Дубай полицияси раиси: “Қўяверинг, яҳудийлар ҳам ўз юртига эгалик қилишсин!”
Дубай полицияси райисининг мурожаати омма орасида улкан акс-муносабатларга сабабчи бўлди. Исломий юрт раҳбарлари, мулозимлари ва юқори марталаби шахслар шахсий адовати йўлида Шаръий ҳукмга рўйирост қарши чиқишмоқда. Шариат буюрган ва Аллоҳ рози бўладиган сиёсатни қўйиб, шахсий фоидасини кўзлаган ҳолда ҳодиса ва воқеаларга баҳо беришмоқда.
Дубай полициясининг раиси Зоҳий Халфон ўзининг твиттер саҳифасида араб оламига хитоб қилиб, шундай сўзларни ёзди: “ Келинг, воқеъликка қараб баҳо берайлик… Сиз 22 – 23 давлатга эгасиз, аммо асло яҳудийларнинг ақалли бир юртга эгалик қилишини хохламайсиз-ми? Дарҳақиқат сизлар шайтонсизлар… Ҳар қачон бир мусулмоннинг бир яҳудийга бўлган адоватини пайқаганим заҳоти, қаттиқ ташвишга ботаман!”.
Зоҳий Халфонга кўра, яҳудийлар бизларнинг қариндошларимиз ҳисобаланди.
“Дўстлар! Яҳудийлар бениҳоят жонсарак, тадбиркор ва андишали халқ ҳисобланади ва аниқ бир давлатга эгалик қилишга лойиқдирлар. Зеро улар азалдан бизларнинг қариндошларимиз бўлган!”, дея сўзларини давом эттирди Халфон.
У Фаластин давлатини икки қисмга бўлиниши хусусида ўз фикрини билдириб, “Биргина давлат фаластинликлар учун кифоя, Нетаняҳу охирги олам тинчлигига раҳна солувчи инсондир, бу сир эмас. Аммо таъкидлаш жоизки биз яҳудлар билан азалдан қариндош-уруғ бўлиб яшаб келганмиз, ақида ва фикримизда ҳам уйғунлик мавжуд. Фаластиннинг барча ерлари бизга тегишли эмас, фақат 48- йилда бўлиб берилган ерларга биз эгадорлик қилсак кифоя қилади”, “Менимча бир муштарак давлат барпо қилиш ва унда араблар қаторида яудийлар ҳам тинч омон кун кўриши лозим. Ягона Фаластин давлатининг ташкил қилиш муаммонинг оқилона ечими бўлиши аниқ. Мен Аллоҳдан шу нарсани сўраб дуо қиламан”. деди.
Дубай полициясининг рахбари яна қўшимча тариқсида шундай деди: “Ўзингиз яхши биласиз, яҳудийлар ҳазрати Иброҳим пайғамбар замонидан буён араблар юртида ккелади, эндиликда нега бу нарсани инкор этасиз? Энг охирги жиноятчи инсон Нетаняҳу ҳисобланади ва агар у мансабдан кетса, Бани Исроил авлодлари юрт бошига келишади ва оламий тинчлик ҳукмрон бўлажак”.
Бу амирликдан бўлган вакил ўз гаплари бутун араб олами раҳбарлари тилидан гапиргандек бўлди гўё. Зеро Амирлик қадимдан Эроннинг душмани ҳисобланади ва яҳудийларни ҳимоя қилиш билан Эронга зарба беришни истаган кўринади.
Туркистон:
Маълумки то 1948 йилга қадар ер юзида, хусусан Фаластин ҳудудида “яҳудий давлати” номи билан бирор бир ўлка бўлмаган. Сионистлар Британия давлати ёрдами билан барча ер юзидаги яҳудийларни, айниқса Европада юрган яҳудийларни Фаластинга кўчиришган. Ва шу замондан бошлаб бугунги кунга қадар у ерга ўрнашиб олиб, Мусулмонларнинг тичини бузишмоқда. Шундай килиб “Исроил” давлати барпо булди. Зохий Халфон юкоридаги маълумоларни унутган кўринади. Минг афсуски, Фаластиннинг ҳақиқий турғунлари бўлмиш мусулмонлар айнан мана шу яҳудийлар дастидан бошқа давлатларда муҳожирлар сифатида кун кўришмоқда. Улар ўз ватанларидан йироқда Иордания, Сурия, Ливия ва бошқа араб давлатларида 60 йилдан буён макон топишиб ҳанузгача ватанига қайтиш иштиёқида яшамоқдалар. Аммо араб давлатлари раҳбари ва Халфонга ўхшаган мулозимлар бу орзулардан бехабар юқоридаги андишасиз гапларни бемалол гапириверишади. Шариати исломийя ишончли манбалар орқали дўсту душманни ажратиб берди. Шунга биноан, яҳудийлар модомики бизларга қарши ҳаракатлар уюштирар эканлар, бизнинг душманимиз ҳисобланади.
Аммо бунинг акси ўлароқ, исломий ўлкалар ва уларнинг раҳбарлари, турли соҳада, хоссатан савдо сотиқ, ҳарбий соҳаларда Исроил давлатини яқин ҳамкорига айланган. Ноябр ойида яҳуд вужудида юз берган ёнғинда бу таҳлиллар ўз исботини топди. Биринчилардан бўлиб Араб давлатлари, Туркия давлати ёрдамга шошилдилар, ҳамдардлик изҳор қилишиб, молиявий, моддий ва маънавий қўллаб қувватлашди. Демак, бундай раҳбарлардан яхшилик кутиш бефойда. Фаластин диёрини, Шом ўлкасини ва Мянмадаги мазлум мусулмонларни фақат ҳақиқий Мусулмон раҳбар ва унинг армияси золимнинг чангалидан нажот бера олади.
Азиз мусулмонлар!
Айни замонда Уммат эгасиз , ҳимоясиз ҳолатда умр ўтказмоқда. Тоинки бир Одил Султон раҳбар бўлмас экан, бундай хору зорлик давом этаверади. Фақат Шариат ҳукми барпо бўлсагина ҳақ ҳақдорга етади. Шундай экан, Сиз Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси билан биргаликда Халифалик давлати барпо қилиш учун ҳаракат қилинг. Яратувчи наздидаги ва Уммат наздидаги , қолаверса авлодингиз олдидига бурчинингизни адо этинг. Золимларга эса Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилсин !
Аллоҳи Таоло айтади:
وَمِمَّنْ خَلَقْنَا أُمَّةٌ يَهْدُونَ بِالْحَقِّ وَبِهِ يَعْدِلُونَ
وَالَّذِينَ كَذَّبُواْ بِآيَاتِنَا سَنَسْتَدْرِجُهُم مِّنْ حَيْثُ لاَ يَعْلَمُونَ
وَأُمْلِي لَهُمْ إِنَّ كَيْدِي مَتِينٌ
– Биз яратган зотлар орасида ( одамларни) ҳақ ( дин) билан ҳидоят қиладиган ва ҳақ ( ҳукм) билан адолат қиладиган бир жамоат ҳам бордир. Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларни эса ўзлари билмай қоладиган тарафдан секин –аста ҳалокатга олиб борурмиз. ( Ҳозирча) уларга муҳлат бериб қўюрман. Албатта , Менинг “ макрим” қаттиқдир. ( Аъроф : 181- 183)
Ассалому алайкум
Мунаввара