بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Саволга жавоб
Мосулни қайтариб олиш жанги ортида нима турибди?!
Савол:
2016 йил 17 октябрда Мосулни қайтариб олиш жанги бошланганлиги эълон қилинди. Бу жангдан мақсад нима? Америкалик масъулларнинг олдинги баёнотларини қандай тушунишимиз мумкин, зеро улар Мосул урушининг бир неча йилдан кейин бўлишини тахмин қилишаётган эди-ку? Агар Мосулдан чиқариб ташланса, Давлат ташкилотининг куни битадими? Ироқ ҳукумати билан турк режими ўртасидаги даҳанаки жанг нега юз берди? Турк режими нега бу жангда иштирок этиш тўғрисида қаттиқ туриб оляпти?
Жавоб:
- Юз бераётган воқеаларни атрофлича кузатган киши кўрадики, бу воқеалар курдлар региони кўзга ташланиб қолганидан кейин суннийлар учун алоҳида регионни ва шиалар учун бошқа регионни пайдо қилиш орқали Ироқни парчалаб ташлашни тўлиқ охирига етказиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар занжирининг давомидир. Бу сиёсатни Америка бугун бошламади ва бу Ироқни босиб олинганидан бери бошланган сиёсат ҳам эмас. Аксинча у бу сиёсатни Ироқни босиб олишдан олдин, яъни Америка 1991 йилда Ироқ шимолида учиш тақиқланган зоналарни жорий қилганидан бошлаб бошлаган эди. Ана шу пайтга келиб Курдистон минтақаси деярли бир давлатга ўхшаб қолган эди! 2003 йилда Америка Ироқни босиб олган пайтда босиб олинган Ироқ ҳокими Бреммер ўрнатган низом тоифалар ва мазҳабларнинг улушига қараб тоифачилик ва мазҳабчилик асосидаги режим эди. Бреммер июл ойида Ироқ бошқарув кенгаши дея номланган кенгашни тузди. 2003 йил августда эса 25 аъзодан тузилган конституцияни тайёрлаш комиссиясини тайинлади. Бу комиссия Ироқни Курдистон регионига ўхшаган регионлар асосидаги «федерал» давлатга айлантирувчи конституция лойиҳасини ишлаб чиқди. Шундан кейин унга овоз бериш учун 2005 йил 31 январда умумий сайловлар ўтказилди. Бундан мақсад конституцияни ишлаб чиқиш амалиётига ўтиш даври бошқаруви қонунида кўрсатилганидек қонуний тус бериш эди. Ишга солинган ва зўравонлик қилинган қинғир услубларга қарамай рўйхатга олинган сайловчилардан фақат 58 %игина сайловда овоз берди… Бу конституция ана шу тарзда маъқулланди! Бу конституциянинг баъзи моддалари қуйидагилар:
Ироқ жумҳуриятининг 2005 йилги конституциясининг 1 моддасида «Ироқ жумҳурияти федерал давлат» эканлиги кўрсатилган. 116 моддада «Ироқ жумҳуриятидаги федерал низомнинг пойтахтдан ва марказлашмаган (баъзи вазифалар марказдан белгиланмайдиган) регионлар, муҳофазалар ва маҳаллий идоралардан ташкил топиши» кўрсатилган. 117 моддада «бу конституция кучга кирган пайтидаёқ Курдистон регионини ва унинг мавжуд ҳокимиятини федерал регион деб тан олади» дея кўрсатилди… Бу регион салоҳиятларига назар ташлаган киши Ироқнинг яқин келажакда қанчалик парчалаб ташланишини тушуниб етади! Айниқса 119 моддада «бошқа регионларнинг ҳам пайдо бўлиши мумкинлиги» кўрсатилгани учун буни тушуниб етиш қийин эмас… Шундай қилиб Америка ўша машъум конституция орқали Ироқни парчалаб ташлаш уруғларини экди…
