Кипр масаласидаги охирги ҳодисалар

0
694

epa04743742 Special Advisor to the UN Secretary-General on Cyprus, Espen Barth Eide (L), poses with Cypriot President Nicos Anastasiades (R) prior to hosting a dinner for the leaders of Cyprus' two communities, President Nicos Anastasiades and Turkish Cypriot leader Mustafa Akinci, at Ledra Palace in the UN-patrolled Buffer Zone in Nicosia, Cyprus, 11 May 2015. UN-backed talks are expected to begin in the coming days with the aim to reunite the island under a federal roof. EPA/KATIA CHRISTODOULOU

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Саволга жавоб

Кипр масаласидаги охирги ҳодисалар

Савол: Кипр бўйича музокаралар 2017 йил 20 январ жума куни якунланди. Бу музокаралар 2017 йил 18 январда қайта бошланган эди… Бу музокаралар 2013 йилдан бошлаб бир жойда тебраниб, 2014 йил ноябрдан бошлаб бутунлай тўхтаб қолган эди… 2015 йил май ойида яна бошланиб, 2016 йил охирларигача бир тўхтаб ва бир узилиб давом этди… 2017 йил 9 январда эса Кипрни қайта бирлаштириш бўйича музокаралар Женевада кипрлик турклар раҳбари Мустафо Акинжи ва унинг кипрлик грек ҳамкасби Никос Анастасиадис иштирокида ҳайратда қолдирадиган даражада кучли тарзда қайта бошланди. Шундан кейин бу музокараларга Кипрда тинчликни таъминловчи уч давлат: Туркия, Греция ва Европа Иттифоқи томонидан Британия қўшилди… Кипр масаласида музокараларнинг бундай фаол тарзда қайта бошланишига сабаб бўлган қандай ҳодисалар бор? Кипр масаласини қандай ҳал қилиш кутилмоқда? Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот қилсин.

Жавоб: бу сўровларга жавоб бериш учун бу масаланинг турли (маҳаллий, регионал ва халқаро) қирраларини, сўнгра чигал (маҳаллий, регионал ва халқаро) томонларни кўриб чиқамиз… Шунда бундай фаол ҳаракатланишга сабаб бўлган янгиликлар аён бўлади ва ана шундан кейин бу масалага оид кутилаётган ечимни Аллоҳ изни ила кўра оламиз:

Биринчи: маҳаллий томонлар:

Кипр кризисида парда ортида турган маҳаллий жиҳат кипрлик мусулмон турклар билан кипрлик румлар ўртасидаги ҳокимият устидаги курашдир. Якка ҳоким бўлиб олиб мусулмон туркларни давлат идораларидан ҳайдаш учун кипрлик рум миллатчилар 1963 йилда Акритас плани деб аталган режани ишлаб чиқишган эди. Унда туркларни улар эгаллаб турган мансаблардан четлатиб Греция билан бирлашишга замин тайёрлаш режалаштирилган. Шундан кейин мусулмонлардан қонли ўч олиш амалиёти бошланди. Қирғинлар, мажбурий кўчириб юбориш ва мол-мулклардан маҳрум қилиш кипрлик румлар Греция билан бирлашиш учун юргизган сиёсат бўлди. Бунда Британиянинг ҳам қўли бор эди, албатта. Шуни эслатиб ўтиш керакки, бу оролнинг ўша вақтдаги ҳақиқий ҳокими ва бу оролда икки энг йирик ҳарбий базага эга Британия 1960 йилда оролга мустақилликни берди, бунинг учун кипрлик грекларга «Энозис» номли Греция билан бирлашиш ғоясидан воз кечиш шарт қилиб қўйилди. Бунинг эвазига турклар ҳам ўз навбатида «тақсим» номли Туркия билан бирлашиш ғоясидан воз кечишлари шарт эди. 1967 йилга келиб амалий бўлиниш оролдаги ҳукмрон позиция бўлиб қолди ва кипрлик румлар билан кипрлик мусулмон турклар ўртасидаги душманлик ҳолати юзага чиқиб қолди.

Иккинчи: регионал томонлар:

