بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (фиқҳий)
Taqi Naserнинг саволига жавоб: Байъатнинг муайян вақтга чекланиши жоизми?
Савол:
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Саволим байъат ҳақида. Маълумки, байъат Уммат билан халифа ўртасидаги ўзаро розичиликдир. Байъатнинг муайян вақтга чекланиши жоизми, масалан, бугунги тузумларда одат бўлиб қолгани каби, тўрт йилга ёки беш йилга байъат қилинса бўладими? Шундай дегувчиларда бирор далил ёки далилга ўхшаш нарса борми?
Аллоҳ сиз туфайли барака берсин, бизни ҳам, сизни ҳам Аллоҳим Исломга нусрат берувчи ва уни ғолиб қилувчилардан қилсин.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
- Халифага байъат қилишга оид нусуслар муддат белгилашга зиддир. Чунки Росулуллоҳ Aга ва рошид халифаларга қилинган байъатда Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг суннатлари асосида ҳукм юритиш шарт қилинган. Агар халифа Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг суннатлари асосида ҳукм юритишни тарк қилса, шаръий аҳкомларга мувофиқ, унинг раҳбарлиги ниҳоя топади. Бу, халифанинг қандай ишдан бўшатиш ва мазолимлар девони салоҳиятлари мавзусида батафсил ёритилган. Яна бошқа бирор чеклов қўйилиши жоиз эмас, чунки бу байъат нусусига зиддир. Байъат нусусида эса Аллоҳ Субҳанаҳунинг Китоби ва Росулуллоҳ Aнинг суннатлари билан бошқариш айтилган. Бу суннатда ва саҳобалар ижмосида келган:
Суннатда: Имом Бухорий Уббода ибн Сомитдан ривоят қилади: Бизни Росулуллоҳ A чақиргандилар, ул зотга байъат бердик. Ул зот биздан олган байъатларида бундай деганмиз:
«أَنْ بَايَعْنَا عَلَى السَّمْعِ وَالطَّاعَةِ فِي مَنْشَطِنَا وَمَكْرَهِنَا، وَعُسْرِنَا وَيُسْرِنَا، وَأَثَرَةٍ عَلَيْنَا، وَأَنْ لَا نُنَازِعَ الْأَمْرَ أَهْلَهُ»
«Хурсандчилик ва хафачиликда ҳам, оғир ва енгил кунларда ҳам, қулоқ солиб, итоат этишга, ул зотни ўзимиздан афзал кўришимизга, ишни-бошқарувни эгасидан талашмасликка байъат қилдик». Шунда ул зот
«إِلاَّ أَنْ تَرَوْا كُفْرًا بَوَاحًا عِنْدَكُمْ مِنَ اللهِ فِيهِ بُرْهَانٌ»
«Фақат очиқ куфрни кўрган бўлсангиз ва сизда бунга Аллоҳ томонидан ҳужжат-далил бўлса (қулоқ солиб итоат қилмайсиз)», дедилар. (Бу ҳадисни имом Муслим ҳам ривоят қилган).
Имом Муслим Яҳё ибн Ҳусайндан, у буваси Уммул Ҳусайндан ривоят қилади, мен Уммул Ҳусайннинг бундай деганини эшитгандим: Росулуллоҳ A бундай дедилар:
«إِنْ أُمِّرَ عَلَيْكُمْ عَبْدٌ مُجَدَّعٌ – حَسِبْتُهَا قَالَتْ – أَسْوَدُ، يَقُودُكُمْ بِكِتَابِ اللهِ تَعَالَى، فَاسْمَعُوا لَهُ وَأَطِيعُوا»
«Сизга қоп-қора қул амир қилинса ҳам, агар у сизни Аллоҳ Таолонинг Китоби билан бошқараётган бўлса, унга қулоқ солинг ва итоат қилинг».
Булардан, модомики, байъат Аллоҳ Субҳанаҳунинг Китоби ва Росули Aнинг суннатлари билан бошқариш шарти асосида қилинган бўлса, унинг амалда давом этиши, бироқ бошқарувда очиқ куфр, яъни шариатга қатъан қарши иш кўринса, байъат амалдан тўхташи очиқ кўриниб турибди.
Саҳобалар ижмосидан далил шуки, рошид халифалар байъати, Аллоҳ Субҳанаҳунинг Китоби ва Росули Aнинг суннатлари билан бошқариш шарти билан бўлган, муайян муддатга бўлмаган. Уларнинг байъати барча саҳоба Gлар кўз-ўнгида бўлган ва шу жиҳатдан, муддат белгиламаслик, балки халифанинг ўз ишини давом эттиришини унинг Аллоҳ Субҳанаҳунинг Китоби ва Росули Aнинг суннатлари асосида бошқаришига, яъни Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан ҳукм юритишига боғлиқ қилинган ва саҳобалар шунга ижмо қилганлар. Муаммар ибн Рошид ўзининг «Жоме» китобида ривоят қилади: Бизга Абу Бакр G хутба қилиб, бундай дедилар: «Эй инсонлар, мен сизга раҳбар бўлдим. Аммо сизнинг энг яхшингиз эмасман… менга Аллоҳ ва Росулига итоат қилишимга қараб итоат қилинг, агар Аллоҳ ва Росулига осийлик қилсам, менга итоат қилманг. Намозни бошлаймиз, туринглар, Аллоҳ сизни раҳмати билан сийласин».
Ушбу далиллардан халифанинг муддат белгиланмагани, балки унинг Аллоҳ Субҳанаҳу ва Росули Aга итоат қилиши нусуслардан қайт этилгани очиқ кўриниб турибди. Модомики, халифа Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан ҳукм юритар экан, раҳбарлиги давом этади. Қачон бирор қатъий нусусга қарши чиқса, ҳатто бир ой ёки икки ой ичида бўлса ҳам, у ҳолда раҳбарлиги тугайди. Бу халифани бўшатиш ва мазолимлар қозисининг салоҳияти тўғрисида келган шаръий аҳкомларга мувофиқдир.
- Аммо халифанинг муддати белгиланган дегувчиларда бирор далил ёки далилга ўхшаш нарса борми-йўқмилигига келсак, биз уларда на дилилни кўрдик, на далилга ўхшаш нарсани. Бу ҳақда ҳижрий 1434 йил жумодус-соний, милодий 2013 йил 4 июнда нашр қилинган саволга жавоб нашрамизда батафсил баён қилганмиз, ўшанга мурожаат қилишингиз мумкин.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта
26 муҳаррам 1438ҳ
27 октябр 2016м