- Америка Ироқни парчалаб ташловчи конституция тасдиқлангани учун зўр муваффақиятни ҳис қилган эди. У Ироқни парчалашга жамоатчилик орасида қулай муҳитни пайдо қилиш учун малайларига бу ишни биринчи ўринга қўйишни юклади. Бироқ малайлари бу ишда муваффақият қозонмади. Чунки шиа ва сунний минтақалар деб атала бошланган минтақаларда ҳатто регионлар деган атама билан бўлса ҳам сепаратчилик (ажраб чиқиш) фаолияти мавжуд эмас эди. Ҳатто шиа ва сунний минтақалар дея номланган минтақалар бўлмади ва бу ном бегона эди… Шунинг учун Америка муҳитни ўз услуби бўйича тайёрлашга киришди ва бу ишга Моликийни танлади. Чунки у Исломга ва мусулмонларга қарши адоват билан тўйинган шахс бўлиб, у 2006 йил 20 майда бош вазирлик мансабига тайинланган эди. Унинг асосий вазифаси суннийлар билан шиалар ўртасида кучли нафратни пайдо қиладиган адоватни вужудга келтириш эди! Дарҳақиқат, Америка қўғирчоғи Моликий ўта мазҳабчи бўлиб бошқаларнинг жиғига тегиб уларнинг ғазабини қўзғарди. Бунинг оқибатида муҳит регионларга бўлиб ташлашга тайёр бўлиб қолди. Моликий бу ролни муваффақиятли ўйнади. Чунки Моликий суннийлар ва курдларга нисбатан адоват уруғини экди. Оқибатда Ироқни бўлиб ташлаш кўпчилик одамларнинг матлабига айланиб қолди… Моликий бу адоватни вужудга келтириб регионларга бўлиб ташлаш учун муҳитни тайёрлашга муваффақ бўлди. Бу унинг бош вазир сифатида Америка бажаришни унга буюрган асосий вазифаси эди. Шунинг учун Америка унинг ҳокимиятда қолиш муддатини 2014 йил 8 сентябргача яна бир муддат чўзиб қўйди. Унинг бошқарув кунлари қора кунлар бўлди. 2011 йил декабрда Америка зоҳирда Ироқдан ҳарбий жиҳатдан чиқиб кетиб, аслида эса хавфсизлик ва сиёсий жиҳатдан қолган пайтдаёқ фитна дарахти аллақачон мевасини бериб бўлган эди. Бу ёвузлик мевасини Моликий янада кўпайтирди. Чунки бу қўғирчоқ зўравонлик қилди, мисли кўрилмаган тарзда аҳмоқона кеккайиб зулм қилди, фитна олови ўчган пайтда уни провокацион тусдаги ишлар ва сўзлар билан янгидан аланга олдирди… шиаларнинг қуролли тўдаларини тузиб мазҳабчилик асосидаги адоватни янада авж олдирди.
Америка мусулмонлар ўртасидаги жарликни янада чуқурлатиш учун Моликий тимсолида ҳақиқатдан ҳам ўзининг йўқотган нарсасини топган эди. Чунки бу қўғирчоқ ўзидаги бутун кек-адоват, макру ҳийла, зулму зўравонлик билан суннийларга қарши провокацион хатти-ҳаракатларни қилиб атайлаб уларнинг жиғига тегар эди… Одамлар зулмни олиб ташлашни ёки ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишса бу қўғирчоқ уларга зўравонлик қилди ва уларнинг ҳар қандай ҳақ-ҳуқуқини рад этди. Масалан 2012 йилда суннийлар яшайдиган минтақалар аҳолисига нисбатан – улар тинч намойиш билан ҳаракатга келган пайтда – худди шундай аҳвол рўй берди. Ҳолбуки уларнинг талаблари оддий бўлиб, зулмни олиб ташлашга, қамалганларни, хусусан аёлларни озод қилишга, тунда уйларга бостириб киришларга