Икки нафар ўзбек муҳожири Ўзбекистонга топшириб юборилди

690
0

Икки нафар ўзбек муҳожири Ўзбекистонга топшириб юборилди

Ўзбекистонда тазйиқларга учраганлиги сабабли Туркиядан бошпана топган икки нафар ўзбек муҳожири ноқонуний йўллар орқали мажбуран Ўзбекистонга топшириб юборилди, яна тўрттаси навбатда турибди. Бу ҳақида “Осиё овози” сайти хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, 2017 йил 9 март куни ИШИД баҳонасида амалга оширилган амалиётларда 67 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинган, улардан 40 нафари аёллар ва ёш болалардир. Қийноқлар ва қўпол муомалаларга дуч келган ўзбеклар ўзларининг ҳолати ҳақида телефон орқали хабар қилишган бўлса ҳам, вазият ўзгармаган.

Ўзбекистон фуқароси Абдулқодир Машарипов томонидан Рейна тунги кулубига уюштирилган ҳужумлар ортидан Туркияда ўзбек муҳожирларига нисбатан босимлар кучайган. Шу сабабли, улар ўзларини Шарқий Туркистонлик деб таништиришга мажбур бўлишмоқда. Измир, Муғла ва Айдин вилоятидаги ҳибсхоналарда сақланаётган 6 нафар Ўзбекисон фуқароси ҳам ўзининг ўзбеклигини тан олиши учун 8 соат қийноққа солинган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига кўра, турк расмийлари ҳибсга олинган кишиларнинг суратларини Ўрта Осиё давлатларига юборишган. Сўнгра инсон ҳуқуқлари ташкилотларининнг уринишларини пучга чақариш мақсадида Фаҳриддин Байпулатов ва Музаффар Тулаев учун қисқа вақт ичида билет олиниб, мажбуран самалётга чиқарилган.

Ўтган ой, яъни 2017 йил 18 август куни, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған раислигида бўлиб ўтган вазирлар маҳкамаси йиғилишида қабул қилинган 694 сонли қарор бошпана излаб Туркияга келган қочқинларни ўз юртига қайтариб юбориш хавфини кучайтирди. Мазкур қарорга мувофиқ Туркияда ҳибсга олинган ёки маҳкум этилган хорижий давлат фуқаролари ўз ватанига ёки бошқа мамлакатга экстрадиция қилинади.

Ушбу қарор қабул қилиниши ортидан Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлимининг раиси Маҳмуд Қор жумладан шундай муносабат билдирган эди: “Шундоқ ҳам (бу қарор чиқмасдан аввал ҳам) Туркиянинг Россия ва Хитой каби куфр давлатларига ҳамда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби шафқатсиз диктаторларга муҳожир мусулмонларни топшираётганлигидан хабаримиз бор. Аммо бу қарор қабул қилиниши билан Туркиядаги барча муҳожирлар, хусусан улардан ҳибсга олинганларининг ҳаёти таҳдид остида қолди. Туркия билан Россия ва Хитой ўртасида тузилган шартномалардан муҳожир мусулмонлар нишонга олинган. Туркия кофир Хитой ва Россиянинг истагини амалга оширмоқда. Мусулмонларни ҳимоя қилиш ўрнига ва уларни ваҳшийларга топширмоқда. Ҳатто баъзи суриялик қочқинларни Башар Асад режимига топшириб юборилишидан хавотирдаман”.

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлимининг раиси Маҳмуд Қорнинг хавотирларидан ҳеч қанча вақт ўтмай, юқорида айтиб ўтилган икки ўзбек фуқаросининг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниш ҳодисаси юз берди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here