Халифаликни ёқлаган мактаб директори илмоний ҳукумат тарафидан ишдан четлатилди

538
0

Халифаликни ёқлаган мактаб директори илмоний ҳукумат тарафидан ишдан четлатилди

Туркиянинг Невшаҳар вилоятида ўрта мактаб дректори вазифасида ишлаб келаётган Искандар Чинор Халифалик тарафдори бўлганлиги учун демократик бошқарувни даъво қилиб келаётган Туркиянинг илмоний ҳукумати тарафидан ўз вазифасидан четлатилди. Искандар Чинор ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали Туркиядаги жумҳурият бошқаруви ўрнига Халифалик бошқаруви келишини ёқлаб чиққанлиги унинг ишдан ҳайдалишига сабаб бўлди.

Хабарларда айтилишича, дректор устидан вилоят миллий таълим тарбия вазирлигига тушган шикоятлар бўйича тергов ўтказилган ва тергов натижасида Юнус Амри номли марказий имом хатиб ўрта мактаб дректори Искандар Чинор ўз вазифасидан четлатилган. Миллий таълим тарбия мудири Ясин Сезел тергов ҳали охирига етмаганлигини қайд этди.

ЖҲП (Жумҳурият халқ партияси) вилоят вазирлиги ҳам бу ҳақида баёнот бериб, вазифасидан четлатилган дректорни жиноят қилганлигини эълон қилган. Невшаҳар вилоятининг ҳокими Илҳомий Акташийни зиёрат қилиб, ундан тергов ҳақида маълумот олган ЖҲПнинг вилоятдаги бўлими раҳбари Камил Гулмаз жумҳурият, илмонийлик ва Отатуркнинг душмани деб сифатлаган мактаб дректорининг ишдан ҳайдалганлигини маълум қилди.

Отатуркнинг издошларидан бўлган ЖҲП партиясининг Исломий халифалик талабида бўлган дректорни жиноятчиликда айблаб чиқиши табиий ҳол. Аммо қизиғи шундаки, бу партия давлат тарафидан террорчи гуруҳлар сифатида тан олинган ПКК (курд ишчилар партияси) ва ФЕТО (Фатҳулла Гулен жамоати) каби гуруҳларни ҳар бир платформасида ёқлаб чиқади. Агар уларга “нега террорчи гуруҳларни тарафини оляпсан” дейилса, демократияда сўз эркинлиги борлигини рўкач қилади. Лекин бу ҳуқуқ ўз ақидасида мустаҳкам турган мусулмонларга келганда иш бермайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here