Россия Остона учрашувига иштирок этган мухолиф гуруҳларни ҳужумга тутди
14-15 сентябр куни бўлиб ўтган Остона учрашувида Суриянинг Идлиб шаҳри Туркия, Россия ва Эрон давлатларининг кафиллиги остида “хавфсиз ҳудуд” сифатида эълон қилинган эди. Шундай бўлса-да, Россия Остона қарорларига риоя қилмаган ҳолда охирги ҳафтада Идлиб шаҳридаги мактаблар, шифохоналар, фавқулодда вазиятлар марказлари ва оддий аҳолининг уй-жойларини тинимсиз ҳужумга тутди. Ҳаётдан кўз юмган ва вайроналар остида қолганларнинг барчаси ёш болалар, аёллар ва тинч аҳоли вакилларидир, уларнинг аниқ сони маълум эмас.
Идлиб аҳолиси вайроналар остида қолиб ҳалок бўлар экан, оммавий ахборот воситалари ҳар доимгидек, сукут сақлашда давом этмоқда. Ҳатто Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Россия президенти Владимир Путинни Анқарада расмий маросим билан кутиб олиб, меҳмон қилаётган пайтда ҳам Идлибда Мусулмонлар қирғини давом этаётган эди. Айниқса, рус ҳаво ҳужумида Остона учрашувида иштирок этган мухолиф гуруҳларнинг нишонга олиниши эътиборга моликдир.
Сурия инқилобига чек қўйиш мақсадида амалга оширилаётган Женева ва Остона учрашувини қўллаб-қувватламаслик ва тан олмаслик борасида бир қанча огоҳлантиришларга қарамай, учрашувга мухолифатдан вакил сифатида иштирок этган Файлак уш-Шом гуруҳининг Мардик шаҳридаги ҳарбий маркази рус самолётларининг ҳаво ҳужумларига учради. Ҳужумларда гуруҳнинг камида 40 нафар жангчиси қурбон бўлди.
Унинг ортидан Остона учрашувининг тарафдорларидан яни бири Суқуруш уш-Шом гуруҳи ҳужумга учради. Гуруҳ раҳбари рус ҳужумидан сўнгги онларда зўрға жонини қутқаришга муваффақ бўлди.
Остона учрашувида қабул қилинган қарорлардан сўнг, Россия cамолётларининг учрашувга иштирок этган мухолиф гуруҳларни ҳужумга тутиши кафил давлатларнинг асл башарасини очиб ташлади. Шунингдек, Эрдоған “азиз дўстим”, дея қадрлаётган Путиннинг ташрифи чоғида ҳам “хавфсиз ҳудуд” деб эълон қилинган Идлибнинг тинч аҳолисига қаратилган ҳужумлар Мусулмонларнинг ҳақиқий раҳбарга (Халифага) ўта муҳтожлигини ва ҳозирги раҳбарларнинг нақадар хоин эканлигини кўрсатмоқда.
Бир тешикдан бир неча бор чақилиш бу Ислом Умматини ҳолдан тойдирди.