АҚШ 2016 йилда Сурия ва Ироққа 24.287та бомба ташлаган
Қароргоҳи Америкада жойлашган АҚШ ташқи алоқалар кенгаши ҳайъати томонидан қилинган Девинсон таҳлилига кўра, Қўшма Штатларнинг Сурия ва Ироққа 2016 йил мобайнида ташлаган бомбалари 24.287га етган.
Бу иккала юртимизга АҚШнинг ҳар куни 67та бомба ташлаганини англатади. Девинсон таҳлили нашр қилинган куннинг ўзида, АҚШ мудофаа вазирлиги электрон сайтида 2017 йилда АҚШ Сурияда 15та ҳаво зарбаси йўллагани ва 23та объектни нишонган олгани, буларга қўшимча, Ироқда ҳам 10та объектни нишонга олгани айтилади.
Американинг бундай ваҳшиёна ҳужумлари шу даражага етганки, америкалик ҳарбий стратеглар бомбардимон қилиш суръатини сақлаб қолиш учун бомбалар захираларини Европа ва Тинч океанидан буришга мажбур бўлдилар. Бу «Уолл-Стирт жорнал»нинг 2017 йил 5 январдаги сонида нашр қилинган «ИШИДга қарши ташланадиган бомба ва ракеталар ҳажмини камайтирмаслик учун «Вoeing», «Lockheed» ва «ВАЕ»лар ишлаб чиқариш суръатини оширди», сарлавҳали ҳисоботда айтилди.
Қўзғолончилар қўлига Сурия халқига қарши қақшатқич қирғинлардан ҳимоя қилишга ярайдиган қурол-аслаҳаларнинг тушишини олдини олиш мақсадида, АҚШ қонхўр Асад режимини қўллаб-қувватлаш билангина кифояланмади. Балки парда ортида туриб, зоҳирда рус бомбардимонларини қоралади ва бир вақтнинг ўзида, Суриядаги ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун у ердаги қирғинга ғайрат билан ўзи бош-қош ҳам бўлди.
Дарҳақиқат, Америка Сурия ва Ироқдаги мусулмонларни қирғин қилиши билан Исломга қарши нафратини аямай сочди. Шу қирғин учун бутун дунёдаги ўзининг ҳарбий базаларини бўшатди. АҚШ мудофаа вазирлиги келтирган рақамларга кўра, бунинг учун у амалиётлар бошлаганидан бери 2016 йил 15 октябрга қадар 10 миллиард долларга яқин маблағ сарфлаган. Яъни бу кунига 12.5 миллион долларга тўғри келади. АҚШ «диққат билан бомбардимон қилиш», деган ёлғон ортига яширинган бўлиб, унинг армияси марказий қўмондонлиги «асл мақсад» номли амалиёт бошлангандан буён атиги 188 нафар шахс ўлдирилганини даъво қилди.
АҚШнинг ўлдирган шахслари сонига оид статистикаси ғирт ёлғон, албатта. Масалан, Сурия инсон ҳуқуқларини назорат қилиш марказининг 2016 йил август ойида нашр қилган ҳисоботига кўра, АҚШнинг биргина Манбиж шаҳрига қарши ўтказган амалиётларининг ўзида 199 нафар шахс ҳалок бўлган, улардан 52 нафари болалардир. Айни ҳисоботни Халқаро Амнистия ташкилотининг 2016 йил 26 октябрда шунга ўхшаш нашр қилган ҳисоботи ҳам қўллаб-қувватлайди ҳамда АҚШнинг Сурияда 300дан зиёд оддий фуқарони ўлдирганини таъкидлайди.
Эй мусулмонлар!
Ироқда бузғунчилик қилиш ва Шомдаги муборак қўзғолонни йўқ қилиш учун АҚШ етакчилигидаги кофирлар қаттиқ макр қилишди. Улар ўз наздларида жуда чиройли иш қилдик дейишяпти ва ўзлари «терроризмга қарши кураш» ва «диққат билан бомбардимон қилиш» каби сохта шиорлар ортига яширинишмоқда. АҚШ иттифоқчилари билан биргаликда юртларимизда бузғунчилик, вайрона ва қирғинларни содир этиш учун жуда катта маблағ сарфлади. Бироқ улар қўрқаётган нарсага илгаргидан ҳам яқинроқ қолди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай демоқда:
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُواْ يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّواْ عَن سَبِيلِ اللّهِ فَسَيُنفِقُونَهَا ثُمَّ تَكُونُ عَلَيْهِمْ حَسْرَةً ثُمَّ يُغْلَبُونَ وَالَّذِينَ كَفَرُواْ إِلَى جَهَنَّمَ يُحْشَرُونَ
«Албатта, кофирлар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун сарфлайдилар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра ўша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар» [Анфол 36]
Шомдаги ака-укаларимиз ва опа-сингилларимизга бундай деймиз:
Шайтон Америка йўлига эргашманг ва орангиздаги «сиёсий ечим»ни қабул қилишга тарғиб этаётган хоинларга барҳам беринг. АҚШ «Женева-1»да тиқиштирган айни ечим мусулмонларнинг дарё бўлиб оққан қонларида чўмилишни англатади. Шунча қурбонлар АҚШнинг Сурияга қайта ҳукмрон бўлиши учун берилгани йўқ, албатта.
Бутун Ислом Умматини анави бузғунчи ҳукмдорларни ағдариш учун бир мушт бўлиб ҳаракат қилишга даъват қиламиз. Чунки бу хоинлар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясидаги исломий ҳаётни қайта бошлашни олдини олиш учун Америка ва Ғарб сиёсатларини ижро этишмоқда.
Исломий юртлардаги ҳарбийларимизга бундай деймиз:
Сиз ушбу буюк Уммат фарзандларисиз. Вазифангиз, Аллоҳ Азза ва Жалла динига хизмат қилиш ва Умматни ҳимоя қилишдир. Шу вазифаларингиздан яна бири, хоин ҳукмдорларни ағдариш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик байроғи остига киришдир. Фақат шу йўл билангина карами кенг, қудрати улуғ Аллоҳнинг марҳаматига ноил бўла оласиз, чунки Аллоҳ Ўз динига сиз орқали ҳам ёки бошқалар орқали ҳам албатта нусрат беради.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими
|