Қирғизистон Исломга қарши курашишда халқаро ёрдам сўради
Жазони ижро этиш давлат хизмати Қирғизистон қамоқхоналарида радикаллашувни олдини олиш йўлларини муҳокама қилиш учун БМТ ва Япониядан мансабдор вакилларни таклиф қилди. Бошқарманинг умид қилишича, халқаро мутахассислар озодликдан террорчи ва экстремист маҳбуслар билан ишлаш тизимини мустаҳкамлашда ёрдам беради.
“Қирғизистон диний экстермизм ва терроризмга қарши кураш борасидаги саъй-ҳаракатларини кучайтириб бориш билан бир бирга, экстремизм ва терроризм бўйича судланганлар билан ишлашни давом эттирмоқда”,- деди БМТ расмийси Василина Бражко “Каравонсарой” интернет нашри билан бўлган суҳбатда.
Бишкекда 11-апрел куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар вакиллар, “маҳбус экстремистларни зўравонлик йўлидан қайтариш ва жамиятга қайта кўникишларини осонлаштиришда зарур бўлган ҳаракатларни белгилаб олиш учун йиғилишди”, – деди Бражко.
Ўша куннинг ўзида Жазони ижро этиш давлат хизмати ва БМТ вакиллари терроризм ва экстремизмни олдини олиш бўйича ҳаракат режасини имзоладилар. Идоралараро ва минтақавий ҳамкорликни кучайтириш ва озодликдан маҳрум этилган маҳбусларни қайта ижтимоий мослаштириш бўйича режалар ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Туркистон:
БМТ бошчилик қилиб келаётган халқаро сиёсий система АҚШ томонидан бошқариб борилади. АҚШ Қирғизистонга нисбатан позициясини ўзгартириб, Путиннинг режими олиб бораётган ифлос сиёсатни зимдан қўллаб бораётгандек.
Путин Қирғизистон ва Тожикистонни Ўрта Осиё учун дарвоза қилиб, минтақага уруш уруғини сепа бошлади. Афғонистонни стротегик ҳарбий ваҳимали ҳудуд қилиб кўрсатиб боряпти. Сурияда жанг қилаётган Мужоҳидларнинг Туркия орқали қайтиб келаётганлигини айтииб, ваҳимани янада кучайтирмоқчи бўляпти. Вазиятни кескинлаштириб бориш билан бир вақтда, Қирғиз ҳукумати билан келишган ҳолда Россияда бир қатор сохта, уйдирма қўпорув амалиётларини уюштирди. Ҳеч нарсадан бехабар ўнлаган мусулмонларни уйларида ухлаб ётган жойларига ваҳшийларча бостириб кириб, қамаб юборяпти. Акрам Азимов номли бир йигитни Ошдаги шифохонадан ўғирлаб олиб кетиб, 3 кундан кейин ёнида граната билан Масквада кўчадан махсус амалиёт билан ўта ваҳимали “қўлга олишди”. БМТ ҳам, АҚШ ва унинг югурдаклари бўлган “инсон ҳуқуқ ҳимоячилари” ҳам, бу қалбаки жараёнга аралашиб, бир оғиз салбий муносабат билдирганлари йўқ!!! Аксинча, БМТ вакиллари бош бўлиб, Россия уюштирган глобал хавфсизлик тизими олиб бораётган қалбаки амалиётларнинг Қирғизистондаги қурбонлари бўлган мусулмонларни қамоқхонада янада маҳкамроқ ушлаш учун, юқорида айтилган ёрдам қўлини чўзмоқчи бўляпти.
Оламий куфр системаси ўз йўналишини ўзгартириб боряпти. У илгари ўз мафкурасини ҳимоя қилиш учун барчани, шу жумладан мусулмонларнинг ҳам эркинликларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилар эди. Аниқроқ айтганда, ўзини уларнинг эркинликларини ҳимоя қилаётгандек кўрсатар эди. Лекин охирги йилларда оламий бошқарув системаси мусулмонларга нисбатан родикал тарзда ўзгарди. АҚШ билан Россия бир бирига ашаддий душман бўла туриб, Ислом ва мусулмонларга нисбатан ҳамкорликда ўта агрессив ҳаракатлар олиб боришяпти. Бутун жаҳон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш эса, одамларнинг даражасига нисбатан икки, ҳатто уч стандартли бўлиб қолди. Ислом ва мусулмонларга нисбатан алоҳида ёзилган ёки ёзилмаган муносабатлар пайдо бўлиб, кучайиб боряпти.
Шулардан келиб чиқиб, Қирғизистон ҳукумати ҳам вазиятга мослашиб, ўз фуқоролари ва диндош биродарларига нисбатан муносабатини ўзгартира бошлади. Улар ўз ихтиёрлари билан, ҳатто ор-номусимиз бўлган аёлларни ҳам қамай бошлашди. Юқоридаги халқаро ифлос мулозимлардан садақа олиш илинжида, бир қанча услублар ўйлаб топдик деб, қамоқхоналардаги мусулмонларга нисбатан зулмларни кучайтириб боришяпти. Лекин, булар катта сиёсий ўйин қаёққа қараб бораётганини англай олишмаяпти. Ёки англаган ҳолларида атайин шу ифлос уюштирувчилар билан ҳамтовоқ бўлиб олишди. Буниси ундан ҳам ёмонроқ хиёнат ҳисобланади!
АҚШ Россияни яна зимдан қўллаётгандек кўриняпти. Худди Сурияни яксон қилиб юборганда яширин ҳамкори ва халқаро сиёсатдаги ҳомийси бўлгани каби. Бу жуда улкан хавф олиб келаётган тарихий жараён бўлиши мумкин. Чунки Путин ҳозирги вазиятида ҳатто шайтон билан ҳам яширин шартнома тузишга тайёр бўлиб турибди. АҚШ ҳам Путин режимининг шу кундаги ҳолатини билиб туриб, уни атайин Сурия урушига олиб киришга муваффақ бўлди. Энди, улар Суриядан эътиборни буриш мақсадида Афғонистон орқали Ўрта Осиёда нотинчликлар пайдо қилишга уринишмоқда. Бу борада улар билан ҳамкорлик қилган ҳозирги етакчиларимиз эса тарихда жуда ёмон ном билан сақланиб қолишади.
Оллоҳдан қўрқинглар! Куфрнинг мақсадлари йўлида ўз биродарларингни қурбон қилиб, уларни рози қилиш йўлида мусулмонларга азият етказишда бир бирларинг билан мусобақалашишдан тийилинглар!!! Акс ҳолда хор бўласизлар!