Греция кипрлик греклар ортида туриб уларни тўлиқ қўллаб-қувватлади ва бу оролни ўзига қўшиб олиш режасини туза бошлади. Бунга қарши Туркия мусулмонларни қайсидир даражада қўллаб-қувватлади. Бу икки давлат Кипрдаги маҳаллий бўлиниш ҳолатини озиқлантирадиган регионал кучлар бўлиб қолди. 1974 йилда грек ҳарбийлари кенгаши Кипрдаги ҳарбий тўнтаришни Американинг секингина гижгижлаши билан қўллаб-қувватлади. Тўнтариш ясаганлар оролнинг Грецияга қўшилиши масаласини узил-кесил ҳал қилмоқчи бўлишди. Агар турк армиясининг инглизлар буйруғи билан аралашиб оролнинг шимолий қисмини босиб олиши бўлмаганида Кипрнинг Грецияга ҳақиқатдан ҳам қўшилиш амалиёти бошланиши кутилаётган эди. Ана шундан кейин турк армияси мусулмонлар учун мўлжалланган ва гоҳида дунёдан узилиб қолган кичик бошпаналарни географик жиҳатдан ўзаро боғланган битта минтақага айлантирди. Бу минтақа майдони 3.335 кв.км.дир. Яъни орол майдонининг учдан биридир. Лекин у фақат 210 минг одамни, яъни орол аҳолисининг бешдан бирини сиғдира олади, холос. Бу икки куч, яъни Туркия ва Греция Кипрга таъсир ўтказувчи регионал кучлардир. Лекин яҳуд вужудининг ҳам таъсири бор. Лекин бу таъсир махфий бўлиб, хавфсизлик масаласида ва иқтисодий соҳаларда, хусусан газ бўйича келишувларда мавжуддир.

Учинчи: халқаро томонлар:

Британия бу оролни 1914 йилда, биринчи жаҳон уруши бошланишида ўзига расман қўшиб олди. Ўша вақтдан бошлаб яқин вақтгача Британия Кипрдаги кучли халқаро омил бўлиб келди. 1960 йилда бу оролга мустақиллик бергач Британия шартномалар бўйича расман Кипрда тинчлик вазиятини таъминловчи ягона халқаро куч бўлиб қолаверди. Бундан олдин, 1955 йилда Британия икки регионал куч: Туркия ва Грецияни Кипрда тинчликни таъмиловчи кучлар сифатида қўшган эди. Британиянинг бу регионал кучларни қўшишдан мақсади Американинг Грециядаги ўз нуфузидан фойдаланиб Кипрни Грецияга қўшиб олишига йўл қўймаслик эди. Шу мақсадда Британия ўша вақтда ўзига малай бўлган Туркия «таёғи»ни Греция «ғилдираги»га қўйиб қўйди. Шу тарзда Британия ўзининг Кипрдаги иккита ҳарбий базасини сақлаб қолди. Бу икки база Британиянинг оламдаги энг катта ҳарбий базаларидан ҳисобланади. Чунки бу икки ҳарбий базада 24 минг аскар, катта сондаги денгиз ва ҳаво кучлари жойлаштирилган. Бу икки база бугун Британия мустамлакачилигининг катта рамзи ҳисобланади. Британия 1954 йилдаги Сувайш урушида шу икки базадан туриб қатнашди. Шу икки базадан туриб Британия яҳуд давлати билан биргаликда унинг 1967 йилдаги урушида иштирок этди. 1991 йил ва 2003 йилда Ироқни босиб олиш урушларида ҳам Британия шу базалардан Америка томонида туриб урушга кирди. Шу икки базадан туриб Британия жосуслик амалиётларини амалга оширмоқда ва минтақани назорат қилмоқда. Шунинг учун демак Кипр хавфсизлиги шу бугунгача Британия хавфсизлигининг бир бўлаги бўлиб қолмоқда. Британия бу оролдан иқтисодий жиҳатдан офшор зона сифатида ҳам фойдаланади. Бу орол узоқда жойлашган шундай ороллар силсиласига киради. Британия бундай ороллардан ҳокимларнинг халқдан талаб олган пулларини, ширкатларнинг солиқ қонунларидан қочган пулларини, жиноятчи мафияларнинг, хусусан рус мафияси пулларини жалб қилиш учун фойдаланади. Шулар сабабли демак Кипр ороли инглизлар учун бир ўзига хос жойдир. Шундай қилиб демак Британия Американинг бу муҳим мустамлакани Британиядан тортиб олиб унга меросхўр бўлиш учун амалга оширган барча аралашувларини ўз тулкилиги билан бартараф қила олди. Греция Американинг Кипрга ўз нуфузини ўтказиш учун «кузир картаси» эди. Лекин Британия Туркия орқали ва Кипрдаги малайлари орқали Американинг бу уринишини бартараф қила олди. Шунинг учун айтиш мумкинки, Кипр масаласи халқаро жиҳатдан ўтган яқин ўн йилликлар давомида Америка тобелари билан Британия тобелари ўртасидаги қайноқ кураш масаласи бўлиб келди. Америка Кипрга бу оролдан британ ҳарбий базаларини чиқариб ташлаб, унинг ўрнини ўзи эгаллаши мақсадида кўз тикди. Бу мақсадини амалга ошириш учун Америка БМТ ҳаракатларини восита қилиб олди. Аммо Британия ўз тулкилиги билан Америка қўйган тўсиқларни бартараф қилишга қодир бўлиб қолаверди ва ўз ҳарбий базаларининг туришини оқлаш учун Кипрнинг бўлинган ҳолда қолдиришга эришди. Британия Американинг Кипрга тўлиқ нуфузини ўтказиш режаларининг амалга ошишига йўл қўймади… Британия Туркияда Америкага малай бўлган ҳозирги режим ўрнига ўзига малай бўлган режимни пайдо қилиш учун тўнтариш ясашга уриниб ўзининг Кипрдаги икки ҳарбий базасини сақлаб қолиш тўғрисидаги мақсадига узил-кесил эришай деб қолган эди. Гарчи бу уриниш барбод бўлган бўлса-да лекин у Туркиядаги режимга нисбатан Америка ва Британия томонидан урилган хатар бонги бўлди ва шундан келиб чиқиб бунинг Кипр масаласига таъсири бўлди.

