БМТ: Аракан қочқинлари учун 430 миллион доллар зарур

589
0

БМТ: Аракан қочқинлари учун 430 миллион доллар зарур

Бирма давлат армияси ва қуролланган буддистларнинг оммавий қирғинларидан Бангладешга қочган Аракан мусулмонларининг асосий инсоний эҳтиёжларини қондириш учун 430 миллион доллар зарур. Бу ҳақида БМТ бош котибининг инсонпарварлик масалалари бўйича ёрдамчиси Марк Лоукок ва ЮНИСЭФнинг ижрочи директори Энтони Лейк Бангладешдаги қочқинлар лагерига ташриф буюрганидан сўнг муштарак баёнот берди.

“Одамлар оч ва сувсиз, саросимага тушиб қолган. Уларга бошпана, озиқ-овқат, тоза сув ва соғлиқни сақлаш хизматлари каби шошилинч ёрдам керак”, дейилади жумладан баёнотда.

БМТ томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, будпараст Мянма ҳукумати ва унинг армиясининг этник тозалашидан қочиб Бангладешдан бошпана топган араканлик Мусулмонларнинг сони 507 000га етган.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги агар Бангладеш араканлик қочқинларни қабул қиладиган бўлса, харажатлар Туркия томонидан қопланишини билдирган эди. Сўнги хабарларга кўра, Бангладеш ҳукумати будпарастларнинг зулмидан қочиб келган мусулмон қочқинларни мамлакатига қайтариш учун қўшни Бирма ҳукумати билан музокарани бошлаган. Бу ҳақида Бангладеш ташқи ишлар вазирлигининг расмийси маълум қилди.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Туркиядаги матбуот бўлимининг раиси Маҳмуд Қорнинг таъкидлашича, Аракандаги қирғинлар ҳам, дунёнинг бошқа жойларидаги ваҳшийликлар ҳам БМТ орқали ҳал бўлмайди, балки зулмга қарши армияларни сафарбар қилиш билангина ҳал бўлади.

“Араканда мусулмонларга қилинган зулмлар Ислом оламидаги бошқа жойларда юз бераётган зулмлардан ўзиб кетди. Бу Аллоҳ Таолонинг Ислом ўлкалари етакчиларига хитобан

وَمَا لَكُمْ لَا تُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَالْمُسْتَضْعَفِينَ مِنْ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ الَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَخْرِجْنَا مِنْ هَذِهِ الْقَرْيَةِ الظَّالِمِ أَهْلُهَا وَاجْعَل لَنَا مِنْ لَدُنْكَ وَلِيًّا وَاجْعَل لَنَا مِنْ لَدُنْكَ نَصِيرًا

“Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар (ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!”, деган каломини ёдга солади.

Дарҳақиқат Аллоҳ Таоло бу оятда сифатлаган аёллар, ёш болалар ва эркакларни Араканда, Фаластинда, Сурияда, Кашмирда ва зулмга учраган ўлкаларнинг барчасида кўряпмиз. Улар фарёд қилган ҳолларида ўз юртларидан қувғин қилинмоқда. Мусулмон ўлкаларнинг раҳбарларига нидо қилсалар-да, улар сукут сақлаган ҳолда томошабин бўлиб туришибди. Хўш нима қилиш керак, ким жавобгар? Мусулмон шахсларми ёки Исломий жамиятларми ё нодавлат ташкилотларми ёхуд Исломий олимларми? Бу ерда ҳаммамиз жавобгармиз. Мусулмонларга келсак, улар шахс сифатида, жамоат сифатида, олим сифатида имконлари борича қўлларидан келган ҳаракатни қилишмоқда. Ёрдам қилишмоқда, дуо қилишмоқда, қарши муносабат билдиришмоқда, мазлумларни қўллаб қувватлашмоқда. Аммо энг катта жавобгарлик давлатлар ва раҳбарлар зиммасига тушади. Чунки Араканда мусулмонларни Бирма давлати қатл қилмоқда. Сурияда куфр давлатлари ва Асад режими мусулмонларни ўлдирмоқда. Демак давлатнинг қаршисига давлат чиқиши, армияга қарши армия курашиши лозим. Бугун Ислом ўлкаларининг раҳбарлари Аракандаги ҳодисаларга томошабин бўлиб туришибди. Туркия бир қанча расмий баёнотлар бердию, барчасида муаммони БМТга ҳавола қилди. БМТга ҳавола қилинган масалалар мусулмонлар учун қимматга тушганлигини биламиз. Шу боис мусулмонлар ўз раҳбарларидан қатъий амалий қадамлар ташлашини талаб қилишлари лозим. Инсоний моддий ёрдамлар, БМТни бош-қош бўлишга чорлаш ёки қаттиқ танқид қилишлар зулмларни тўхтатмайди, мазлумларнинг дардига малҳам бўлмайди. Демак давлат ва армиялар қатъий қадамлар ташлаши лозим” – дейди Ҳизб ут-Таҳрирнинг Туркиядаги матбуот бўлимининг раиси.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here