АҚШ давлат қарзи 20 триллион доллардан ошиб кетди

596
0

АҚШ давлат қарзи 20 триллион доллардан ошиб кетди

 “К-Nеws” сайти хабар қилишича, АҚШ давлат қарзи ўтган жума куни тарихда биринчи марта 20 трлн долларлик кўрсаткичдан ошиб кетди.

 Маълумотларига кўра, қарз март ойи ўрталарида 19,84 трлн долларлик даражада музлатиб қўйилган эди. Молия вазирлиги федерал ҳукумат ўзлаштирмаларсиз фаолият олиб бориши учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширди. Бу Оқ уйга ўтган ҳафта охирида давлат қарзи бўсағасини вақтинчалик ошириш ҳақида қонун қабул қилган Конгресс билан маслаҳатлашувлар ўтказиб олиш учун вақт берди.

 АҚШ президенти Доналд Трамп қонунни жума куни имзолади, бу маблағларни ўзлаштириш жараёнини тиклашга имконият яратди. Шу билан бирга, давлат қарзининг янги лимити давлат муассасаларига фақатгина 8 декабрга, Конгрессда 2018-молиявий йил учун федерал бюджет устида иш давом этаётган пайтгача ишлашга имкон беради.

 Америка давлат қарзи ҳолатини кузатиб борувчи портал маълумотларига кўра, ҳозирда унинг миқдори 20,16 трлн долларга тенг, бу мамлакат ЯИМдан 100 фоизга кўп. У 19,3 трлн долларни ташкил этади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here