Доналд Трамп АҚШнинг 45-президенти этиб сайланди

559
0
L

Доналд Трамп АҚШнинг 45-президенти этиб сайланди

Америкаликлар 8 ноябр куни АҚШнинг 45-президентини сайлаш учун овоз берди. АҚШ президентлиги учун Демократик партиядан Ҳиллари Клинтон, Республикачилар партиясидан Доналд Трамп даъвогарлик қилди. Сайловда Дональд Трамп ғалаба қозонди ва Американинг 45-президенти этиб сайланди.

 Хабарларга кўра, Трамп 276 овозга эга бўлган, Хиллари Клинтон эса 218 овозга эга бўлган. Умуман олганда республикачилардан номзодни қарийб 57 миллион сайловчи қўллаб-қувватлаган бўлса, Клинтон учун 55,8 млн сайловчи ўз овозини берган.

 Сўнгги натижалар Висконси ва Мичиган штатларидан келган бўлиб, уларда Трампнинг ғалабаси аниқланган.

 Хиллари Клинтон шунча вақтдан буён рақиб сифатида миллиардер, бирор давлат хизматида ишламаган номзод Доналд Трампни охир оқибат ғалаба билан табриклашга мажбур бўлди.

Туркистон:

Ҳа, АҚШ давлатининг стротегиясини призидент эмас, неоконсерваторлардан иборат етакчи қувват белгилайди. Призидент ҳам, етакчи гуруҳ ҳам, сенат ва етакчиликни бўлишиб олган икки партия (республикачилар ва демократлар) ҳам, умумий стротегияга мос равишда иш олиб боришади.

Етакчи қувват дунё системасини қурол қилиб, оламий сиёсий ва гиополитик ўзгаришларга мувофиқ ўз тактикаларини ўзгартириб боришади. Масалан халқаро сиёсатда, 2000 йилдан кейинги вазиятларда ҳам ҳозирги вазиятларга ўхшаш ҳолат юз бериб, етакчи қувват вакиллари призидентликка кичик Бушни олиб келишган эди. Яъни кутилаётган ишларга мутаносиб бўлган шахсни призидентлакка олиб келиб, уни эмоционал шахс деб, унинг қўли билан улкан жиноий ишларни амалга ошириб олишади.

Донольд Трамп АҚШ призиденти лавозимини эгаллади. Бундан аввал НАТОнинг собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссен берган баёнот Трампнинг роли қандай бўлишини ифодалаб берган эди. “Бизга халқаро полициячи бўлган Америка керак. Биз Американинг жаҳон ишларидаги етакчилигини ўрнатишимиз лозим”, “Қудратли давлатларнинг дам олишга ҳаққи йўқ. Атрофга қарасангиз, дунё уруш ва можаролар алангасида қолганини кўрасиз. Ироқ парчаланиш ёқасида. Ливия – Шимолий Африкадаги давлатчилигини йўқотмоқда. Россия Украинага ҳужум қилаяпти ва Шарқий Европани беқарорлаштираяпти. Хитой ўз кучини намойиш этмоқда, ядро ҳужумлари билан таҳдид қилаётган ғайриқонуний мамлакат бўлган Шимолий Корея”, “Буларнинг барчаси халқаро ҳуқуқ ва тартибни тиклаш учун халқаро полициячи кераклигини билдиради”, — дея қайд этган эди Расмуссен.

Яъни АҚШнинг эндиги тактикаси, келаётган призидентининг феъли атворига мутаносиб бўлади. Тўғрироғи, АҚШнинг янги стротегиясига муносиб деб танланган призидент келяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here