Араб давлатлари Трамп позициясини қўллаб-қувватлашди

713
0

Араб давлатлари Трамп позициясини қўллаб-қувватлашди

 “РИА Новости”нинг хабар қилишича, Қатар билан алоқа узган араб мамлакатлари АҚШ президенти Трампнинг террорчиларга молиявий кўмак беришни тўхтатиш зурурлиги ҳақидаги позициясини қўллаб-қувватлашди. Бу 4 та араб давлатларнинг қўшма баёнотида қайд этилган.

Куни кеча Қувайт шайхи Сабах ал-Ахмад ал-Жобир билан ўтказилган учрашув чоғида АҚШ президенти Трамп Форс кўрфази мамлакатлари ва Қатар ўртасида юзага келган келишмовчиликларни тўхтатиш зарурлиги айтди.

“Суадия Арабистони, Бахрайн, БАА ва Миср АҚШ президенти Дональд Трампнинг позициясини юқори баҳолашди. Трамп келишмовчиликларни ҳал қилишнинг ягона йўли – бу террорчиликни молиялаштириш ва қўллаб қувватлашни тўхтатиш зарурлиги ва инқирозни ушбу шартсиз ҳал қилишни истамаслиги қатъий маълум қилди”,- деб ёзилган баёнотда.

Маълумки, Суадия Арабистони, Бахрайн, БАА ва Миср июн ойида Қатар билан дипломатик алоқаларни узишган эди.

Қатарга террорчиликни қўллаб-қувватлаш ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашиш бўйича айблар қўйилган. Кейинчалик ушбу қарорга бошқа давлатлар ҳам қўшилди. Қувайт ушбу келишмовчиликни ҳал қилиш бўйича воситачи сифатида чиққан эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here