Трампнинг Исломга қарши сиёсати Тернбуллни қаноатлантирмоқда
Кеча Австралия бош вазири Малкольм Тернбулл ва бир неча вазирлар Америка президенти Дональд Трампнинг очиқ-ойдин мусулмонларга қарши қарорларини катта ҳаяжон билан қўллаб-қувватлашди. Маълумки, Трампнинг ушбу қарорлари Американинг қочқинларни қабул қилишни тўхтатишини ҳамда аксар аҳолиси мусулмон юртлардан келган муҳожирларга турли чекловлар белгилашини ўз ичига олади.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Австралия аъзолари Трампнинг тажовузкор сиёсатини қоралаб, Австралия ҳукуматининг бундай қўллаб-қувватловига норозилик билдирган ҳолда, қуйидагиларни таъкидлаймиз:
- Бунга ўхшаш сиёсатларни янги Трамп маъмуриятидан кутса бўлади, бу тасодиф эмас, албатта. Чунки бу – айниқса, масала мусулмонлар билан боғлиқ экан, Америка сиёсатидаги оғмачилик эмас. Балки бу илгари Буш ва Обама маъмуриятининг кун тартибига айланган сийқаси чиққан «терроризмга қарши кураш» дея номланган баҳонанинг давоми, холос. Зеро, Трамп Эрон, Ироқ, Ливия, Сомали, Судан, Сурия ва Ямандан иборат олти давлатни нишонга олмоқда. Маълумки, бу давлатларнинг бир нечтаси Американинг бомбардимонларию агрессияси билан вайрон этилди. Мана шунинг ўзи, бутун дунёдаги зўравонлик ва беқарорликнинг асосий сабаби Ғарбнинг ташқи сиёсати эканига яққол далолат қилиб турибди. «Терроризмга қарши кураш», деган нарса мазкур чораларга кийдирилган ниқобдан ўзга нарса эмас. Мақсад, Ғарб давлатларини ўзлари амалга ошираётган террорнинг даҳшатли оқибатлари жавобгарлигидан қутқариб, уни қурбонларга юклашдир.
- Австралия ҳукуматининг бундай сиёсатни қўллаб-қувватлаши ҳам кутилмаган ҳол эмас, албатта. Америка, айниқса яҳудийлар давлати содир этган ғайриинсоний сиёсатни бу ҳукуматнинг кўр-кўрона қўллаб-қувватлаши кўп такрорланган. Аслида, Тернбулл, Даттон ва Моррисон каби австралиялик сиёсатчилар Трамп қарорларини бошпана излаб келган хорижликларга қарши қўллаётган қаттиққўл ва шафқатсиз қонунлари учун бир давомат ўлароқ баҳолашмоқда. Масалан, Тернбулл Трампни қоралаш ўрнига, Америка-Австралия ўртасидаги буюк ва мустаҳкам муносабатларни улуғлашга ўтди ҳамда Трамп қарорига оид ўзига берилган саволларга бошқа давлатлар сиёсатларига «Изоҳ бериш менинг ишим эмас», деди. Савол туғилади: У ҳолда, атиги ўтган йилнинг ўзида у бир неча йиғинларда нега Хитой, Шимолий Корея, Россия ва Филиппин сиёсатларини қоралади?!
- Бош вазир Америка кўраётган чораларни қоралаши керак эди. Чунки Америка шу чоралар орқали маълум бир табақани нишонга олган бўлиб, ўзининг иблислигига қараб кетмоқда. У шахсларни зўравонлик билан жавоб беришга ундамоқда. Чунки урушлар очиш, мустабид ҳукмдорларни қўллаб-қувватлаш, очкўз иқтисодий эксплуатация қилиш каби мусулмонларга нисбатан очиқ душманлик, афтидан, Ғарбга камлик қилаётган кўринади. Мана, «терроризмга қарши кураш» дастаги остида шундай чоралар қабул қилиш билан оловга мой сепмоқда. Бинобарин, бундай сиёсатларни ижро этганлар ҳам, қўллаб-қувватлаётганлар ҳам зўравон реакциялар масъулиятини ўз зиммаларига олишлари керак. Масалан, ўтган якшанба Кебик масжидига ҳужум қилиб, қуролсиз мусулмонлар қонини тўкиш ҳодисаси мана шу зўравон реакциялардан биридир.
- Биз бутун дунёдаги мусулмонларга юксак баҳо берамиз. Чунки уларнинг аксари Америка ва иттифоқчилари содир этаётган очиқдан-очиқ бостириш ва ҳужум қилиш сиёсатларига қарши тўла йигирма йилдан бери курашиб келмоқдалар. Улар олдиндаги машаққатли паллаларда ҳам ўз саботларини йўқотмасинлар. Аввало, Аллоҳ Субҳанаҳунинг Ўзига суяниб, Исломга ёрдам берсинлар, ҳақиқий мардлик позициясини маҳкам ушласинлар ва сиёсий фаолиятларини бундан ҳам кўпайтириб, Аллоҳ Субҳанаҳудан сабот сўрасинлар. Олдимизда бутун дунё бошига ғарблик илмоний либераллар солган бошбошдоқликдан қутулишнинг ягона ечими Ислом эканини кўрсатишимиз учун ҳар қачонгидан ҳам бугун қулай фурсат турибди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Австралиядаги матбуот бўлими
Телефон: +61 438 000 465
Электрон почта: media@hizb-australia.org