чек қўйишга тааллуқли талаблар эди… Бу талаблар орасида режимни қулатишга оид ҳеч қандай талаб йўқ эди. Лекин Моликий ҳукумати бу талабларни рад этди ва уларни террорчиларга хизмат қиладиган талаблар деб атади. Шунинг учун бу қўғирчоқ тинч пикетларни бостира бошлади. Оқибатда бу минтақа аҳлининг ғазаби ортиб улар ажралиб чиқишни ёки бир федерал регионни барпо қилишни талаб қиладиган бўлишди. Моликий ва унинг ҳукумати буни ўзининг америкалик хўжайинларининг секингина буюриши ёки розилиги билан амалга оширди. Чунки у америкаликлар томонидан ҳаракатга келтирилган қўғирчоқдир. Бу билан бир қаторда баъзи шиа ҳаракатлар – ҳатто Анборда тинч норозилик намойишлари бошланишидан олдин – жанубда Курдистон регионига ўхшаган шиалар регионини барпо қилишни талаб қила бошлади. Иш шу чегарадагина тўхтаб қолмади. Аксинча қўшни давлатлар мазҳабчилик жиҳатини бўрттириб қўрсатишда бир-бири билан ким ўзарга мусобақа қилди… Буларнинг барчаси Америка сиёсатини амалга ошириш учун эди. Америка Ироқнинг бир бутун бўлишини истамайди, аксинча парчаланиб кетиб ўзаро ёқа бўғишадиган, бир-биридан нафратланадиган, бир-бирини ўлдирадиган бўлишини истайди! Ҳар бир тарафнинг жаҳолат отига миниб ўзи учун бир алоҳида регион бўлишини талаб қилишини ва регионларга бўлиниб кетишга очиқдан-очиқ чақирадиган бўлишини истайди!
- Мана шундай шароитда Давлат ташкилоти Мосулда таянч нуқтасига эга бўлиш учун ҳаракатга киришди. Америка бу ташкилотнинг мана шу муҳитга шиаларнинг қуролли тўдалари билан бирга кириб келиши жарликни янада шиддатли равишда чуқурлаштиради, натижада бу Американинг суннийлар билан шиалар ўртасидаги низони янада авж олдиришдан иборат мақсадига хизмат қилади, деган фикрга келди. Шу мақсадда Америка Моликийга армияни Мосулдан – қурол-аслаҳаларни ва банклардаги пулларни қолдириб – олиб чиқиб кетишни буюрди ва шундай ҳам бўлди. Чунки 2014 йил июнда Мосулнинг Давлат ташкилоти қўлига ўтгани эълон қилинди. Ироқ армиясининг Мосулни бир ҳақиқий жангсиз ташлаб чиққани, балки ўз қурол-аслаҳаларини, техникаларини, либосларини топшириб чиққани, Мосул банкларида пулларни қолдиргани, сон ва техникада устунлигига қарамай армия аскарлари, зобитлари ва хавфсизлик кучлари қочиб кетишгани ҳақида қатор ҳикоялар пайдо бўлди. Ҳамма бу мавзуда шак-шубҳага тушиб, бир тил бириктирув борлигига ва бу минтақани Давлат ташкилотига муайян ғаразларни кўзлаб атайлаб топширилганига ишора қила бошлади. Тил бириктирув бўлди деган бу раъй омм шу даражада кучли бўлдики, натижада Моликий юз берган бу ҳодисани тил бириктирув эканини тан олишга мажбур бўлиб бундай деганди: («Мосул бошдан кечирган нарса бир тил бириктирув бўлди». Моликийнинг фейсбукдаги саҳифаси, Америка озодлик радиоси 2015 йил 18 август). Лекин Моликий бу тил бириктирувни ўзидан йироқлатишга уринди. Ваҳоланки бу тил бириктирув «муаллифи» унинг ўзи эди. Чунки у бош вазир ва армия қўмондони ҳамда жангдан биринчи