Остонада Сурия бўйича музокараларнинг олтинчи босқичи бошланди

633
0

Остонада Сурия бўйича музокараларнинг олтинчи босқичи бошланди

 “РИА Новости” ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Суриядаги можарога ечим топиш бўйича музокараларнинг олтинчи босқичи бошланди.

 Хабарга кўра, музокаралар сулҳга кафолатчи давлатлар ишчи гуруҳларининг учрашувлари билан бошланган.

 Учрашувлар ёпиқ тартибда ўтмоқда. Режага кўра, аввалига икки томонлама шаклдаги музокаралар бўлиб ўтади, сўнг учрашувга БМТ вакиллари келиб қўшилади.

 Шунингдек, хабар қилинишича, музокаралар уч кун давом этади.

 Аввалроқ қуролланган Сурия мухолифати Остонадаги музокараларда қатнашиши хабар берилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here