Тўртинчи: чигал томонлар:

  • Минтақага таъсир қилган исломий ҳаракатлар:

Сурия қўзғолони Американинг бу минтақадаги сиёсати учун энг мураккаб тугун бўлди. Чунки Америка бу қўзғолон хатарини шунча узоқ йиллар давомида йўқ қила олмади. Америка ўзининг Эрон ва унинг қуролли тўдалари, Россия ва унинг ҳарбий кучи, Туркия ва Кўрфаз давлатларидан иборат шунча югурдакларини ишга солганига қарамай, бу давлатлар билан боғланиши ва уларнинг молиявий қўллаб-қувватловига қарамай, Женева ва халқаро вакилларга қарамай бу қўзғолон хатарини йўқ қила олмади. Америка ўзининг Сурияда Ислом билан курашаётганини аниқ тушунди. У Америка сиёсати учун бу ҳажмдаги бир янги тажриба эди. Бу тажриба Америка сочини оқартирди. Буни Обама 2016 йил 4 августда миллий хавфсизлик кенгаши ва Америка мудофаа вазирлигидаги ҳарбий қўмондонлар билан ўтказган йиғинидан кейин ўзи ўтказган матбуот конференциясида очиқ айтиб: «Мен бошимдаги оқарган сочларнинг энг катта қисми Сурия бўйича ўзим ўтказган йиғинлар сабаб бўлганига тамоман ишонаман…», деди. (Русиял Явм, 2016 йил 5 август).

Америка ва Ғарб минтақадаги исломий ҳаракатларни жиддий қабул қилди. Мусулмонларнинг ўз давлатларини тиклашга муваффақ бўлишлари Америка ва Ғарбни безовта қилган бир қўрқинч бўлиб қолди. Шунинг учун 30 минг аскарлик турк армиясининг Кипрда қолавериши уларга хатар туғдиради. Чунки улар Халифаликни тиклаш учун бўлаётган Исломий ҳаракатларни жиддий қабул қилишмоқда. Мусулмон турк армиясининг бу оролда туриши эса уни яна асл ҳолига қайтарадиган найзанинг учи бўлиши мумкин. Зеро бу орол халифа Усмон G даврида фатҳ қилинганидан бошлаб бир Исломий юрт бўлиб қолган… Шунинг учун мустамлакачилар бу армияни чиқариб юбориш ва бу мақсадга эришиш учун музокараларни тезлатиш зарур деб билишади.

  • Энергетиканинг янги омили: бу омил босиб олинган Фаластин соҳилларида 2009 йилда табиий газ заҳиралари аниқланганидан бошлаб пайдо бўлди. Яҳуд вужуди ундан 2013 йилда тижорий мақсадда фойдалана бошлади… Шундан кейин Греция, Туркия ва Кипр ҳам ўз навбатида ер ости бойликларини қидиришга интила бошлади… буларнинг барчаси энергия омилини Кипр кризисининг янгидан ҳаракатга келиши сабабларидан бирига айлантирди ва бу ҳаракатга қуйидагича кучли туртки берди:

а)   Ўрта Шарқ соҳилларида аниқланган газ майдонларига оид техник маълумотлар бу жойларда газнинг мўл-кўл заҳираси борлигини кўрсатиб турибди. Бу заҳира Европага газ етказиб беришлар турини кўпайтириш учун етарлидир. Бу эса рус газига қарамликни сезиларли равишда камайтиради. Кипр президенти Никос Анастасиадис ҳамда алоқалар, меҳнат, қишлоқ хўжалик, ресурслар ва экология вазирлари турли муносабатларда «Кипрдаги газ заҳираси Европага ўз энергия манбалари хилини кўпайтириб Россиядан узоқлашиш имконини бериши мумкин», деб очиқ айтишди. (Noon Post, 2014 йил 11 ноябр). «Греция маъмурлари Никосиянинг жанубий шарқигача чўзилган «Левитан» майдонида нефт ва газ қидирув ишларини олиб боришмоқда. Бу майдонда қазиб олса бўладиган 1.7 миллиард баррел нефт ва 122 миллиард куб метр табиий газ бор. Грециянинг бу хатти-ҳаракатига қарши бир қадам сифатида Анқара Кипрдаги турк ҳукумати билан шимолий соҳилларда нефт қидириш бўйича келишувни имзолади…». (Дот Миср, 2015 йил 27 апрел).