жавобгар эди! Худди шундай аҳвол Рамадийда ҳам такрорланди, у ердан ҳам олтин дивизия деб ном берилган мавжуд кучлар ҳеч бир қаршилик кўрсатмасдан олиб чиқиб кетилди. Шундан кейин Моликийни ва бундан жавобгар кимсаларни муҳосаба қилишни талаб қилиш бошланди. Лекин бу мавзу бир ёритилган бўлиб кейин «унутилди». Американинг бу мавзуни ёпишни маъқул кўргани кўриниб турибди. Чунки армияни олиб чиқиб кетишда Американинг қўли бор. Чунки Америка Давлат ташкилотининг – уни сунний деган эътиборда – Мосулда пайдо бўлишини осонлаштиришни истади. Чунки Давлат ташкилотининг шиа қуролли тўдалари билан бир қаторда пайдо бўлиши суннийлар билан шиалар ўртасидаги жарликни янада кенгайтириб регионларга бўлиб ташланган федералликка замин тайёрлаб берар эди. Шунинг учун Америка Моликийга армияни Мосулдан – бу шаҳарга Давлат ташкилотининг кириб келишини осонлаштириш учун – олиб чиқиб кетишни буюрди. Бугина эмас, балки Америка бу ташкилотни – у Мосулга кириб келган пайтда – бомбардимон қилишни рад этди. Чунки Обама 2014 йил 13 июнда «Вашингтон ироқликлар илгари сурадиган бир сиёсий режа йўқ бўлиб турган бир шароитда биронта ҳарбий амалиётда иштирок этмайди» деди. Ҳолбуки Америка билан Ироқ ўртасида тузилган хавфсизлик келишуви бор эди ва Ироқ ҳукумати Обамадан ана шуни (зарба беришни) талаб қилган эди. «Ироқ ташқи ишлар вазири Зеборий Жиддада 2014 йил 18 июнда «Бағдод Вашингтондан қуролли жангариларга ҳаводан зарбалар беришни талаб қилди» деди». Буни Америка бош штаби бошлиғи генерал Демпси ҳам конгресс йиғинида таъкидлади. Бу эса Американинг аралашишга шошилмаганини, аксинча уни то муҳит регионларга бўлиб ташлаш лойиҳасини амалга оширишга тайёр бўлгунгача кечиктириб турганини англатади. Бунинг учун суннийлар билан шиалар ўртасидаги муҳитни янада қайноқ тус олдириб, охири иккала тарафдан ҳар бири – худди Ироқ Курдистонида бўлганидек – ўзи учун бир алоҳида регион бўлишига рози бўлиши керак эди. Ана шундан кейин Америка Давлат ташкилотига қарши жанг қилиб уни Мосулдан ҳайдаб чиқаришни буюрмоқда.
Албатта онгли сиёсатчилар буни яхши тушуниб, кузатиб турибди. Биз бу ўринда «Ироқ Явм» сайти юқори даражадаги дипломатик манбалардан олиб тарқатган хабарни айтиб ўтамиз. Бу манбалар шу сайтга мамлакатдаги Давлат ташкилотини йўқ қилишга оид Америка қўйган шартга тааллуқли хабарларни секингина чиқариб юборган. Уларда қуйидагилар келган: «Бағдоддаги федерал бошқарувга бўйсунадиган учта асосий регионни барпо қилиш ИШИД ташкилоти ишини узил-кесил ҳал қилишнинг ва Ироқни ундан тозалашнинг ҳамда ҳозирда Бағдодда ҳукумат ўрнини эгаллаб турган иккинчи даражали маъмуриятларнинг ҳаммасига, хусусан Эрон буйруқлари билан бошқарилаётган қуролли отрядларга барҳам беришнинг асосий шартидир». Ана шу манбаларнинг ўзи қуйидагиларни ҳам билдирди: «… Вашингтон Ироқдаги янги федерал ҳукуматни хавфсизлик кенгаши томонидан бўладиган қўллаб-қувватлаш билан ҳимоя қилишни ваъда қилди…».
