳожирлари зиммасига тушяпти. Мамлакат учун ташқи ишчи муҳожирларнинг ўзи, ташқи миллий маҳсулотининг (ТММ) асосий ва ўта эътиборли қисми ҳисобланади.
Демак Тожикистон Россиядаги муҳожирларига беэътибор қарай олмайди. Ҳатто уларга Россияда – Имомали Раҳмон ибораси билан айтганда – “Исломий родикализм” хавфи мавжуд бўлиб турганида ҳам уларни ўз юртига қайтара олмайди. Негаки Имомали Раҳмон ҳам, шунингдек Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари ҳам ўзлари бошқариб турган мамлакатларда, ўз фуқороларини ҳатто иш билан таъминлай олишмайди. Бунга халқаро сиёсат ва оламий куфр системасининг оламий глобаллаштириш сиёсатидаги адолатсизлиги сабаб бўлмоқда. Шунга қарамай, бу давлат етакчиликлари, оламий куфр системаси қаршисидаги исломийлашишнинг олдини олиш мажбуриятидан воз кеча олишмаяпти. Меҳнат муҳожирларининг ҳалол меҳнат қилишига сабаб бўлаётган исломий иймоний муҳитнинг кучайиб бораётгани, уларнинг тинчини бузмоқда.
Қирғизистон ҳам ўзининг бир қатор уламоларини худди шу каби миссиялар билан бир неча маротаба Россияга жўнатди. Улар ҳам, ўзларига чизиб берилган қирғиз миллийлиги асосига қурилган, чекланган ва “мўътадил Ислом” номи остидаги йўналишга чақириш лоиҳаси билан даъват олиб боришди. Россия Ислом ва мусулмонларнинг ашаддий душмани бўлишига қарамай, бу лоиҳага кенг йўл очиб беряпти. Чунки оламий куфр системаси ўзининг демократия ақидасига асосланган барча куфр мафкуралари ёрдамида Ислом мафкурасига қарши кураша олмай қолди. Улар Ислом мафкурасини бир неча бўлакларга бўлиб юбориб, шу бузуқ исломий робиталар билан мусулмонларни ўзаро бирдамлигини парчаламоқчи бўлишяпти. Улар Ислом уламоларини миллий ва давлат уламоларига айлантиришмоқчи. Исломни эса, ўша уламолар воситасида куфр билан муроса қила оладиган мўътадил, илмонийлашган динга айлантиришмоқчи ва бу борада ўша уламолар орқали миллийликка асосланган муҳит пайдо қилмоқчи бўлишяпти.
Аслида Ислом дини, миллийликка чекланиш ва чақиришдан, куфр билан ношаръий муроса қилишдан ва Исломни мўътадиллаштириш орқали уни куфр бошқарув системасига мойиллаштириб бериш учун озгина бўлса ҳам ҳисса қўшиб қўйишдан қаттиқ қайтаради.
Россиядаги Тожик ёки Қирғиз ва Ўзбек мусулмон муҳожирларининг иймоний муҳити ўз юртларидагидан кўра бир неча маротаба кучлироқ! Тожик режими Ислом ва мусулмонларга қарши зулм ва курашни оламдаги барча куфр давлатларидан ҳам ўтказиб юборди. Демак у “Ислом уламоларини” Россияга исломни ислоҳ қилиш учун эмас, балки Имомали Раҳмоннинг мамлакат ички сиёсатида Оллоҳга осийлик асосидаги куфрга моил позициясини, муҳожирлар муҳитида ҳам мустаҳкамлаб келишини мақсад қиляпти.
Ислом уламоларини, Оллоҳга осий бўлишда ҳар қандай махлуққа итоат қилишдан бош тортишга чақирамиз!!! Оллоҳнинг раҳматидан умид қилиб, қаҳри ғазабидан паноҳ сўраб тақво қилишга чақирамиз! Барчамиз охир оқибат албатта Оллоҳга қайтамиз!