Араб Давлатлари Лигаси: Ягона умидимиз Трампдан

672
0

Араб Давлатлари Лигаси: Ягона умидимиз Трампдан

Араб Давлатлари Лигаси Доналд Трампга АҚШ президентлиги сайловида ғалабани қўлга киритганлиги муносабати билан табрикнома йўллади. Араб Давлатлари Лигасининг Бош котиби Аҳмад Абу Ғайт табрик мактубида Доналд Трампга муваффақиятлар тилаб, Америка Қўшма Штатлари билан кўплаган араб давлатлари ўртасидаги тарихий дўстона муносабатларни тилга олиб ўтди.

Табрик мактубида Исроил ва Фаластин ўртасидаги муаммоларга бир қанча йиллардан буён ҳеч қандай адолатли ечим топилмаётганлигига эътиборни жалб қилган Абу Ғайт Трамп раислиги остида янги АҚШ бошқаруви Яқин Шарқ минтақаси билан янада яқинроқ ва ижобий муносабатларни бошлашга умид билдирди.

Туркистон:

Араб давлатлари лигасининг вазифаси ўзини вужудга келтирган кимсалар томонидан режалаштирилган лойиҳани қойилмақом қилиб бажаришдир. Бу лига арабларнинг эмас, инглизларнинг фикри билан вужудга келган. Бунга биринчи ташвиқот қилган шахс Британия ташқи ишлар вазири Энтони Идендир. Бу ғоя араб юртларини доим парчалаб, бўлиб ташлашни ўзида мужассам этади. Чунки Араб лигаси уставига кўра, унга аъзо ҳар қандай Исломий ўлкаларнинг мустақиллиги тан олиниши шарт. Улар орасида бирлик бўлиши амалий жиҳатдан тақиқланади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Араб давлатлари лигаси мусулмонларнинг бирлигига зарба бериш, уларни парчалаб ташлаш ва уларнинг давлатларини мустамлакачи кофирларга қарам қилишни мақсад қилади. Мустамлакачи кофир эса хоҳлаган пайтда ўзи хоҳалагандек бу воситаларни ишга солади.

Шубҳасиз, бутун Ислом Уммати бошидан кечираётган азоб уқуботларнинг сабабчиси бўлган тарқоқликнинг ягона муолажаси Исломдир. Араб давлатлари лигаси ҳам, ундан бошқа Ташкилотлар ҳам умматни тарқоқликдан халос қила олмайди. Ҳолбуки, бу лига аслида фақат Ислом Давлати мафкурасига зарба бериб, мусулмонларнинг Ислом асосида бирлашишга бўлган талабларини йўққа чиқариш мақсадида вужудга келганлигини барча ҳаракатлари билан исботлаб келмоқда.

Исломий шариат жиҳатидан қаралса, у бутунлай шариатга зиддир. Чунки у:

  • Исломий шариатга зид бўлган уставга ҳамда ғайри исломий мақсадларга асосланган;
  • Ислом томонидан қайтарилган сассиқ араб миллийлиги асосига барпо бўлган;
  • Ислом оламини бўлиб ташлаш ва ўз аъзоларининг мустақиллигини сақлашга ҳаракат қилади;
  • Яҳудий ва насронийлар билан дўстона муносабатда бўлиб, уларнинг Ислом олами тўғрисидаги режаларини қўллаб-қувватлайди;
  • Ғарб давлатлари манфаатларига хизмат қилади;
  • Кофирларнинг мусулмонлар ерларига ҳукмронлик қилишига имконият яратади.

Шунга кўра Араб давлатлари лигаси воқе жиҳатдан олиб қаралганда фосид, яроқсиз, Исломий шариат жиҳатдан олиб қаралганда эса ботил, маъносиздир. Уни йўқ қилиш фарз бўлиб, мункарни йўқ қилиш демакдир. Талаб қилинган иш шуки, Араб давлатлари лигаси вайроналарининг устига исломий Халифаликни тиклашдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here