Шундай қилиб демак Америка Моликийни – у мазҳабчи мутаассиб бўлгани сабабли – танлаб, суннийлар билан шиалар ўртасида адоватни пайдо қилиш ва ана шундан кейин Ироқни регионларга бўлиб ташлаб, бу регионларни марказ билан ҳеч қанча вақт ўтмай узилиб кетадиган мўрт «арқон» билан боғлаб қўйиш учун уни ишга солди. Моликий ўзига буюрилган бу ролни бажариш учун суннийларга қарши провокацион хатти-ҳаракатларни қиладиган бўлди… Америка Давлат ташкилотининг шиаларга бўлган қарашидан ҳам фойдаланди. Шу мақсадда бу ташкилотнинг Мосулга киришини осонлаштирди. Суннийлар билан шиалар ўртасидаги жарликни янада кенгайтириш мақсадида шундай қилди. Америка Давлат ташкилотидан – бу ташкилот Мосулга кириб «халифалик»ни эълон қилган пайтида – яна бир бор фойдаланди. Чунки Америка бу ташкилотнинг тинч фуқароларни ўлдириш, ёндириш ва қувғин қилишдан иборат ишларига зўр урғу бериб бу ишларни Халифалик билан боғлашга уринди. Лекин Аллоҳ уларнинг ишларини барбод қилди. Чунки одамлар Бағдодийнинг «халифалиги» бир сафсата эканлигини, тиклашга ҳаракат қилишни Аллоҳ фарз қилган ва ҳаётга қайтишини Росул A башорат берган Халифаликнинг эса ҳақ ва адолатли эканлигини, одамлар тинчлик ва осуда ҳаёт истаб ҳақиқий Халифаликка ҳижрат қилишларини, ҳақиқий Халифалик яхшиликни нафақат ўзининг фуқаролари ўртасида ёйибгина қолмай, балки уни бутун оламга етказишини билдилар.
- Турк кучларининг Ироқ шимолида мавжуд бўлиб туришига келсак, у ҳам худди ана шу ғаразнинг ўзи учундир. Яъни Ироқдаги суннийларга – худди Эрон шиаларга «қувват» берганидек – «қувват» беришдир… Туркия регионларга бўлиниб кетишни кучайтириш учун регионал вазиятга мана шу тарзда ўз ҳиссасини қўшмоқда! Демак Туркиянинг кириши мана шу жарликни янада чуқурлатиш учун бўлди. Юзаки қараганда Туркия ўзини гўё Эроннинг шиаларни ҳимоя қилиши қаршисида суннийларни ҳимоя қилаётгандек қилиб кўрсатмоқда… Буларнинг барчаси битта мақсадни амалга ошириш, яъни бўлиниб кетишни осонлаштириш учундир.
Энди Туркиянинг бу жангда иштирок этиш тўғрисида қаттиқ туриб олганига ва Эрдоган билан Ибодий ўртасида даҳанаки жанг юз берганига келсак, Эрдоган Ироқ ҳукуматининг турк кучларини Мосул шимолий шарқидаги Башика ҳарбий лагеридан олиб чиқиб кетиш ҳақидаги талабини рад этди. Ваҳоланки Ироқ ҳукумати бу иш ўзининг ҳам, турк ҳукуматининг ҳам қўлида эмаслигини, аксинча у Америка сиёсатига қараб бўлишини жуда яхши билади. Мақсад Эрдоганни гўё у ўзининг Ободий билан бўлган тортишувида суннийларга ёрдам берадигандек қилиб кўрсатиш ва шундан кейин унинг «регионлар» ҳақидаги Америка лойиҳасига қизиқтиришидир! Ибодий ҳам худди шундай иш тутмоқда. Чунки у Ироқнинг еру осмонини тўлғазиб ташлаган шунча кучлар ҳақида миқ этмай фақат турк кучлари мавзусини қўзғамоқда! Бундан мақсади шиаларнинг хайрихоҳлигини касб қилишдир… Бу иккала иш битта ғараз-мақсаднинг ўзига хизмат қилади. Яъни Американинг Ироқни регионларга парчалаб ташлашга оид ғаразига хизмат қилиш учун суннийлар билан шиалар ўртасидаги низони янада авж олдиришга хизмат қилади… Шунинг учун турк ҳукумати билан Ироқ ҳукумати ўртасидаги бу тортишувнинг давом этишини ва тўхташини Америка лойиҳаси белгилайди. Бу Ироқ ҳукумати турк кучларини олиб чиқиб кетишни талаб қилаётган биринчи ҳолат эмас. Чунки бу ҳукумат ўтган йилнинг охирида ҳам буни талаб қилган эди. Ўшанда араб лигаси йиғин ўтказиб бу талабни қўллаб-қувватлаган ва бу ишни Хавфсизлик Кенгашига – у Туркияни қоралаб ундан ўз кучларини олиб чиқиб кетишини талаб қиладиган бир қарорни қабул қилиши учун – ҳавола қилган эди. Лекин бу талаб бир стакан сувда қўзғалган «бўрон»дек бир «лоп» этиб дарҳол ўча қолди! Шундай қилиб демак турк кучларининг қолиши худди шу ғаразнинг ўзига, яъни регионларга бўлиб ташлаш ҳақидаги Америка лойиҳасини амалга оширишга хизмат қилади. Бу иш сир бўлмай қолди. Аксинча уни Эрдоган очиқ айтиб шимолдаги регионга ўхшаб Мосулнинг ҳам бир алоҳида регион бўлишини талаб қилмоқда. Эрдоган Ироқ шимолида маҳаллий бошқарувга эга бир алоҳида регион бўлишига розилик берган, лекин худди шунга ўхшаган Мосул региони бўлишига розилик бермаган кимсаларни айбламоқда. Эрдоган ўзининг Бештепада сўзлаган нутқида Мосулдаги вазиятга тўхталиб қуйидагиларни айтди: «… Ироқ шимолида маҳаллий бошқарув бўлиши тўғрисида овоз беришда «ҳа» деб овоз берганлар Мосулда ҳам худди шу нарсанинг ўзи бўлишига «ҳа» деб айтишмади». (Тайм Турк газетаси 2016 йил 18 октябр).
