Францияда янги президент сайланди

568
0

Францияда янги президент сайланди

 7 май куни Францияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи ўтказилди. Сайловчилар овозларининг дастлабки ҳисобига кўра, Францияда “Олдинга” харакати асосчиси Эммануэль Макрон (66,1%) ўз рақиби “Миллий фронт” етакчиси Марин Ле Пендан (33,9%) икки баравар ортиқ устунлик билан ғалаба қозонди.

 Макрон ҳозирги кунда 39 ёшда. У Франция тарихидаги энг ёш президент бўлди. Кузатувчилар фикрига кўра, Ле Пен ғалаба қозонса Францияда беқарорлик юзага келишидан ҳадиксираган сайловчилар туфайли Макрон президентликка эришган.

  Макрон ўз сиёсий қарашларида Шимолий Америка ва Европа иттифоқи давлатлар билан сиёсий, иқтисодий ҳамда ҳарбий соҳаларда яқин ҳамкорлик қилиш тарафдори сифатида ўзини намоён этган.

  Европанинг тикланиши – Франция ва Европанинг сиёсий бичими ҳақида тилга олганда дунё ОАВлари ўз хурсандчиликларини  яширмаяптилар. Макрон ғалабаси “Европадаги ҳукмрон сиёсий доираларга жуда тез қувонч келтирди”, – деб ёзади New York Times.

 “Евро валютаси кўтарилмоқда”, деб ёзади Wall Street Journal нашриёти. “Евро валютаси юқорига кўтарилмоқда. Евро сиёсий ташвишларни ортда қолдирган ҳолда юқорига кўтарилиш учун ҳаракат қилмоқда”,- деб ёзади нашриёт. Эммануэль Макрон президентлик сайловидаги ғалабасидан сўнг, “Евро валютаси 7 ой ичида биринчи марта долларга нисбатан юқори даражага етди”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here