АҚШ Туркиядан “Радикал Исломий терроризм”га қарши курашда фаол иштирок этишни кутмоқда

551
0

АҚШ Туркиядан “Радикал Исломий терроризм”га қарши курашда фаол иштирок этишни кутмоқда

Америка қўшма штатлари ўзининг Яқин Шарққа оид сиёсатини ўзгартириш ниятида. Бу ҳақида АҚШ президенти Доналд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича маслаҳатчиларидан бири Сал Сайгин Шимшек маълум қилди.

“Яқин Шарқ сиёсати ўзгармоқда. Қандай ўзгармоқда? Дунёдаги энергия сиёсати ўзгармоқда. Илгари, дунёдаги энергия сиёсатининг меҳвари Яқин Шарқ бўлган бўлса, энди Америкадир. Эҳтимол, келажакда Россия бўлар. Шундай экан, бунинг сиёсий ва иқтисодий натижалари ҳам бўлади. Бу катта ўзгариш ҳисобланади. Ўйлайманки, бу ўзгаришга ҳамма мослашади ва яхши кунлар келади”, деди Шимшек.

Шимшекнинг таъкидлашича, АҚШнинг Яқин Шарқ сиёсати борасида Туркиядан кутган энг катта умиди “Радикал Исломий терроризм”га қарши курашда фаол иштирок этишдир. Шимшек АҚШ идорасининг Туркияга оид қарашлари ҳақида тўхталар экан, ўтган саккиз йил мобайнида Туркия-АҚШ муносабатлари ҳаддан ташқари қалқиб қолган, деб ҳисоблашини қайд этди.

“Бизнинг умидимиз бу муносабатларни қайта тиклашдир. Шунинг учун Трамп биринчи нутқининг 3 дақиқасини мана шунга, яъни радикал Исломий терроризмга қарши курашга ажратган эди. Бу албатта бўлади. Унутмаслигимиз керакки, Туркия ҳали ҳам Яқин Шарқ минтақасидаги аксарият аҳолиси мусулмон бўлган мамлакатлар орасида илмоний демократик давлатдир. Радикал исломий террорга қарши кураш фақат ҳарбий жиҳатдан бўлмайди. Бу мафкуравий жиҳатдан ҳам бўлиши лозим. Бу курашда мафкуравий жиҳат илмоний ҳукуматлар зиммасига тушади”, деди у.

Трамп ҳукумати айни пайтда Туркиядан кутган иш “Радикал Исломий террор”га қарши кураш эканлигини таъкидлаган Шимшек “Доналд Трамп нутқида нима деди? Эски дўстлигимизни қайта жонлантиришмиз керак. Агар бунинг иложи бўлмаса, янги-янги дўстликни барпо этиш лозим. Биз эски дўстлармиз, буни жонлантирайлик”, дея қўшимча қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here