АҚШ ПККга 6 ой ичида давлат тиклаб беришни ваъда қилди

448
0

АҚШ ПККга 6 ой ичида давлат тиклаб беришни ваъда қилди

ПКК (курд ишчилар партияси)нинг Суриядаги қаноти ҳисобланган ПЙДни ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан қўллаб келаётган АҚШ маъмурияти Сурияга 15 кишилик делегация юборди. Юқори даражали фуқаровий ва ҳарбий масъуллардан иборат мазкур делегация террорчи ташкилот саналган ПЙДнинг етакчи вакиллари билан Суриянинг Айн-Исо шаҳрида учрашув ўтказганлиги айтилмоқда.

Хабарларда айтилишича, Сурияда жанг олиб бораётган ПЙД қўмондонлари ва фуқаролик маъмурлари иштирок этган мазкур йиғилишнинг асосий мавзуси ПЙД мухтор давлатини (Шимолий Сурия Федерализмини) тиклаш ҳақида бўлган. АҚШ давлат департаменти ва Пентагон вакилларидан иборат делегация уч соат давом этган учрашувда “Сизга 6 ой ичида қонуний давлатчилик ва халқаро статус олиб берамиз. Ўзингиз эгалик қилаётган минтақаларда сайлов учун шарт-шароитларни тайёрланг. 2018 йил январ ойида Суриянинг шимолида амалга ошириладиган референдум орқали давлатга айланасиз”, дея ПЙДга ваъда берган.

Оқ уй делегациясига кўра, Суриянинг шимолида ПЙД ягона кучга айланади ва барча ташкилотлар унинг сояси остида тўпланади. ПКК бошчилигида қуриладиган давлат таркибида Сурия Шимолдаги барча ташкилотларнинг вакиллари бўлади. Аммо делегациянинг фикрича, бунинг учун бир муддат Туркиянинг эътиборини бошқа нарсаларга буриб туриш керак бўлади.

“Яна бир мунча вақт Туркияни чалғитиб туриш керак. ПЙД Шимолда қонуний ҳукуматни қўлга киритиши билан, сизга қарашли минтақаларга ҳужум қилиш эҳтимоли ҳам йўққа чиқади. Бунинг учун яна бир неча ой вақт керак бўлади”, дея АҚШ делегацияси ўз фикрини изор қилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here