б)   Бўғиб ташловчи иқтисодий кризислардан қийналаётган Греция ва Кипрнинг греклар қисмининг ҳар иккаласи ўз хазинасини Кипр соҳилларидан қазиб олинадиган газдан келадиган даромадлар билан ва Грециядан Европага қараб ётқизиладиган қувурлар орқали ўтадиган газдан келадиган даромадлар билан тўлғазишни орзу қилмоқда. Грециянинг Кипр гази ва яҳуд вужудидан келадиган газ Европага ўтадиган давлатга айланишини орзу қилмоқда.

в)   Лекин Греция ва Кипр грекларининг ҳамда Европанинг бу орзуларини Туркия деярли тумандек тарқатиб ташламоқда. Чунки Туркия Кипр соҳилларида нефт ва газ қидирув ишларига бевосита тўсқинлик қилмоқда. Чунки Кипрнинг грек қисми Ўрта ер денгизининг шарқида энергия ресурсларини қидириб топиб улардан фойдаланиш бўйича яҳуд вужуди билан ҳамкорликни бошлади дегунча Туркия бу тўғрида Греция ва Кипрга қарши туришни бошлади ва ўзининг денгиз назоратини кучайтиргани турди. Энергия ресурсларини қидириш ишларига бевосита қарши туриб Туркия бу қидирув ишлари бўйича Кипрнинг турк қисми билан келишув тузди. Бу келишув фақат денгиз минтақаси бўйича тузилибгина қолмай балки жанубий Кипрнинг Афродита майдонига яқин жануб минтақаси бўйича ҳам тузилди ва Туркия газ қазиб олиш билан таҳдид қилди. Бу эса иккала мамлакат ўртасида низо чиқишига олиб келди. Шунинг учун Туркия нефт ва газ қидирув ишларига йўл фақат Кипр масаласи музокаралар олиб бориб Америка лойиҳаси бўйича ҳал қилинсагина очилади ва қидирув ишлари фақат шу музокаралар ниҳоясига етганидан кейингина мумкин бўлади деб билмоқда… Туркиянинг бу позициясини турк президенти Эрдоган эълон қилган нарса ҳам тасдиқлаб турибди. Эрдоган: «Кипрнинг грек қисми маъмурларининг нефт қидирув ишларини олиб боришга зўр бериб уринишидан мақсад кипрликлар ўртасида бораётган музокара амалиётини бузишдир, холос…», деб билдирди. (Дот Миср, 2015 йил 27 апрел). Яъни Туркия газ қазиб олиш ва ундан фойдаланишни ниҳоий ечимга боғлиқ масала қилиб қўймоқчи, яъни тарафларни шу ечимга ундамоқчи. Айниқса охирги пайтларда шундай бўлди. Чунки тарафларнинг қазиб олишга эътибори кучайди… Буларнинг барчаси қазиб олишни ҳеч бир низосиз мумкин ишга айлантирадиган бир ечимга эришиш учун музокаралар мавзусини тезлаштиради.

Бешинчи: юқорида айтилганлардан Кипр масаласи бўйича музокараларнинг янада жадал ва янада тез боришига ундаган ҳодисалар аён бўляпти. Бу ҳодисалар қуйидагилардир:

