“Наврўз”нинг ҳаромлиги аниқ бўлди, лекин…

636
0

بسـم الله الرحمن الرحيم

“Наврўз”нинг ҳаромлиги аниқ бўлди, лекин…

 Наврўз Форс тилидан олинган бўлиб, “нав” – янги, “рўз” – кун деган маънони англатади. Бу янги йил бошланганини ифодаловчи кун бўлиб, асосан форс ва турклардаги қадимги ширк эътиқодларига алоқадор байрам кунидир. 2009 йил 30 сентябрдан бошлаб ЮНЕСКО томонидан “халқаро кун” деб белгиланди. Бундай байрам таҳминан 2500 йилдан кўпроқдан бери мавжуд. Бу кун “зардуштийя” динида ёруғликнинг зулматга ғолиб бўлган кун сифатида нишонланади.

Ислом келиб ҳар қандай ширк кўриниши бўлган бут-санамларни аҳмақона эътиқод эканлигини ошкор қилди. Аммо ҳозирда “демократия” номи остида “хоҳиш” деган эътиқод инсонларга ҳукмрон бўлиб олган. Бу ҳам бошқа бут-санамлардан фарқ қилмайди. Аллоҳ Таоло айтади:

أَرَأَيْتَ مَنْ اتَّخَذَ إِلَهَهُ هَوَاهُ أَفَأَنْتَ تَكُونُ عَلَيْهِ وَكِيلًا(43)أَمْ تَحْسَبُ أَنَّ أَكْثَرَهُمْ يَسْمَعُونَ أَوْ يَعْقِلُونَ إِنْ هُمْ إِلَّا كَالْأَنْعَامِ بَلْ هُمْ أَضَلُّ سَبِيلًا

Хабар беринг-чи, ким ҳавои нафсларини илоҳ килиб олган бўлса, сиз унинг устида вакил-қўриқчи бўлурмисиз?! (Йўқ, сизнинг вазифангиз ҳавои нафсига қуллик қиладиган кимсаларни бу қилмишларидан сақлаш — қўриқлаш эмас, балки фақат Биз сизга юборган ваҳийни бандаларимизга етказмоқдир). Ёки сиз уларнинг кўпларига (ҳақ сўзни) тинглай оладилар ё англай оладилар деб ўйлайсизми?! (Ундоқ эмас, зеро) улар ҳеч нарса эмаслар, магар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Йўқ, улар янада йўлдан озганроқ кимсалардир! [25:43,44]

Тўғри, қадимдаги бут-санамлар нақадар пуч нарсалар бўлсада инсонлар ўз ҳаётларини ўшаларга асослаганликлари ҳозирда оддий ақлларга ҳам ошкор бўлган ёки атеизмнинг замонавий илм-фан аҳмоқларининг сафсатаси экани фош бўлган бўлса ҳам, лекин “хоҳиш” деган “бут”ни, ҳатто баъзи бир аҳли-илмлар ҳам, даъватчилар ҳам аниқ ажратиб олишмаган. Шу сабабли, улар демократияни куфр деб билсаларда, улардан фарқсиз ўз “хоҳиш”ларига қуллик қилиб, шариат талабларига эмас, “хоҳиш”ларига қулоқ солмоқдалар. Масалан: шаръий нусусларга асосланмаган ҳар қандай маъно-ҳукмлар “хоҳиш” номли бутнинг кўрсатмасидир. Ёки даъватни жамоатга қўшилмасдан якка ҳолда олиб бориш ҳам “хоҳиш”нинг амридир. Чунки Росулуллоҳ(с.а.в) ундай қилган эмаслар, демак шариат ундай эмас. Ёки жамоат қарорларига – хоҳ халқадаги тартиб бўлсин, хоҳ даъватдаги қарорлар бўлсин – риоя қилмаслик “хоҳиш”дир, Ислом эмас. “Жумъа” намозига бориб, ўз ҳолича, алоҳида намоз ўқиган ёки имомга эргашмасдан, ундан олдинга ўтиб кетган мўмин жумъа фарзини адо қилган бўладими?! йўқ, албатта. Худди шунингдек, даъват жамоий олиб борилиши ва унда Амир томонидан чиқарилган, барча қарорларга сўзсиз итоат қилиниши билан даъват жамоий шаклда олиб борилган бўлади. Масалан: бир неча бор дарс берган мушриф ҳам яна ўша дарсга таёрланиб бориши ёки ҳар қандай арзимас бўлсада, беш минут кеч қолган дорисни муолажа қилиш каби.

Ақлни олға суриб, “хоҳиш”га эргашиш даъват ишларингнг муваффақиятсизлигига сабаб бўлади.  Сизларга “Уҳуд” жангидаги ғалабани мағлубиятга айлантирган итоатсизликни ёдингизга солишим етарли бўлса керак. Шунинг учун биз аввало шариатга ҳар қандай бутлардан тозаланган ҳолда, соф Исломни қабул қилиб, ҳаётнинг барча ишларида “хоҳиш” “бут”идан эҳтиёт бўлишимиз керак.

 Ғариб.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here