- Энди нега ҳозирга келиб америкаликларнинг олдинги баёнотларига акс ўлароқ Мосулда уруш қилишни қаттиқ туриб талаб қилинганига келсак, бу масала қуйидагичадир:
Америка Давлат ташкилотига қарши уруш қилиб уни Мосулдан чиқариб юбориш вақти келгани йўқ деб билган эди. Шунинг учун Обама ўзининг даврида бу ишни узил-кесил ҳал қилишга шошилмади. Аксинча баъзи америкалик масъуллар бу иш бир неча йилларга чўзилади деб баёнот беришган эди… Лекин шундай ишлар юз бердики бу ишлар Обамани бу тўғрида шошилишга мажбур қилди… Чунки Обама ўзининг машъум даври бирон муваффақият билан ёки айтишга арзирли бир кичкина муваффақият билан якунланишини истар эди. У бу тўғрида Сурияга умид боғлаган ва шу мақсадда Эронни, унинг қуролли тўдаларини сафарбар қилган ва русларнинг ҳаводан бомбардимон қилишини авж олдирган эди. Лекин унинг умиди пучга чиққани кўриниб турибди. Бунга сабаб Сурия аҳлининг, хусусан Ҳалабнинг қоядек буюк қатъиятидир. Шунинг учун Обама кўзини Ироққа, Мосул томонга – шояд у ерда бирон муваффақиятга ёки бир кичик муваффақиятга бўлса ҳам эришиш илинжида – бурди! Ва Мосулга кириш учун шошилинч ҳаракат қилди. У ҳатто ортида баъзи қаршилик ўчоқларини, жумладан Хавижани қолдирди… «Уолл-стрит жорнал газетасининг ёзишича Мосул сари илгарилаган Ироқ кучлари Давлат ташкилоти назорати остидаги баъзи қаршилик ўчоқларини, масалан Киркук муҳофазасининг ўртасида жойлашган Хавижани четлаб ўтиб ортда қолдирди. Бу иш ташкилот жангариларига Ироқдаги бошқа минтақаларда қарши ҳужумлар уюштириш имконини беради. Газета ўзининг бир ҳисоботида изоҳ беришича Ироқ раҳбарлари Хавижани қайтариб олишни ўзларининг бирламчи вазифалари доирасига киритишмаган. Ваҳоланки – деб ёзади газета – Хавижа пойтахт Бағдод билан мамлакатнинг иккинчи энг катта шаҳри Мосулни бир-бирига боғловчи йўлда жойлашган… Киркукдаги шиа отрядлари қўмондонларидан бири Майсам Зайдий Хавижани «Ироқ шимоли биқинига санчилган бир пичоқ» деб атади. Унинг айтишича ҳукумат баъзи бир сиёсий сабабларга кўра ва халқаро босимлар туфайли Хавижадан олдин Мосулни қайтариб олишга шошилди…». (Ал-Жазира 2016 йил 28 октябр).
