Эрдоған: Президент тизими сайловида Халифаликка асло ўрин йўқ
Кўрфаз давлатларига расмий сафар уюштирган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон Саудия Арабистонида ҳукматга қарашли Ал-Арабия телеканалига интервю берди. Президент Эрдоған журналистнинг “Халифаликнинг қайта барпо қилиш каби бирор фикрингиз ёки истагингиз борми?”, деган саволга шундай жавоб берди:
“Дунё кундан-кунга ўзгариб бормоқда. Биз ҳокимиятга қайси тизимни олиб келишни истаётганлигимизни ва шу онда қайси йўл афзаллигини бугунгача айтиб келдик. Яқинда Туркияда референдум ўтказилади. Бу референдум президентлик тизими ҳақидадир. Президент тизими сайловида сиз сўраган жиҳатга асло ўрин йўқ. Яъни шу онда Туркиянинг бирон бир Халифалик деган дарди йўқ, Халифалик муаммоси ёки шунга ўхшаш масалалар кун тартибига умуман киритилмаган”.
Илмонийлик ҳақида эса журналистнинг “Сиз Ислом билан илмонийлик тушунчасини чиройли суратда бирлаштира оласиз. Бу ҳақда Араб дунёси учун қандай маслаҳат берган бўлардингиз”, деган саволга Эрдуғоннинг жавоби қуйидагича бўлди:
“Мен Ислом дунёси бу (Ислом билан илмонийлик ўртасидаги) боғликликни нега бунчалик пайсалга солаётганлигидан ҳайронман. Биз партиямизни ташкил қилган пайтимизда илмонийликка аниқлик киритдик. Жаноб Мурсий Миср президенти бўлиб турган пайтда Мисрга қилган сафаримда Қоҳирадаги опера биносида анжуман ўтказдик. Мен анжуманда илмонийликни тушунтириб бердим ва у билан Ислом ўртасидаги муносабатларни ёритиб бердим. Хўш биз ташкил қилган партиямиздаги илмонийликнинг таърифи нимадан иборат? Биринчидан инсонлар илмоний бўлишмайди, балки давлат илмоний бўлади. Илмонийликда давлат ҳар бир диний оқимларга бир хил эътиборда қарайди. Ҳар бир дин вакилларининг эътиқодини ҳимоя қилади. Бунинг Исломга зид келадиган жойи борми? Йўқ албатта. Аммо буни ҳозиргача турли талқин қилаётганлар бор. Илмонийликни ҳар хил тушунганлар бўлиши табиий. Европача илмонийлик тушунчаси бор, Англо-саксон мамлакатлардаги илмонийлик тушунчаси бор, буларнинг барчаси бир биридан фарқ қилади. Лекин айни пайтда бизнинг партиямизга оид илмонийлик тушунчаси булардан умуман бошқача”.
Туркистон:
Илмонийлик сўзи динни давлатдан ажратиш маъносини англатади. Бу дегани Исломни фақат намоз, рўза, закот ва ҳаж каби ибодатларгагина чеклаш ва сиёсатдан, яъни халқнинг ишларини бошқаришдан умуман узоқ туриш деганидир. Илмоний давлатда тузумни инсоннинг ўзи барча эркинликларни инобатга олган ҳолда тузиши лозим.
Эрдуғон илмонийлик ҳақида сўз юритар экан, Исломни илмонийликка моил қилиб кўрсатишга уринмоқда. Аслида Эрдуғоннинг “Инсонлар илмоний бўлишмайди, балки давлат илмоний бўлади”, деган гапи мусулмонлар илмоний давлатда куфр қонунлари билан бошқарилади”, деган маънони билдиради. “Илмонийликда давлат ҳар бир диний оқимларга бир хил эътиборда қарайди”, деган гапи эса “Ислом ҳам, унинг сиёсий жиҳатлари ҳам бошқа динлар каби давлатдан узоқлаштирилади”, деган маънони англатади. Ваҳолангки Аллоҳ Таоло Қуръони Каримдада
وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الْكَافِرُونَ
“Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир”.
إِنْ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ
“Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир”.
وَأَنْ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ
“(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!”, дея мусулмонларни фақат шариат билан ҳукм юритишини қаттиқ талаб қилган. Халқларнинг ишларини бошқаришда эса шариатга мурожаат қилишдан бош тортадиган кишиларни эса куфрга нисбат бериш билан огоҳлантирган.
فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
“Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар”.
Мана шу далиллардан кейин ҳам илмонийликнинг Исломга зид жойи йўқ, деб айтиш мумкинми?!