КОНСТИТУЦИЯ ЭЪТИҚОД АСОСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ КЕРАК

848
0

بسـم الله الرحمن الرحيم

КОНСТИТУЦИЯ ЭЪТИҚОД АСОСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ КЕРАК

Ҳар қандай инсонда бир эътиқод бўлади. Қадимдаги будпараст инсонларни олайликми ёки хозирдаги инсонларни олайликми, ҳар бир инсонда бир эътиқод бўлиб, ўша асосида фикрлайди ва ҳаётини ундан келиб чиққан тушунчаларга биноан тартиблайди. Бош низом – конституция ҳам ёки ундан келиб чиққан қонунлар ҳам ўша эътиқод натижасидир. Бу эса инсоннинг бир ғаризаси бўлиб, ҳеч бир замон ундан қутилолмайди. Лекин уни топишда инсон адашиб, аҳмақона нарсаларга эътиқод қилишади. Масалан: тарихда будларга эътиқод қилган ва унга асосланиб ҳаётини тартибга солган инсонларни хозирда тушуниш қийин; қандай қилиб инсон ўз қўли билан ясаган нарсага сиғинади ва ундан жамики эҳтиёжларини ечиб беришини ва муаммоларини бартараф қилишиларини умид қилади деб ҳайрон бўлади. Уларга жуда қолоқ ва содда инсонлар сифатида қаралади. Шундай аҳмақона вазиятга тушиб қолмаслиги учун инсон ҳаётининг асоси бўлган қатта муаммога бўлган ечимини ёрқин фикр ёрдамида ечиб олиши керак. Албатта бунга ақлини ҳакам қилиб, хулоса чиқариш билан тўғри асосни топади.
Аммо Ўрта Осиё халқларидаги конституция ғойритабиий бўлган, яъни 1990 – йилларда Россия раҳбарлари СССРни тарқатиб, бизни “қоғозда мустақил” яшашимизни режалаштирди. “Пода” бўлишни хоҳламаган ёки руслардан чиққан раҳбарларни ёввойи, ваҳший инсонлар деб билиб, улардан узоқлашишни хоҳлаган Латвия, Литвия ёки Эстония каби халқлар уларнинг режасига юрмади. Ҳаётдаги йўналишларини ўз билганларича тартиблаштиришди. Бизларни эса, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон каби давлатчаларга айлантирдилар ва ҳар бир халққа, гўёки бир подани бўлакларга бўлиб, улар учун алоҳида шароитлар қилгани каби ўз мақсадларини амалга ошириб берадиган “конституция”ларни ишлаб чиқдилар. Шунинг учун жорий бўлиб турган конституцияга ҳам ёки ундан келиб чиққан қонунларга ҳам на ҳурмат бор, на риоя қилиш бор. Чунки у бизнинг эътиқодимиздан келиб чиққан эмас, ҳатто бизнинг эътиқодга зиддир. Шунинг учун конституция ҳам ёки ундан келиб чиққан қонунлар ҳам ҳар йили ўзгартирилавермасдан, унинг асосини ақлан текшириб олинсагина, ҳаётимиз тўғри тартиблашади ва ҳар бир фуқаро унинг ижроси учун ўз хиссасини қўшадиган бўлади. Қонунбузарликлар камаяди, пораҳўрлик йўқолади. Аксинча, кўчадаги ДАН ҳодимларидан тортиб, ҳар қандай идораларда ҳам, худди ҳозиргидек, пораҳўрлик одатий ҳол бўлиб қолади. Конституцияга ҳам ёки ундан келиб чиққан қонунларга ҳам ҳеч ким риоя қилмайди, президент бош бўлиб, депутатлар, ҳукумат раҳбарлари, орган ҳодимлари ҳам конунни бузишдан, уни аёқ ости қилишдан ҳижолат бўлмайдиган бўлиб қолади. Агар уларда конституцияга нисбатан озгина қадр-қиймат, ҳурмат бўлганда эди, инсонларнинг эътиқоди учун қувғинларга, тазйиқларга учрашига ёки қамалишларига, айниқса аёлларнинг ҳам қамашларига депутатларнинг ўзлари биринчилардан бўлиб қарши чиққан бўлар эдилар, чунки эътиқод эркинлиги бу конституциянинг асосларидан биридир.
Мустамлакачи державалар АҚШ бошчилигида БМТни ташкил қилиб, ҳар бири ўз улушига теккан ўлкаларга нисбатан куллардек олиб борган муомиласига кўникиб қолган ёки ҳайвонлардек шароитда яшашга маҳкум бўлган инсонлар ўз ҳаётларини асоси бўлган бош низом – конституция ҳақида бефарқ бўладилар ва бу ҳақида фикрлашни ҳам, ўз ҳаётларини, ҳамда келажагини тўғри асосда низомлаштириш учун курашишни ҳам хоҳлашмайди. Аммо ўзини бировга қул эмас, балки ҳур деб билган ақлли инсонлар нафақат бош низомга, балки ҳар бир қонунга ҳам бефарқ бўлмайдилар. Шундан келиб чиқиб, барча муфаккирларни ва ўзида эрк бор деб билган фикр эгаларини фикрлашга ҳамда конституциянинг ҳам, ундан келиб чиққан қонунларнинг ҳам асоси бўлган асосий фикр тўғрисида баҳс қилиб, бу фикрлардан тўғри асосни ажратиб олишга чақираман. Бизга маълум бўлган эътиқодлар жуда кўп, лекин фикрлашга лойиқлари фақат учта деб биламан, улар социализм, капитализм ва Ислом. Аммо ҳар хил шаклдаги будлар, молга эътиқод қилиш ёки ўтпарастлик каби асослар фикрлашга ярамайди.
Шу мақсадда қуйдагича фикрлашни мақсадга мувофиқ деб билдим:
1. баҳсга ақлни асос қилиш, чунки бу фақат ақл неъмати берилган мавжудотларнинг иши ва ақл инсонлар ўзаро хужжатлашишларидаги муштарак асос бўлиб, у билан исботланган нарсани қабул қилмаслик ортидан ўша инсоннинг ёмон, ғаразли мақсадлари бор хоин, малъун экани маълум бўлади.
2. ўзи тўғри деб билган асосни ақлий хужжат билан далиллаб бериш, масалан: социализм асоси бўлган “модда азалий” деган эътиқодни қандай далил билан қабул қилмоқдалар? Ёки капитализм асоси бўлган “дин ҳаётдан ажратилиши шарт” деган эътиқодни қайси далилдан келиб чиқиб қабул қилишмоқда?
3. ўзи қабул қилган эътиқоддан бошқа эътиқодларни пуч ва нотўғри эканини ақлий далил билан исботлаш, яъни социализм асосини қабул қилган комунист Исломнинг асоси бўлган “Аллоҳ Таолонинг борлиги” ва “Қуръон Аллоҳ Таолонинг китоби” ва “Муҳаммад – алайҳиссалом – Аллоҳнинг элчиси” эканини ақлий далиллар билан рад қилиш, ва ҳоказо.
Далил келтирмасдан ўз фикрини ўтказишга бўлган ҳаракат маттаҳамлик ва зўравонлик бўлиб, бу иш инсонийлиги юксак бўлган оқилларга тўғри келмайди. Итлар каби бир бирларини талаш, бақир-чақир қилиш ёки шахсий адоват юзасидан мавзуъга алоқаси бўлмаган соҳаларга ўтиш, ҳақоратлаш ўша инсонни баҳс майдонида мағлуб бўлганининг белгисидир.

Ғариб.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here