Мудом Афғонистон АҚШнинг ҳарбий лойиҳаси бўлиб қолаверар экан…

1411
0

Мудом Афғонистон АҚШнинг ҳарбий лойиҳаси бўлиб қолаверар экан, болалар қирғинини тўхтатиб бўлмайди

2017 йил 11 июн куни ахборот манбалари Афғонистондаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссиясига таянган ҳолда, афғонистонлик болалар хавфсиз эмасликларини билдирди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссиясига кўра, оғир шароитда кун кечираётган олти миллиондан зиёд бола ҳар куни уруш вайронагарчилигидан азият чекмоқда. Жорий йил 31 майда Афғонистон пойтахти Қобулда юз берган бомба ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган инсонлар 500дан ошди, улар орасида аёллар, болалар бор.

Бу ҳужумга қадар, жорий йилнинг сўнгги уч ойи ичида ҳалок бўлган оддий фуқаролар сони 715 нафарни ташкил қилди. БМТнинг Афғонистонга хизмат кўрсатиш миссияси ҳисоботида 2017 йилнинг апрел ойидан январига қадар 987 нафар бола қайд этилган (уларнинг 283 нафари ҳалок бўлган, 704 нафари жароҳатланган).

Демократик қадриятларга кўра, «болалар ҳуқуқи, инсон ҳуқуқи сирасига кириб, махсус ҳимоя ҳуқуқлари ва вояга етмаганларга кўрсатиладиган ғамхўрлик учун алоҳида эътибор беришни талаб қилиши» айтилган. Бироқ Америка ушбу исломий юртни истило этиб, эркак-аёл ва ёшу қарини ажратмай, ораларига қирғинбарот уруш уруғини эккач, бу демократлар ўзларининг сиёсий ва иқтисодий манфаатлари йўлида айни сохта қадриятларидан гўё кўз юмиб олишди. Бундан ташқари, Қобулдаги бирин-кетин келаётган малай илмоний режимлар халқлари олдидаги ўз бурчларидан тамоман воз кечишди, уларнинг ташвиши юрт бойликлари билан чўнтакларини қаппайтириш ва ғарблик хўжайинлари таълимотига содиқ қолиш бўлиб қолди. Америка Афғонистондан ўзининг ҳарбий лойиҳалари учун ҳарбий база сифатида фойдаланмоқда. Хуллас, унинг бу юртда 8400 кучлари билан туришидан ҳамда «терроризм»га қарши кураш ва минтақада ғарбпараст режимларни ўрнатишдан мақсади битта. У ҳам бўлса, Умматдан исломий шахсияни ўчириб, Исломнинг қайта ғолиб бўлишига қарши курашиш ва шу орқали Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик барпо бўлишини олдини олишдир. Чунки рошид Халифалик, ўз ерларига бошқа давлатларнинг бурун суқишига, уларни мустамлака қилишига йўл қўймайди ҳамда ўзининг барча фуқаросини хавфсизлик ва ғамхўр бошқарув билан таъминлайди.

Мудом Уммат илмонийлик кишанларидан ва мустамлакачиларнинг қонга ботган чангалларидан халос бўлмас экан, Афғонистону бошқа исломий юртлар вазияти ўзгаришсиз шундай қолаверади, қон тўкилиши, вайронагарчилик, қашшоқлигу азоб-уқубатлар аримайди. Чунки фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликкина барчага Ислом қадриятларини кенг миқёсда улашади ва бутун Умматни ҳимоя қилибгина қолмай, ҳатто болалар ҳақ-ҳуқуқларига ҳам ғамхўрлик билан эътибор беради.

فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى * وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا

«Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур» [Тоҳа 123-124]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қисми

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here