  • Туркияда ҳарбий тўнтариш ясашга бўлган уриниш: бу уринишнинг Туркия ва минтақадаги Америка нуфузига бўлган таҳдиди шу даражада улкан бўлдики, натижада Америка президенти Обама бу уриниш ортиданоқ 2016 йил 16 июлда Америка миллий хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғинини ўтказди. Бу йиғин Американинг Туркиядаги ўз нуфузига қанчалик катта аҳамият беришини кўрсатди. Чунки бу мамлакатнинг ўз атрофидаги давлатларга кенг таъсири бор. Ҳарбий тўнтариш уриниши барбод бўлгач президент Эрдоган мамлакатда фавқулодда ҳолатни эълон қилди ва армияни ва давлат аппаратини инглизлар тобеларидан тозалашга киришди. Бу тозалаш ҳамон давом этмоқда. Бу тозалаш амалиётларидан мақсад инглизларнинг Туркиядаги мавқеини заифлаштириш ва уларнинг қўлидан турк армияси қўмондонлигига таъсир ўтказиш «картаси»ни олиб қўйишдир. Маълумки Британия ўзига Американинг Кипрда зарба бериш ҳаракатларини шу «карта» ёрдамида бартараф қилиб келди… Шундай қилиб демак Кипр мавзусини Америка режалари бўйича, айниқса Аннаннинг Кипр федерацияси деган режаси бўйича ҳал қилишга нисбатан Америка тутаётган йўлдан кўпроқ юриладиган бўлиб қолди. Инглизларнинг турк армиясидаги одамларини таъқиб қилиш амалиётидан кейин шундай бўлиб қолди. Инглизларнинг бу одамлари Американинг Кипр бўйича ечимига тўсқинлик қилиб келишаётган эди ва Британиянинг Кипрдаги ўз икки ҳарбий базасини сақлаб қолишини қўллаб-қувватлаб келишаётган эди… Инглизларнинг бу одамларини таъқиб қилиш кучайган сайин Кипр бўйича музокаралар Америкага янада кўпроқ фойда келтирадиган бўлиб қолди.
  • Минтақадаги Исломий ҳаракатлар: ҳозиргина айтиб ўтганимиздек Америка ва Ғарб Халифаликни тиклаш учун бўлаётган исломий ҳаракатларни жиддий қабул қилмоқда.. Турк мусулмон армиясининг Халифалик тикланган пайтда оролда бўлиши эса бу оролни асл ҳолига – халифа Усмон G даврида фатҳ этилганидан бошлаб айланган бир исломий юрт ҳолига – қайтарадиган найза учи бўлади… Шунинг учун ҳам мустамлакачилар бу армияни оролдан чиқариб юбориш зарур, бу мақсадга эришиш учун музокараларни тезлатиш керак, деб билишмоқда…
  • Энергиянинг янги омили: тобора кучайиб бораётган бу янги омилга назар ташланса унинг Кипр кризиси ечимини тезлатишга ва кўп нарсаларни ваъда қилаётган бу иқтисодий лойиҳага тўсиқ бўлаётган нарсаларни олиб ташлашга иқтисодий жиҳатдан таъсир қилувчи омил эканлиги аён бўлади. Шунинг учун ҳам Кипр кризисидаги барча тарафларнинг манфаатлари бу кризис ечимини топишни, бу денгиздан иқтисодий улушларга эга бўлиш ва газни етказиб берувчи қувурларни ётқизиш бўйича келишувга эришишни тақозо қиладиган бўлиб қолди. Шундан келиб чиқиб музокаралар янада жиддий тарзда тезлашмоқда…

Олтинчи: мана шу омиллар таъсирида тарафлар ўтган йил ниҳояланиши ва 2017 йил бошланиши билан қуйидаги тарзда фаол ҳаракатга келди:

а)   Кипр бўйича музокараларнинг биринчи раунди 2016 йил 7-11 ноябрда Швецариядаги Мон Пелерин шаҳрида ўтказилди. Иккинчи раунд ҳам шу шаҳарнинг ўзида 2016 йил 20-21 ноябрда ўтказилди. Иккала раундда ҳам бирон нарсага эришилмади.

б)   Кипр ороли бўйича бирон сиёсий ечим топиш мақсадида олиб борилаётган музокараларнинг учинчи раунди БМТ ҳомийлигида 2017 йил 9 январда Швецариянинг Женева шаҳрида ўтказилди. Музокаралар асосан «Кипр иқтисодий муаммоси, Европа Иттифоқи, мулкчилик, иммиграция, ҳокимиятда иштирок этиш, ерлар, хавфсизлик ва кафолатлар» деган 6 пункт бўйича борди.

в)   2017 йил 10 январда Кипр масаласидан манфаатдор тарафлар Женевада яна бир учрашув ўтказишди. У юқори мартабали дипломатлар даражасида ўтказилди. Унда Кипр Турк республикаси президенти Мустафо Акинжи ва Кипр грек республикаси президенти Никос Анастасиадис қатнашди…

г)   2017 йил 12 январда БМТнинг Женевадаги қароргоҳида Кипрдаги турклар етакчиси Мустафо Акинжи билан унинг кипрлик грек ҳамкасби Никос Анастасиадис ўртасида Кипр бўйича сўзлашувлар якунланди. БМТнинг Кипрдаги вакили Эспен Барт Эйде биз ўтган уч кун давомида конструктив муҳокамаларни олиб бордик деди. У қўшимча қилиб узоқ давр ечимсиз қолиб келган кўпгина муаммолар ҳал қилинди ва олдинга силжиш янада тезлашди, деди.

д)   «Ўз навбатида Кипр президенти жума куни ўтказилган матбуот конференциясида сиёсий диалогда биринчи марта улкан олдинга силжишга эришилди. Чунки ҳақиқий муҳим масалалар муҳокама қилина бошлади, деди». (Русиял Явм, 2017 йил 13 январ).

