Путин: Сурия режими билан мухолифат ўртасида мўрт битим имзоланди

520
0

Путин: Сурия режими билан мухолифат ўртасида мўрт битим имзоланди

Россия Президенти Владимир Путин Сурия мухолифат вакиллари билан Асад кучлари ўртасида сулҳ тузилганини эълон қилди. Путинга кўра, тарафлар ўртасида 3 ҳолат бўйича ҳужжат имзоланган.

“Дамашқ ва Мухолифат ўртасида учта ҳужжат имзоланди. Биринчи ҳужжат – Сурияда ўт очишни тўхтатиш ҳақида. Иккинчи ҳужжат – ўт очишни тўхтатиш режимини назорат қилиш бўйича “комплекс чора-тадбирлар” ҳақида. Учинчи ҳужжат – Сурияда ечим учун музокараларни бошлаш тўғрисидаги декларацияси ҳақида. Томонлар ўртасида имзоланган битимлар Россиянинг Туркия ва Эрон билан олиб борган фаолиятлари натижасида юзага келди. Албатта бу битимлар мўрт. Битимларни ҳимоя қилиш ва такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш керак”, деди Россия президенти.

Шунингдек Путин Россиянинг Асад кучларига, Туркиянинг эса мухолиф кучларга кафил бўлишига алоҳида урғу берди.

Бу ҳақида баёнот берган Эрдоған 30 декабр соат 00:00дан эътиборан кучга кириши кутилаётган битим Сурия бўйлаб амалга оширилишини маълум қилди. Эрдуғон мазкур битимга кўра тарафлар ўз назорати остидаги минтақаларни бир бирларининг зиёни эвазига кенгайтира олмаслигини ҳам қўшимча қилар экан, “Қимматли дўстим жаноб Путин бошчилигида оташкесим жараёнини қўллаб-қувватлаган барча тарафларга ташаккур билдираман”, дея мулозамат кўрсатди.

“Албатта бу битим БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан террорчи ташкилот ҳисобланган гуруҳларни ўз ичига олмайди”, дея қўшимча қилди Эрдоған.

Ҳизб ут-Таҳрир – Марказий матбуот бўлими номидан Доктор Мамдуҳ Фараж мазкур жараённи изоҳлар экан, Ҳалабнинг Асад қўлига ўтиши учун тузилган режа ва бу режанинг бутун Сурия бўйлаб татбиқ қилинишида Туркия ҳукуматининг хиёнатига тўхталди.

“Сурия инқилобини заифлаштириш ва синдириш учун Америка, Россия ва Эронни қўллаб-қувватлаган Туркиянинг роли ошкор бўлди ва аччиқ мевасини бера бошлади. Эрдоган ҳукумати ўзининг хиёнатини яширмай қўйди. Ваҳолангки, бундан аввал у ўзининг хиёнатларини Исломий шиорлар ва ватанпарварлик ниқоби билан ўраб келарди.

Туркиянинг роли Ҳалаб жараёнини режим фойдасига айлантирди ва натижада катта фожеа юз берди. Ҳалаб воқеалари инқилоб бошлангандан буён бугунги кунгача содир бўлган воқеаларнинг табиий натижасидир. Баъзи мухолифат вакиллари хоин Туркиянинг инқилоб тарафдори эканлигига ишониб, у билан алоқа ўрнатган эди. Бироқ туркия пайтини пойлаб уларни жарга итариб юборди” дейди Доктор Мамдуҳ.

“Аммо – дея сўзини давом эттиради мамдуҳ – Сурия инқилобининг бугунги вазияти янги бошланган кундан кўра анча илғор. Ҳамма шуни яхши билиб қўйсинки, Сурия инқилоби, Ҳалабдан бошланган эмас, Ҳалаб билан тугамайди ҳам. Суриядаги халқимизнинг янги босқичга ўтиши Аллоҳнинг изни ила ғалаба учун қўйилган қадамлар бўлади”.

Дарҳақиқат Путин ва Эрдоган тарафидан хушхабар қилинган ўт очишни тўхтатиш битими ҳеч қанча вақт ўтмай бузилишни бошлади. Сўнги олинган хабарларга кўра, Асад кучлари бир неча соат ичида битимни тўрт марта бузишга улгурган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here