Атамбаев: Қамоқда ўтириши керак бўлганлар президент бўлмоқчи
Президент Алмазбек Атамбаев мамлакат келажагидан ташвиш билдирди. У ҳозирда бир қадар асабийлашаётгани, одамлар яна алданиб қолиши мумкинлигидан хавотирда экани, қирғиз халқининг кечиримли ва унутувчанлиги яна панд бериши мумкинлиги ҳақида гапирган.
“Ҳозирда қамоқда ўтириши керак бўлган кишилар ўзини пиар қилиб, президент бўлмоқчи. Бу ҳам ўтар. Ўзинг учун аниқлаб олишинг керак, чунки, шундай сабаблар борки, баъзи сиёсатчиларни кечириб бўлмайди. Мамлакат ва халқ тақдирини бир кунлик шуҳрат ва шов-шувга алмаштириб бўлмайди”,- деган Атамбаев.
У мамлакат тоза қўлларда бўлишини ва ривожланишда давом этишини исташи ҳақида гапирган.
“Сайлов натижалари қандай бўлишидан қатъи назар уни тан олиш керак. Асосийси, биз овозлар тўғри ҳисоблашини таъминлашимиз керак. Яна бир иш бор, кимдир овозларни сотиб олишга ҳаракат қилиши мумкин, унда нима қиламиз… Биз одамларни охиригача уйғота олмаймиз, жавобгарлик уларнинг ўзида. Мен ҳокимиятни тинч топширишни кафолатлайман. Энди мамлакат бошқача, тизим бошқача. Агар кимдир вазиятни издан чиқармоқчи бўлса, кафолат бераманки, унинг жойи кўрсатиб қўйилади”,- дея сўзларини якунлди Атамбаев.