е)   2017 йил 18-20 январда музокараларнинг икки раунди ўтказилди. Ана шундан кейин якуний баёнот чиқарилди. Унда қуйидагилар келган:

«… БМТ бош котибининг Кипр бўйича махсус маслаҳатчиси Эспен Барт Эйденинг билдиришича, ишчи гуруҳлар ўз ишларини тамомлади. Бу ишларда кафолатлар мавзуси муваффақиятли муҳокама қилинди. Ишчи гуруҳларнинг хавфсизлик ва кафолатлар мавзуларини барча кўлам-қирралари билан муҳокама қилганлиги билдирилди… Айтишимиз мумкинки, хавфсизлик ва кафолатлар мавзуси икки кун давом этган 4 йиғиндан кейин келгуси босқичга техник ҳозирлик ишлари сифатида тасвирланди… Шуни ҳам айтиш керакки, тарафлар бир саммит ўтказишга келишиб олишди. Бу саммитда тарафлар номидан келгуси босқичдаги олий даражадаги вакиллари қатнашади. Бу эса Женева музокараларининг учинчи босқичи беш давлат бошлиқлари ва вазирлари иштирок этадиган саммит билан давом этишини англатади. Шимолий Кипр турк республикаси президенти Мустафо Акинжи ва румлар етакчиси Никос Анастасиадиснинг бешлик конференциясининг сиёсий мажлисига тааллуқли мавзуларни муҳокама қилиши ҳам кутилмоқда. Бу мавзулар иккала етакчи жорий йилнинг 26 январида Никосияда ўтказадиган учрашув чоғида муҳокама қилинади… Конференцияда Туркия номидан ташқи ишлар вазирлиги вакили ўринбосари элчи Аҳмад Мухтар Гун бошчилигидаги делегация қатнашади. Оролнинг турк қисми номидан эса музокарачи Ўздил Нами бошчилигидаги делегация қатнашади. Бош вазир ўринбосари Тугрул Туркеш Женевада Кипр бўйича музокаралар доирасида мавжуд бўлиб турган ишчи гуруҳ ишлари ҳақида маълумотлар олиш учун Женевага борди. Кипр бўйича музокаралар асосий 6 пунктдан иборат бўлади. Улар: иқтисод, Европа Иттифоқи, мулкчилик, идора, ҳокимиятни ўзаро тақсимлаш, ерлар, хавфсизлик ва кафолатлардир…». (TRT арабий, 2017 йил 20 январ).

Еттинчи: энди Америка ва унга малай турк режими ҳаракат қилаётган кутилаётган ечим ҳақида айтадиган бўлсак, у кўпроқ Кипрда федератив давлат шаклида бўлиши эҳтимоли кучлироқдир. Бу иш Британиянинг Кипрдаги икки базасини йўқ қилиб БМТ орқали ва Америка қўллаб-қувватлови билан шу давлат тикланиши учун биринчи қадам сифатида бўлади. Кипр бўйича бу йил бошланиши билан амалий тарзда бошланган музокаралар тўлқинидан кўзланган асосий мақсад мана шудир. Бу ечим тинчликни кафолатловчи давлатлар: Британия, Туркия ва Греция миссиясини бекор қилишни талаб қилади. Бекор қилиш натижасида турк армияси ва грек аскарлари оролдан чиқиб кетади, табиийки Британиянинг икки ҳарбий базаси ҳам чиқиб кетади. Америка учун энг муҳими мана шудир.

Лекин бу ечимга тўсқинлик қиладиган баъзи тўсиқлар бор. Уларнинг орасида таъсир қилувчи амалий тўсиқлар бор. Уларни қисқа вақт ичида енгиб ўтиш осон кечмайди… Уларнинг орасида таъсири камроқ иккинчи даражали тўсиқлар ҳам бор бўлиб улардан мақсад муайян ғаразларни оқлаб кўрсатишдир. Шунинг учун уларни енгиб ўтиш мумкин…

Таъсир қилувчи асосий тўсиқларга келсак, улар Британиянинг оролдаги мавжуд икки ҳарбий базасидан чиқиб кетишидир. Бу икки база Акротири ва Декелиядир. Акротири базаси Кипрнинг жанубий ғарбида жойлашган. Декелия базаси эса оролнинг шарқида жойлашган. Бу икки ҳарбий база Британия учун ўта муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун Британия ўзининг бу икки базада қолишига монелик қилиши мумкин бўлган ечимни бекор қилишда кучини ҳеч аямайди… Шу мақсадда Британия ечимни айёрлик билан бўйин товлаш услублари билан кечиктиришга ёки унга тўсиқ қўйишга уринмоқда. Масалан Британия Америка ечимини қабул қилиш учун ўзининг бу икки базада қолишини шарт қилиб қўймоқда. Британия Американинг буни қабул қилиши ўта қийин эканини яхши тушунади. Айниқса Британия ўзининг Туркия ичкарисидаги югурдакларидан кўпини – Эрдоган армия ва давлат аппаратининг қолган қисмларида ўтказган охирги тозалаш амалиётларидан  кейин – йўқотгани учун, оқибатда Кипр масаласида ҳам ўзини қўллаб-қувватлайдиган югурдакларидан айрилгани учун буни яхши тушунади. Бунга шубҳа йўқ.

