Роҳинга мусулмонлари қирғин, хорлик ва қувғинга дуч келмоқдалар
Бутун дунё улардан воз кечиб, душманга ташлаб қўйди!
Мьянма армияси содир этган ваҳшиёна қирғин оқибатида юзлаб Роҳинга мусулмонлари Роҳин штатидан қочиб чиқмоқда. Бу қирғин 9 октябрда чегара қўриқчиларига қилинган ҳужум ортидан содир этилган. Чегара қўриқчиларига қилинган ҳужумни Роҳинга экстремистлари дея номланган гуруҳ содир этгани иддио қилинмоқда. Хабарларга қараганда, ваҳшийлик шу даражага етганки, ўтган ҳафталар мобайнида аёллар, болалар, эмизиклик гўдаклар дохил юзлаб мусулмон ўлдирилган, ўтган бир икки кун ичида ҳарбий вертолётлардан тинимсиз ўқ узиб, бегуноҳ Роҳинга мусулмонлари қатли ом қилинган, «этник тозалаш» амалиёти ўтказилган… Аҳолининг таъкидлашича, аёллар ва болалар қирғиндан қочиб, Бангладешга етиб олиш учун Наф дарёсини кечиб ўтишга уринаётган пайтда ҳужумга учраганлар ва улардан 70 нафардан зиёди ўлдирилган. Шуни таъкидлаш лозимки, жинояткор Шайха Ҳасинанинг чегара қўшинлари Бангладешга етиб келган қочқинлардан кўпчилигини юртга киритмай қувиб солган… Коксбозор сектори раҳбари Бенгал чегара кучлари томонидан 86 нафар Роҳинга қувиб юборилганини, улардан 40 нафари аёл, 26 нафари болалар бўлганини ҳикоя қилади. Ҳасина режими Роҳинга қочқинларини юртга киритмаслик учун чегара патруллари сонини кўпайтирди. Ҳозирда кўплаб қочқинлар қаёққа боришни билмай, денгизда сарсон юрганлари айтилмоқда. Булардан ташқари, ўтган ҳафталарда Роҳин штатида яшовчи ўнлаб покиза опа-сингилларимиз Бирма аскарлари томонидан зўрланганлари тўғрисида ҳам хабарлар бор. Масалан, «Рейтер» ахборот агентлиги Юшикия қишлоғидаги 8 нафар Роҳинга аёлларидан интервью олган, аёллар уйларига Бирма аскарлари бостириб киришганини, мол-мулкларини талашиб, қуроллари билан таҳдид қилган ҳолда зўрлашганини айтиб берганлар. Муслималардан бирининг айтишича, тўрт нафар аскар уларнинг уйига бостириб кириб, аввал аёлнинг ўзини, сўнг 15 ёшли қизини жамоий тарзда зўрлашган.
Бундан ташқари, жорий йил 13 ноябрда Хьюман Райтс Уотч ташкилоти сунъий йўлдошдан олинган суратларни тарқатди. Суратларда Роҳинга қишлоғига жамоий тарзда ҳужум қилиниб, уй-жойлар ёқиб юборилгани акс этган. 400дан зиёд уйга ўт қўйиш жиноятида Бирма кучлари айбланмоқда. Улар ўтган ойдан бери айни штатни қамал қилиб, у ерга инсонпарварлик юкларини киритмаяпти. Аҳолига озиқ-овқат ва дори-дармон етиб бормаслиги оқибатида инсонпарварлик ёрдамларига қаттиқ муҳтож бўлган мусулмонлар сони 80.000дан ортиб кетган. Буларнинг барчасидан ташқари, Бирма полицияси Роҳин штатида яшовчи будпарастлар ва бошқа ғайримусулмон кимсаларни армияга сафарбар қилиб, «регионал полиция» сифатида уларни машқдан ўтказаётганини эътироф этди, табиийки, бундан Роҳинга мусулмонларини қирғин қилишни тўхтатмай давом эттириш кўзланган.
