Жээнбеков: Россияга қарши санкциялар Қирғизистон иқтисодига ҳам таъсир қилди
Агар Ғарб мамлакатларининг Россияга қарши санкциялари бўлмаганда эди, Россия ва Қирғизистоннинг иқтисоди бошқача бўлар эди. Бу ҳақда бош вазир Сооронбай Жээнбеков парламентнинг мамлакат бюджети қонуни лойиҳасини муҳокама қилаётган мажлисида айтди.
Унга кўра, санкциялар туфайли импорт ҳажми камайяпти, чунки асосий шерик бу Россия. Санкциялар РФ иқтисодига таъсир этган, ва бу Қирғизистондаги иқтисодий вазиятга ҳам ўз таъсирини ўтказди.
Жээнбековнинг айтишича, импортни кўпайтириш борасида учинчи мамлакатлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Ҳозирда ўсиш кузатиляпти. Унинг сўзларига қараганда, қатор мураккабликлар ҳам бўлган, масалан, қирғиз тадбиркорлари август ойидан бери Хитойга виза ололмаган. Бу саволлар ҳал қилиняпти.
Давлат божхона хизмати раҳбари Азамат Сулайманов, Қирғизистон ЕвроОсиё иқтисодий иттифоқининг умумий даромадидан қанчасини олади деган саволга жавоб берар экан, 2016-йилги прогнозларга қараганда мамлакат 17,9 миллиард сом фойда олиши керак деган. Аммо, унинг айтишича, учинчи мамлакатлардан импортнинг камайиши ҳисобига, даромад тахминан 2 миллиард сомга кам бўлиши мумкин.
Қирғизистоннинг Божхона иттифоқи умумий даромадидаги улуши 1,9% қилиб белгиланган. Сўнги пайтларда ЕОИИ мамлакатларида импорт ҳажмининг камайиши кузатиляпти, бу ўз навбатида божхона тўловларининг камайишига олиб келади.
Туркистон:
Қирғизистон президенти мамлакатни ЕОИИга олиб кираётган вақтида, Россия оламий иқтисодий санкциялар гирдобида қолган эди. Қирғизистонда бош вазирларнинг тез алмашинуви сабаби ҳам шунда. Уларни қўллари билан юқоридаги каби тарихий хатолар имзоланади. Сўнг улар четлатилиб, кейинги бош вазир аввалгисининг хатоларига жавоб бермайди. Аслида бош вазирлар президент олиб бораётган ташқи сиёсатга мутаносиб иш олиб боришади. Яъни уларнинг бирортаси бу ташқи сиёсатда, айниқса халқаро ташкилотларга қўшилиш масаласида ўз ихтиёрлари билан ечим қабул қила олишмайди.
Юқорида бош вазир, шундоқ ҳам, ўта тақчиллик билан қабул олинган 2016 йилнинг бюджет камомадини тўлдириш учун халққа қўшимча тўловлар юклаш олдидан тушунтириш баёнотиини беряпти. Яъни, мамлакат ишчи ва бошқа нафақахўрларга инфляция сабабли ўта паст қилиб белгилаган иш ҳаққи ва нафақалар тўлови ҳам тўхтаб ёки кечикиб қолиши мумкин.
Бу камомадларни тўлдириш учун халқаро банк ёки йирик давлатлар ё ташкилотлардан қарз олинар эди. Бугунга келиб, Қирғизистоннинг қарзи ЯИМга нисбатан 70% фоиздан ўтиб боряпти. Халқаро банк тарафидан хавотир билдирилиб, Қирғизистонга бир неча маротаба огоҳлантириш берилган. Шунинг учун ҳукумат ички ресурсларини сиқувга олиб, божхона ва солиқ хизматчиларига босим бериш билан, бюджет камомадини яна, иқтисоди ўта танг бўлиб бораётган фуқороларининг зиммасига юкламоқчи бўлаяпти.
Ҳукуматнинг бу тадбирлари иқтисодий кўр ва шу кунидан нарини ўйламаган худбин манқуртларнинг ҳаракати бўлиб, мамлакат иқтисодиётини қолган қисмини ҳам барбод қилади. Чунки бож солиқларини кўтарилиши ишбилармон тадбиркорларга қаттиқ зарба бўлади. Ичкаридаги солиқ тизимини кучайтириш ёки кўпайтириш эса, тадбиркорларнинг ҳатти ҳаракатларига жуда қаттиқ зарба бўлиб, мамлакатдаги ишбилармонлар фаолиятининг камида ярмини тўхтаб қолишига сабаб бўлади. Бу эса, солиқ тизимидан тушадиган киримларни кучайтирмайди. Аксинча, инфляциянинг янада кучайишига, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кризсларга олиб боради.
Бунинг ечими борми? Бор албатта! Халқаро ташкилотлар биздан, шу кундаги кризис ҳолатимиздан чиқиш лоиҳасини беришимизни талаб қилишяпти. Биз уларга, бу ҳолатимиздан қутилишимизнинг ягона йўли халқаро глобал иқтисодий қонунларни инкор қилиш билан амалга ошириш мумкин эканини айтишимиз керак. Шунингдек, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга тўсиқ бўлиб турган ҳар қандай ташкилотларни юртимиздан чиқариб юбориб, ишлаб чиқаришга бўлган солиқ тизимини ўзимизга муносиб белгилаб олишимиз керек. Яъни, фуқороларимиз учун ишлаб чиқаришга бўлган барча шарт шароитларни яратиб бериш лозим. Бу албатта юқоридаги бош вазир ўйлаётганидек, бир икки ойда ечиладиган масала эмас. Балки бу устимиздаги бутун бошли куфр мустамлакачиларини инкор қилувчи янги иқтисодий системадан иборатдир. Фақат шу иқтисодий система бизни қарзларимиздан қутқариши мумкин. Ҳозир эса, гўё қўлларимиз кишанланган ҳолда турибмизу, мана шу кишанларни тақиб қўйган мустамлакачи биздан, нега қарзингни қутула олмаяпсан, деб даъво қилаётгандек бўлмоқда. Биз эса бу кишанларга шунчалар ўрганиб қолдикки, “буни ечиб юборса қандай ишлай оламиз ахир” деб, ҳатто кишаннинг олиб ташланиши ҳақида фикрлашдан ҳам қўрқамиз. Яъни, шунақа сиёсий доира (элита) устимизда сиёсат олиб боряпти.
Бош вазир, президент бошчилигидаги етакчи режимни сақлаб қолиш нуқтасидан туриб фикрлаяпти. Қирғиз элитаси ичида, Қирғизистон фуқоролари манфаатидан келиб чиқиб фикрлай оладиган сиёсатчи йўқ ва бўлган эмас. Илгари совет иттифоқи Россия манфаатидан келиб чиқиб фикр юритган бўлса, энди Россия Ғарб давлатлари ва АҚШ манфаатлари билан мутаносиб фикрлаяпти. Устимиздаги иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва сақофий кризисларнинг деярли барчаси шу сиёсий доиранинг касофатидан келиб чиқмоқда!