Бошқа тўсиқлар эса турк армиясининг Кипрдан чиқиб кетишига оид маънавий жиҳатдан бўлган тўсиқлардир. Чунки Америка ечими бу чиқиб кетишни тақозо қилади. Бу Кипрдаги янги давлатда бу давлат таркибига кирмайдиган алоҳида кучларнинг туриши тўғри бўлмайди деган эътиборда Британияни унинг икки базасини йўқ қилиб қийин аҳволга солиб қўйишга замин тайёрловчи қадам сифатидаги ишдир. Чунки Британиянинг Кипрдаги икки базаси амалий жиҳатдан Кипр давлати назоратидан ташқаридадир. Ҳатто ҳисоботларда Кипр тўрт иқлимдан: Шимолий Кипр, орол ўртасидаги бетараф минтақа, Жанубий Кипр ва икки британ базасидан иборат бўлиши айтилмоқда. Британия ҳозирги вақтда бу бўлинган кескин вазиятнинг сақланиб қолишини истайди. Чунки шунда ўзининг икки базасини сақлаб қолишини оқловчи баҳона пайдо бўлади. Шунинг учун демак, Америка ечими лойиҳаси сифатида Кипрда битта давлатни ёки федератив давлатни пайдо қилиш шу икки ҳарбий базани йўқ қилишга замин тайёрлаш қадамидир. Шунинг учун ҳам кафолатловчи давлатлар кафолатини, сўнгра уларнинг нуфузини бекор қилиш ҳақидаги баёнотлар ҳозирги йил бошланишидаги музокараларда эътиборни тортадиган баёнотлар бўлди. Масалан Кипр президенти Никос Анастасиадис бундай деди: «Турк кучларининг Кипрдан чиқиб кетиши зарурдир. Бу чиқиб кетиш оролда ўнлаб йиллар давом этган бўлинишга барҳам берадиган ечимга эришиш учун зарурдир». Анастасиадис Женевада журналистларга: «Биз Кипрда турган сони 30 минг аскарга етган турк армиясининг чиқиб кетиши бўйича келишувга эришишимиз керак» деди. (Би-Би-Си, 2017 йил 13 январ). Эрдоган эса 13 январда жума намозидан кейин унга рад жавоби бериб қуйидагиларни айтди: «Грециянинг бу орол масаласи кафолатловчи давлатлардан бири бўлган Туркия ролисиз ҳал бўлишини кутиши жоиз бўлмайди. Туркия Кипрда қолади. Шунинг учун турк ҳарбийларининг Кипрни тарк этиши мумкинлиги кун тартибида мутлақо келгани йўқ…». (Русиял Явм, 2017 йил 13 январ). Албатта Туркиянинг бу позицияси ҳақиқий позиция эмас. Аксинча у «қабул қилишни рад этиш» бобидандир, холос! Шунинг учун Эрдоганнинг ана шу куннинг ўзида берган кейинги баёноти унинг олдинги баёнотини бекор қилади. Чунки Рейтер Эрдоганнинг ўша куннинг ўзида айтган сўзларини келтирди: «Эрдоган «турк аскарларини бутунлай олиб чиқиб кетишнинг иложи йўқ, биз буни олдин ҳам муҳокама қилганмиз. Агар бундай иш муҳокама қилинадиган бўлса у ҳолда иккала томон ўз аскарларини у ердан олиб чиқиб кетиши керак» деди». Грециянинг Кипрда 1100га яқин аскардан иборат батальони бор. Эрдоганнинг айтишича, ечимга эришилганидан кейин оролда 650 турк аскарини ва 950 грек аскарини қолдириш режаси бор…». (2017 йил 13 январ). Демак Эрдоган тенглик бўлмаган мана шу савдолашиш бўйича аскарларни олиб чиқиб кетишга рози бўлмоқда! Буни Кипр турклари етакчисининг сўзлари ҳам тасдиқлаб турибди. Рейтер ана шу куннинг ўзида, яъни 2017 йил 13 январда бу етакчининг қуйидаги сўзларини келтирди: «Кипр турклари етакчиси Мустафо Акинжи жума куни: «Бу ерда Кипрни бирлаштириш учун БМТ мезбонлик қилаётган сўзлашувларда қандайдир тақиқлар бўлмаслиги керак» деди. У «Агар бу масалалар тақиқланган масалалар жумласидандир, шунинг учун биз уларни ҳатто муҳокама ҳам қилолмаймиз, шундай экан барча нарса қандай бўлса шундайлигича қолиши керак деб айтадиган бўлсак у ҳолда бу ҳам муваффақиятга олиб бормайди» деб қўшимча қилди». Шунинг учун демак бу баёнотлар ҳақиқий эмас. Аксинча улардан мақсад музокараларда икки британ базаси мавзусини муҳокама қилишга йўл очиш учун ҳарбий кучларни олиб чиқиб кетиш мавзусини муҳокама қилиш имконини берадиган вазиятни пайдо қилишдир, холос.

