Трамп: Афғонистон террорчилар учун бизнес мактаби

613
0

Трамп: Афғонистон террорчилар учун бизнес мактаби

 АҚШ президенти Дональд Трамп хусусий хайрия кечки овқатида сўзлаган нутқида Афғонистонни ўзининг 1968 йили тугатган Пенсилвания университети Уортон бизнес мактабига қиёслади.

 Шунингдек у ўз чиқишида, авваллари Америка бюджетидан сарфланаётган ҳарбий харажатларни қисқартиришни истаганини таъкидлади. Бироқ ҳарбий генераллар Трампни Афғонистонда террорчилик ташкилотлари кўплиги сабабли қисқартириш қарори “хавфсиз” бўлмаслигига ишонтиришган.

 Генераллар, деб аниқлик киритган Трамп, унга “махфий маълумотни кўрсатишган”, шундан сўнг, президент АҚШнинг жангариларни Афғонистондан “чиқариб юбормасликдан бошқа чораси йўқ”, деган хулосага келган. Акс ҳолда, АҚШ 2001 йил 11 сентябрдаги террорчилик хуружига тўқнаш келиши мумкин.

 “Жаҳон савдо маркази биноларига самолётларни йўналтирганлар Афғонистонда тайёргарликдан ўтишган”,- деган Трамп.

 Унинг таъкидлашича, Афғонистон “террорчилар учун Уортон бизнес мактабига ўхшайди”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here