Саудия қироли: Биз Женева-1 ечимини қўллаб қувватлаймиз

567
0

Саудия қироли: Биз Женева-1 ечимини қўллаб қувватлаймиз

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Сурия инқирозини ҳал қилиш учун Женева-1 музокарасига амал қилиш кераклигини билдирди. Қиролга кўра, Саудия ҳукумати Женева-1 ҳисоботида асосланган сиёсий ечимни қўллаб-қувватлайди.

Саудияга қарашли расмий ахборот агентлиги тарафидан берилган маълумотга кўра, қирол Салмон Сурия мухолифати музокара олий қўмитасининг раиси Риёз Ҳижоб ва баъзи қўмита аъзоларини пойтахт Риёздаги саройида қабул қилган. Суриядаги сўнгги вазият муҳокама қилинган учрашувда қирол Салмон Женева-1 конференциясида қабул қилинган қарорларга амал қилиниши зарурлиги таъкидлаган.

“Сурия инқирозини бартараф қилиш, қийинчиликларни енгиб ўтиш ва кутилган мақсадларнинг рўёбга чиқиши борасида Сурия халқи билан биргамиз. Саудия Арабистони Женева-1 ҳисоботига асосланган сиёсий ечимни қўллаб қувватлайди” деди қирол Салмон.

Туркистон:

Сурияда қўзғолон бошланганидан буён Америка ўз малайлари орқали бу қўзғалон жиловини қўлга олишга тинимсиз ҳаракат қилиб келмоқда. АҚШнинг талабига биноан Эрон ва Россия каби баъзи давлатлар бу қўзғолонга нисбатан очиқ душманлик позициясини тутиб келаётган бўлса, Туркия, Катар ва Саудия каби минтақа давлатлари “силлиқлик” билан иш юритишмоқда. АҚШ ва Ғарб давлатлари ўзларича Сурия халқи келажаги ва тақдирини белгилаш учун Женева-1-2-3 ва Вена анжуманлари каби бир қанча йиғинлар ташкил қилишди. Бу йиғинларда Суриялик вакиллар шунчаки гувоҳ сифатида иштирок этишди. Гоҳида Сурия тақдирини белгилаш учун ташкил қилинган йиғилишда Сурия халқидан бирор киши ҳам иштирок этмаган пайтлари ҳам бўлди.

Қирол Салмон ечим деб номлаётган Женева-1 қарорлари Исломий уммат зарарига тил бириктирувдан бошқа нарса эмас. Чунки улар Сурия аҳлининг тақдирини, келажагини белгилашда Сурия халқининг талабларига заррача ҳам эътибор беришмади! Сурия халқи Исломий шариатдан бошқасига рози бўлмаётганлигига бутун дунё гувоҳ бўлиб турибди. Бироқ Ғарб мусулмонларнинг ўз тақдирларини ўзлари белгилашларига асло йўл қўймайди. Бу Сурияда бўладими ва бошқа юртларда бўладими, фарқи йўқ.

Америка Сурия режимини сақлаб қолиш учун 2012 йил 30 авгувстда амалга оширган Женева-1 конференциясида бир қанча масалалар устида келишиб олинди. Кўп партиявийлик, Суриядаги мавжуд режим мўътадил мухолафат билан бирга ўтиш даври ҳайъатини ташкил қилиш, тарафлар ўртасида диалог ўтказиш, Сурия конституциясини қайта кўриб чиқиш ва бошқарув шакли илмоний бўлиши шулар жумласидан. Бироқ бу бандларнинг бирортасида ҳам Сурия халқининг фикри олинган эмас.

Америка ўзининг малайлари орқали Сурияда қўзғолонининг жиловини ўз қўлига олишга қаттиқ ҳаракат қилаётганлигининг сабаби шундаки, агар у Сурияда илмоний бошқарувни пайдо қилишга муваффақ бўлса, бу билан Халифалик тикланишини олдини олган бўлади. Чунки Халифалик давлатининг тикланиши мустамлакачиларнинг Ислом ўлкаларидан қувиб чиқарилишини англатади. Шунинг учун ҳам Ғарб масъуллари, сиёсатчилари ва муфаккирлари мусулмонларнинг қайси юртида бўлмасин Халифаликнинг тикланишига асло йўл қўймасликларини очиқ айтиб жар солишмоқда.

Нафақат АҚШ ва Ғарб давлатлари, балки Исломий деб номланган давлатчалар ҳам Халифалик давлатининг тикланишига қарши турибди. Чунки бу давлатчаларнинг ҳокимлари Халифалик давлати тикланиши билан ўзларининг бошқарувларига чек қўйилишини яхши билишади. Саудия ҳам, Эрон ҳам, Туркия ҳам, ҳеч қайси давлат бундан мустасно эмас. Шунинг учун бу ҳокимлар ўзлари ҳукмронлик қилаётган ҳар бир мамлакатда сиёсий Исломга қарши қутуриб ҳужум қилмоқда, мавжуд тузумга қарши бўлганларни таъқиб қилишмоқда, уларга «террорчи», «экстремист» деб сохта айбловларни ёпиштиришмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here