Атамбаев ҳукуматнинг янги таркибини тасдиқлади

567
0

Атамбаев ҳукуматнинг янги таркибини тасдиқлади

 Қирғизистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, Алмазбек Атамбаев 11 ноябр куни республика вазирлар маҳкамасини тайинлаш ҳақидаги фармонини имзолади.

 Хабарда айтилишича, президент фармони имзоланган вақтидан бошлаб кучга киради.

 26 октябр куни Атамбаев ҳукуматни истеъфога чиқариш ҳақидаги фармонини имзолаганди. 3 ноябрь куни эса Қирғизистон социал-демократик партияси, “Бир бўл” ва “Қирғизистон” партиялари ягона парламент коалициясини ташкил этишга келишди. Яқин бир неча кун ичида коалицион келишувни имзолаган партиялар янги ҳукумат структурасини шакллантиради.

 Қирғизистон ҳукуматининг янги таркиби аввалгисидан деярли фарқ қилмайди. Бош вазир Сооронбай Жээнбеков, шунингдек, бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг деярли барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди. Бош вазир ўринбосари Гульмира Кудайбердиева Қирғизистон таълим ва фан вазири этиб тайинланди, унинг ўрнини эса “Қирғизистон” партияси депутати Чолпон Султанбекова эгаллади. Қирғизистон ички ишлар вазири Қашқар Жунушалиев ўрнини Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси аксилкоррупцион хизматининг собиқ раҳбари Улан Исроилов эгаллади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here