Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев инаугурацияси 14 декабр куни ўтади
Ўзбекистоннинг 4 декабр куни сайланган президенти Шавкат Мирзиёев инаугурацияси 14 декабр куни Тошкентда бўлиб ўтади.
Uzdaily.Uz хабар беришича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Мирзиёев тантанали равишда қасамёд келтиради ва Марказий сайлов комиссияси раисининг қўлидан тегишли гувоҳномани олади.
Шу куннинг ўзида янги бош вазир номзоди тасдиқланади. Бу лавозимга Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалри комплекси раҳбари, бош вазир ўринбосари Абдулла Арипов номзоди кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2016 йил 4 декабрь куни ўтган муддатидан олдин ўтказилган президент сайловларида сайловчиларнинг 88,61% овозини олиб ғалаба қозонган. Шу бугун, 13 декабрда Мирзиёев бош вазир лавозимидан бўшатилди ва Ўзбекистон ҳукумати истеъфога чиқиб кетди.
Манба: “Фарғона” ахборот агентлиги