Атамбаев Хавфсизлик кенгаши котиби Жумақодировни қабул қилди
“Turmush” сайти хабарига кўра, Алмазбек Атамбаев 10 апрел куни Хавфсизлик кенгаши котиби Темир Жумақодировни қабул қилди.
Учрашувда Алмазбек Атамбаевга миллий хавфсизлик борасидаги вазият ва хавфсизликни янада мустаҳкамлаш бўйича қабул қиланаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
“Темир Жумақодиров ўзи иштирок этган ШҲТ мамлакатлари хавфсизлик кенгаши котибларининг 12 йиғилиши, жумладан, минтақавий хавфсизлик соҳасида Қирғизистоннинг муҳим ҳамкорлари бўлган мамлакатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар натижалари бўйича ҳисобот берди. Унинг сўзларига кўра, йиғилишда терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш бўйича кўп томонлама ва икки томонлама форматларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидлаб ўтилди”,- дейилади хабарда.
Ўз навбатида, Алмазбек Атамбаев миллий хавфсизликни таъминлаш бўйича комплекс чораларни жонлантириш зарурлиги, шунингдек, янги таҳдид ва хатарларга қарши вазифаларни самарали амалга ошириш учун асосий хорижий шериклар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини белгилаб ўтган.
Туркистон:
2009 йили, Бакиевлар оилавий бошқарув режими, ўша вақтда хавфсизлик кенгаши раиси Адахан Мадумаровнинг қўли билан машҳур “Новқат воқеъаси” ҳодисасини амалга оширган эди. Ўша ҳодисада 32 одам судланиб, ноҳақ айблар билан узоқ муддатларга қамоққа ташланган. Уларни ичида ҳатто ҳомиладор аёллар ҳам бор эди. Бу ҳодисага муносабат билдирган Атамбаев, “одамни ла илаҳа иллоллоҳ дегани учун ҳам қамаш мумкинми!” дед баёнот берган эди. Тарих гўё яна қайтарилаётгандек!
Атамбаев, хавфсизлик раҳбаридан Путиннинг кўрсатмалари ҳақида сўрамоқда. Чунки Қирғизистондаги вазият ички элита ва давлат арбоблари билан маслаҳатлашиб еча оладиган ҳолатда эмас. Бу тарқоқликни 7 апрел кунги байрам ва таъзия маросимида гувоҳи бўлдик. Лекин сиёсий вазият, 2008 йилдаги Бакиевларнинг ҳолатини эслатяпти. Демак яна “ла илаҳа иллоллоҳ” деган мусулмонлар керак бўлиб қолди. Ёки ўша мусулмонлар номидан бирор ваҳимали ва ваҳший иш содир этилиши керак. Бишкекдаги болалар боғидан ясалма гранаталар топилиши, Қоракўлдаги мактабдан қўпорувчи модда солинган сумка топилиши, буларнинг ҳаммаси хавфсизлик қўмитаси бош бўлиб уюштириши лозим бўлган бирор ифлос услуб учун замин таёрлаб боришдан ўзга нарса эмас.
Эслатиб ўтамиз, Акаевга ҳам, Бакиевга ҳам Ислом ва мусулмонларга қарши бу йўналишдаги ҳаракатлари ёрдам бера олган эмас. Аксинча мазлум мусулмонларнинг кўз ёши билан қилган дуолари етиб бориб, Аллоҳнинг лаънати уларни ҳор қилди!
Ислом ва мусулмонлар томонидан мамлакат ва фуқороларга ҳеч қандай ваҳима йўқ. Уларга маломат тошини отишдан тўхтанглар. Мусулмонларни номидан одамларни портлатиб юбор, деган маслаҳатлардан юз ўгиринглар! Акс ҳолда сизлар ҳам ўтмишдошларингиз каби ҳор бўласизлар!!!