АҚШ учинчи давлатларга бостириб киришни БМТ орқали қонунийлаштириб олмоқчи

0
551

АҚШ учинчи давлатларга бостириб киришни БМТ орқали қонунийлаштириб олмоқчи

 “Sputnik” хабарига кўра, Вашингтон “Ал-Қоида” ва “ИШИД”нинг минтақавий филиаллари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг террорчилик уюшмалари рўйхатига киритилишига эришишни режалаштирмоқда.

 Агар бу таклиф маъқулланса, Вашингтон америка қонунчилигига биноан учинчи давлатлар ҳудудларида махсус операцияларни бошлашлари мумкин, деб қайд этган мутахассислар.

 Россия ва қатор бошқа давлатлар, жумладан Миср АҚШнинг бу таклифига қарши чиқмоқда.

 Миср билдираётган фикрга кўра, “Ал-Қоида” минтақавий бўлимининг рўйхатга киритилиши, маҳаллий ҳокимиятнинг ушбу таҳдидга қарши кураша олишини шубҳа остига қўйиши мумкин. Қолаверса Москва ҳам ушбу ташаббусга шубҳа билан қарамоқда. “Негаки, юқорида номи тилган олинган ташкилотларга алоқадор террорчи гуруҳлар сони қоидага мувофиқ, унчалик кўп эмас, шу боис, ҳукумат бу таҳдидларни ўз кучи билан енгишга қодир”.

 Америкаликлар террорчилик уюшмалари рўйхатини кенгайтириш орқали бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашишни (аввало ўзлари учун) қонунийлаштириб олиш ниятида”,- деб қайд этилган хабарда.

Туркистон: 

Юқоридаги АҚШнинг таклифи халқаро қувватга эга бўлиб қонунийлаштирилса, бу қонун икки мақсадга хизмат қила оладиган халқаро қонун нормасига айланиб қолиши кутиляпти.

Биринчиси:  “ИШИД” ташкилотини рўйкач қилиб, кутилаётган ва тикланиши муқаррар бўлиб турган ҳақиқий исломий халифалик давлатини туғулиши биланоқ йўқ қилиб юбориш мақсадида ҳарбий босим остига олиш ҳуқуқини қўлга киритиб олишдир. Бу куфр оламининг умумий манфаатларидан келиб чиққан ташаббус бўлиб, лоиҳанинг шу мақсадини деярли ҳеч қайси мамлакат инкор қилиб қарши чиқмайди.

Иккинчиси:  “ИШИД” ва яна бир қатор исломий жангари гуруҳларни рўйкач қилиб, АҚШ ўзининг мақсади ва манфаати йўлида бошқа оламий етакчи давлатларнинг қўл остидаги мустамлака давлатларини ҳарбий босиб олиш ҳуқуқини қўлга киритиб олиш ҳуқуқидир. Россия ва яна бир қатор мамлакатларни фақат лоиҳанинг шу томони хавотирлантиради.

Бу лоиҳа БМТ томонидан тасдиқланса, АҚШ учун оламнинг ҳар жойида ҳарбий интервенция ҳуқуқини қонунийлаштириб беради.

NO COMMENTS