Мьянмадаги жинояткор ҳарбий кучлар Роҳинга мусулмонларига қарши қатли ом ва ваҳшийларча этник тозалаш амалиётларини давом эттиришда экстремизмга қарши кураш, деган ёлғондан фойдаланишмоқда. Бугун роҳингалик мусулмон ва муслималар дохил бизнинг биродарларимиз бутунлай қириб йўқ қилиб ташлашдек эҳтимолий хавф ёқасига келиб қолганлар. Бироқ бунга бутун дунё лом-мим демаяпти, уларни ҳимоя қилиш учун бирорта ҳам давлат қимир этмаяпти!
Аун Сан Су Чжи хоним ҳам, унинг ҳукуматни бошқараётган «Демократия сари Миллий Ассоциация»си ҳам, БМТ ҳам, Аун Сан Су Чжи ўз манфаатидан бошқа нарсага парво қилмайдиган капиталистик Ғарб ҳукуматлари ҳам, барчаси айни қатли ом қаршисида сукут сақламоққа қарор қилишган. Улар айбсиз мусулмон аёллар ва болаларни сақлаб қолиш, ўз сиёсий манфаатларини, худбин иқтисодиётларини хавф остига қўйишга арзимайди, деб ҳисоблашади. Бу эса янада кўпроқ нарсага, яъни мазлумларни ҳимоя қилишда демократияга мутлақо ишониб, таяниб бўлмайди, деган нарсага далолат қилмоқда. Бир вақтнинг ўзида, исломий юртлардаги номард режимлар, мусулмонларнинг қирғин қилинаётгани ва денгизларга чўкиб ҳалок бўлаётганларини томоша қилиш уларни хавфсизлик билан таъминлашдан ва мудофаа қилиш учун армияларини сафарбар қилишдан афзал, деб билишмоқда. Бунга уларнинг миллатчиликка асосланган қабиҳ тузумлари сабаб, албатта.
У ҳолда, фуқароликдан маҳрум Мьянма мусулмонларини ким ҳимоя қилади? Бугун дунёда жинояткор капиталистик тузум ҳукмронлиги остида бегуноҳ аёллар ва болалар ҳайвондек овланмоқда, қириб ташланмоқда… Бу бечораларни ўз ҳимоясига оладиган ер топилмаяпти, ифлос жиноятчилар покиза дугоналаримизни таҳқирлашмоқда, исломий юртлар раҳбарлари эса буларни қоралаб, норозилик билдиришдан нарига ўтишмаяпти, ҳатто кўпчилиги мусулмонларни душман қўлига топширишни афзал санашмоқда… Бироқ Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати Аллоҳнинг изни ила, яқинда барпо этилиб, мусулмон ва муслима Роҳинга мусулмонларига албатта ёрдам беришга шошилади. Ушбу давлатнинг халифаси ҳам, армияси ҳам уларни қутқариб, тинч хавфсиз ҳаёт билан таъминлаб, душманларидан интиқом олмагунларича мутлақо уйқулари келмайди. Чунки рошид Халифалик давлати, Ислом баён қилганидек, мусулмонлар қонини дахлсиз, деб билади. Шу боис мусулмон қонининг бир томчи бўлса ҳам ноҳақ тўкилишига йўл қўймайди. Шунинг учун биз барча мусулмонларни мана шундай буюк давлатни барпо қилиш учун илдам одим ташлаб ҳаракат қилишга даъват қиламиз, унинг дунёдаги – мусулмон ва ғайримусулмонми фарқсиз – барча мазлум инсонларни қутқарувчи давлат бўлгани учун ҳам зудлик билан барпо этишга даъват қиламиз!
Д. Насрин Навоз
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми мудираси
телефон-факс: 00961 1 30 75 94
уяли телефон: 00961 71 72 40 43
электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info
ALLOHIM NUSRATINGNI BERGIN!!!
In terms of genetic risk factors, persons with a family history of brain tumors have an increased risk of themselves developing a brain tumor although the overall risk remains low.
Take advantage of low prices when you can you buy sildenafil over the counter at a discount, is there something wrong with the product?
Because of my history the causes of which are described below I’ve become quiet proficient at knowing when I have an infection and what actually works for my body to eliminate UTI’s and bladder infection.