Ўзбекистон Жаҳон банкидан 1 миллиард доллар қарз олади

575
0

Ўзбекистон Жаҳон банкидан 1 миллиард доллар қарз олади

 Ўзбекистон ҳукумати сўмнинг девальвацияси оқибатларини юмшатиш мақсадида реал сектор ва ижтимоий соҳа учун бир миллиард доллар миқдорида маблағ олади, деб хабар берди “РИА Новости” вазият билан таниш манбага асосланиб.

 “Ҳукумат ва Жаҳон банки ноябр ойида бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард доллар миқдоридаги қарз шартларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда”,- деди агентлик суҳбатдоши.

 Унинг айтишича, маблағ ижтимоий соҳада девальвация оқибатларини юмшатиш ва реал секторга йўналтирилади.

 Қарз шартлари 2018 йилнинг биринчи чорагида келишилиши режалаштирилган ва йилнинг иккинчи ярмида ЖБ директорлар кенгашига тасдиқлаш учун киритилади, деди манба. Унинг билдиришича, Ўзбекистон президентининг АҚШга сафари давомида Жаҳон банкидан маблағ олиш борасида келишувга эришилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here