Жинояткор Россия Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ютубдаги видеоларига ҳужум қилмоқда
Ҳизб ут-Таҳрирнинг аъзолари ва фаоллари электрон алоқа сайтлари ва интернет тармоқларида Исломнинг соф покиза даъватини тарқатмоқдалар ҳамда жинояткор кофирларнинг мусулмонларга қарши режаю макрларини фош этмоқдалар. Улар шунингдек, ҳукмдорларнинг Умматга қарши шу кофирлар билан тил бириктиришганини ҳамда унинг манфаатларига қарши шу кофирлар томонга ўтиб олишганини фош қилишда ҳам шу тармоқлардан фойдаланиб келмоқдалар. Афтидан, йигитларнинг бу фаолияти Ғарб, унинг тобелари ва малайлари ҳаловатини, ҳатто АҚШ вакили сифатида Шомда ҳар куни мусулмонлар қонини дарё қилиб оқизаётган Путин давлати тинчини бузаётган кўринади! Ҳатто, қурбон ҳайитидаги такбир ҳайқириқлари остидаги юришлар ҳам уларни безовта қилмоқда!
Бир неча ойдан бери бизга Ютуб ширкатидан расмий маълумотномалар келмоқда. Бу маълумотларда билдирилишича Россия Федерал хавфсизлик хизмати «Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ахборот каналлари», «Қуддуси Шарифдан нидолар» ва бошқа турли каналларида жойлаштирилган кўплаб видеоматериаллари устидан Ютубга шикоят қилган. Ўшандан кейин бир ҳафта ўтар-ўтмас бир неча видеоматериалларимизга тўсиқ қўйилиб, Россия ҳудудида яшовчиларни айни канал ва материалларни кўришдан маҳрум қилинди.
Қарангки, тўсиқ қўйилган материаллар – орасидаги битта материалдан ташқари – барчаси араб тилида эди… Бу эса демак, жиноятчи Путин давлати тақиқлашни бир зум ҳам тўхтатмаган ҳолда ҳужум олиб бораётганини кўрсатмоқда.
Яна кузатиш мумкинки, хавфсизлик хизмати бошқа материалларга нисбатан кўп кўрилаётган видеоматериалларни тақиқлашни қасд қилмоқда. Ҳатто бу материаллар бир неча йил аввал жойлаштирилган бўлса ҳам, ҳатто даъватчи биродарлардан бирининг таъзияси тўғрисида бўлса ҳам тўсиқ қўйилган. Бундан чиқди, турли оламшумул каналларимизни тақиқланган каналлар қаторига қасддан мажбуран киритишмоқчи. Бу ҳол олдин ҳам бир неча бор кузатилган. Масалан, Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим шайх Ато ибн Халил Абу Рошта ҳафизаҳуллоҳнинг Фейсбук саҳифаси ёпиб қўйилган.
Энди, буларнинг навбатдагиси рус Федерал хавфсизлик ходимларининг Твиттер тармоғи маъмуриятига шикоят қилиб, Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси Усмон Баххош ҳисобини ёпиб қўйишни талаб қилишлари бўлди. Уларнинг даъвосича, Усмон Баххошнинг Твиттерга жойлаштирган материаллари зўравонликка ва рус ҳукуматини ағдаришга гижгижлар эмиш, бу эса рус қонуни бўйича жиноят саналармиш. Ҳа, бунинг ажабланарли жойи йўқ. Чунки илгари «Саҳиҳи имом Бухорий», «Арбаина нававия», «Ҳиснул муслим» каби китобларга тақиқ қўйган ҳам мана шулар бўлади ва бу Кремьлнинг ўргимчак тўридан ҳам нозик эканини намоён этмоқда. Чунки бу ҳақ овозини эшитишга тоқат қилолмайдиган ва аввалги диктатор режимлар ҳоли нима кечганидан сабоқ олмай, мана шундай беҳуда ҳаракатлари билан ҳақ нурини ўчиришга чиранаётган Путиннинг сталинчи режимидир.
Шу ўринда биз Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аъзолари қуйидаги икки нарсани таъкидлаймиз:
Биринчи: Жинояткор Путин давлати ҳам, унинг ортида турганлар ҳам шуни яхши билиб олишсин: уларнинг бугун Шомда содир этаётган, кеча Афғонистон, Чеченистон ва Кавказда содир этган ваҳший жиноятлари, Россияда даъватни етказаётган кишиларни қувғин қилишлари, мусулмонларни фақат Исломга даъват қилишгани учунгина жиноятчиликда айблаб, қамоққа ташлаб, қийноқларга солиб, ўрмон қонунини жорий қилишлари, энди эса интернетда Ҳизб ут-Таҳрирга алоқадор бўлган барча нарсаларга таъқибу тақиқлар қўйишлари… буларнинг ҳаммаси бизни фаолиятдан ҳаргиз тўхтатолмайди. Бу тақиқлар даъват етказаётган барча биродарларимизнинг Рус режимининг оғиз очирмаслик сиёсатига ва тўхтовсиз ҳарбий, моддий, сиёсий, фикрий террорчилигига қарши қатъиятини, курашувчанлигини янада зиёда қилади.
Иккинчи: биз видео даъватларимиз сонини ошириб, илгаргидан ҳам бир неча баробар кўпроқ жойлаштиришга ҳаракат қиламиз, ҳатто уларнинг ҳаммасини рус тилига таржима қиламиз. Бу ишларда аввало, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг мададига, қолаверса, холис мусулмонлар ёрдамига таянамиз. Зеро, бу холис мусулмонлар ўз динларини қизғанувчи кишилар бўлиб, улар Путиннинг ҳамда Ислом ва мусулмонларга қарши урушда барча чегараларни ҳатлаб ўтаётган куфр давлатларининг ва бошқа зараркунанда давлатларнинг жиноятларидан нафратга тўлган кишилар.
Биз Ислом ва мусулмонлар борасида қайғурувчи барча кишиларни бу кампанияда иштирок этиб, сайтларимиз ва турли хил каналларимизга бўлган зиёратларини кучайтиришга ҳамда комментарийлар ташлаб, давомий суратда иштирок этиб туришга чақирамиз.
Шунингдек, биз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло хожамиз бўлиб, нусрат беришига аниқ ишончдамиз. Золим ва жинояткорлар тақдири ҳалокат эканига озгина ҳам шубҳа қилмаймиз.
إِنَّ مَوْعِدَهُمُ الصُّبْحُ أَلَيْسَ الصُّبْحُ بِقَرِيبٍ
«Уларга ваъда қилинган вақт субҳдир. Субҳ яқин эмасми?!» [Ҳуд 81]
Аллоҳ Таоло айтади:
يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
«Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини (яъни динини) тўла (яъни ҳар тарафга) ёйгувчидир» [Соф 8]
Усмон Баххош
Ҳизбут Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси
|
إن شاء الله