Хулоса: музокаралар бу сафар олдингиларидан ҳам кўра жиддийроқдир. Америка бу музокаралар орқали оролда битта федератив вазиятни пайдо қилмоқчи. Бундай вазият икки базани Британия ҳукмронлигидан тортиб олишга олиб келади… Британия эса ҳозирги вазиятнинг сақланиб қолишини истайди. Чунки шунда Британия ана шу икки база устидан ҳукмрон бўлиб қолаверади. Агар икки базани сақлаб қолса бошқа ҳар қандай ечим Британияга зарар қилмайди.

Саккизинчи: Кипр муаммосига оид Ислом буюрадиган тўғри ечимга келсак, у Кипрнинг бутунича Туркияга қўшилишидир. Чунки Кипр бир исломий юртдир. Шунинг учун у ўзининг аслига, Туркияга қўшилиши вожиб. Чунки Кипр ороли мусулмонлар саййидимиз, учинчи рошид халифа Усмон G даврида фатҳ қилган бир исломий оролдир. Европалик салибчилар ўзларининг исломий юртларга қарши уюштирган биринчи салибчилик урушларида бу оролни босиб олишган. Лекин мусулмонлар уни кейинчалик озод қилиб уни ўзининг асли бўлган мусулмонлар юртлари бағрига қайтардилар. Бу орол бошқа мусулмонлар юртлари каби усмоний давлат бошқарувига бўйсунди. Чунки Халифалик усмонийларга ўтган эди. Биринчи жаҳон урушида инглизлар бу орол устидан ўз ҳукмронликларини расман эълон қилишди. Улар бу оролнинг Британияга қўшиб олинганини эълон қилишди. У ботил қўшиб олиш ва зўравонларча босқинчилик бўлиб, унинг ҳеч қандай қиймати ва вазни йўқ. Шунинг учун Туркиядаги ва бошқа ўлкалардаги мусулмонлар Кипрни ўз ерларининг Ислом диёри бағрига тўла ҳолда қайтиши вожиб бўлган бир ажралмас қисми деб ҳисоблайдилар… Кипрга оид тўғри ечим мана шу. У ўзининг аслига, бир исломий юрт эканлигига қайтиши лозим. Чунки уни Шом волийси Муовия ибн Абу Суфён – унга халифа Усмон G ҳижрий 28 йилда изн берганидан кейин – фатҳ қилган. Ўшанда у мусулмонларнинг биринчи денгиз жангларидан бири бўлган. Бу оролга ҳужум қилишда Росул Aнинг бир гуруҳ саҳобалари иштирок этган. Жумладан Абу Зарр, Убода ибн Сомит, унинг аёли Умму Ҳаром, Абуд Дардо, Шаддод ибн Авс – ҳаммаларидан Аллоҳ рози бўлсин – иштирок этганлар. Улуғ саҳобия аёл Умму Ҳаром Iнинг қабри шу бугунгача Кипрдаги зиёрат қилинадиган қабрлардан бири бўлиб келмоқда. Бу оролнинг фатҳ қилиниши бир томондан Византия давлатини ва унинг императорини қақшатқич мағлубиятга учратиш бўлган бўлса, иккинчи томондан ана шу зафарли ғазотдан кейин янада кучайган исломий денгиз флоти асрининг тантанали бошланиши бўлган эди.

Ечим мана шудир ва у ҳақ ечимдир.

«Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос. Бас, қай тарафга бурилиб кетмоқдасизлар?!» [Юнус 32]

Америка ёки Британия режалаштираётган ечим, ечим эмас. Бошқача айтсак ечим Кипрда икки давлатнинг пайдо бўлиши эмас. Бу икки давлатнинг бири Туркияга, иккинчи Грецияга қўшиладими, ёки иккаласи ҳам қўшилмайдими, бунинг фарқи йўқ. Кипрнинг икки давлатдан тузиладиган ва греклар бошқарадиган федератив давлат бўлиши ҳам ва греклар бошқарадиган битта давлат бўлиши ҳам ечим эмас. Чунки ҳар қандай исломий юрт устидан кофирларнинг ҳукмрон бўлиб олишига йўл қўйиш тўғри бўлмайди…

«Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай»  [Нисо 141]

Албатта Кипр Аллоҳ изни ила яна бир исломий юрт бўлиш ҳолига қайтади. Зеро кунлар алмашиб туради. Кипрга кўп қўллар ёпирилиб чанг солган бўлса-да лекин гўзал оқибат доимо муттақийлар учундир.

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар»  [Юсуф 21]

24 робиус-соний 1438ҳ

22 январ 2017м

 

NO COMMENTS