Хитой Қирғизистон армиясига 1 миллиард сомлик грант берадиган бўлди
“Sputnik” сайти хабарига кўра, Қирғизистон қуролли кучлари Бош штаби Хитой Мудофаа вазирлиги билан 100 миллион юан (расмий курс билан 1 миллиард сом)лик грант олиш бўйича келишувга қўл қўйди. Бу ҳақида Бош штаб матбуот хизмати хабар қилган.
Келишув 22 март куни Бош штаб раҳбари Райимберди Дуйшонбиевнинг Хитойга амалга оширган ташрифи доирасида тузилди.
“Делегациялар икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланиб бораётганини қайд этиб, ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар. Ташриф якунида Бош штабга ёрдам тариқасида 100 миллион юан ажратиш бўйича битимга қўл қўйилди”,- дейилади хабарда.
Ҳамкорликдан ташқари томонлар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳаракатлар, шу жумладан, экстремизмга қарши кураш ва ҳарбий кадрларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.