Шундай қилиб Мосул жанги 2016 йил 17 октябрда бошланди. Айтишларича унда Ироқ армиясидан 140 минг аскар, Пешмерга кучлари, уруғ-қабилалардан тўпланган кучлар, миллий кучлар ва бошқа кучлар иштирок этмоқда. Америка мудофаа вазирлиги расмий вакили Питер Кук қуйидагиларни айтди: «Вашингтон бошчилигидаги халқаро коалиция Мосул жанги чоғида Ироқ кучларини тўла қўллаб-қувватламоқда». У «Мосулни қайтариб олиш жангида ортдаги чизиқларда Америка кучлари турганини, уларнинг туришидан мақсад Ироқ армиясига ва Пешмерга кучларига орт томондан ёрдам кўрсатиш эканини» кўрсатиб ўтди. (Рейтер 2016 йил 17 октябр). Америка июлнинг охирларида Ироқдаги кучлари сонини бош вазир Ҳайдар Ибодийнинг талабидан кейин уларга 600 аскарни қўшиб 4400га оширишини эълон қилган эди. Демак бу жангнинг Америкадаги сайловлар кампанияси чоғида ҳам ва ундан кейин ҳам давом этиши исталмоқда. Тоинки Обама ўзининг даврини Америка тарихида ўзининг ва демократларнинг фойдасига ёзиладиган ютуқларга эришиш билан якунлай олсин. Мосул жанги ички кучларнинг ўзаро жанжаллари сабабли ва регионал кучлар (Туркия ва Эрон)нинг ўзаро жанжаллари сабабли осон бўлмайди. Чунки бу жанжаллар Молсул жангини бир қўзғалиб ва бир ўчирадиган қилиб қўяди… Шундай бўлса-да лекин бу кучларга таъсирини ўтказувчи омил модомики Американинг ўзи экан демак бу даҳанаки жанжаллар жангни узоқ тўхтатиб қўйиши кутилмайди, аксинча у Америка сиёсати тақозосига қараб давом этаверади…
- Америка Европага ҳам бир ролни берди. Лекин у мустақил рол эмас. Балки Европани, хусусан Франция ва Британияни коалициянинг бир қисми деб ҳисоблаб унга шу ролни берди. Демак Европанинг роли Американинг коалицияга бошчилиги билан бошқарилади. Европа йироқда қолиб Американинг бу урушдан кўзлаган мақсадларига, яъни Ироқни регионларга парчалаб ташлашига тўсқинлик қилмаслиги учун Америка унга шу ролни берди. Одатдагидек Франция Давлат ташкилоти томонидан ўзига Францияда етказилган зарарга жавоб сифатида бундай ҳодисаларда ўзини кўрсатишга уринмоқда. Шу мақсадда Парижда 2016 йил 20 октябрда «Мосул шаҳрининг сиёсий келажаги»ни муҳокама қилиш учун бир конференция ўтказилди. Франция унга йигирмата давлат ташқи ишлар вазирларини ва тинч фуқароларни ҳимоя қилиш ташкилоти вакилларини таклиф қилди. Франция 2016 йил 25 октябрда ўтказилган яна бир конференцияга Давлат ташкилотига қарши халқаро коалициядаги мудофаа вазирларини таклиф қилди. Бу йиғиндан кейин Америка мудофаа вазири Эштон Картер ўзининг мамлакати коалиция қўмондони деган эътиборда қуйидагиларни айтди: «Муҳокамаларда бутун эътибор Давлат ташкилотининг Раққа устидан назоратини йўқ қилиш кайфиятига қаратилди… Бу режани тезроқ амалга ошириш учун коалиция нима қила олиши мумкинлиги ва аъзо давлатлар ерларини бу ташкилот ҳужумларидан ҳимоя қилиш кайфияти белгилаб олинди…». (Ал-Жазира 2016 йил 26 октябр). Бу эса Американинг бу давлатларга бошчи эканини кўрсатиб турибди. Чунки Америка аъзо давлатлар ерларини Давлат ташкилоти ҳужумларидан ҳимоя қилиш ҳақида сўз юритмоқда.
- Энди Давлат ташкилотининг куни – агар Мосул унинг қўлидан чиқиб кетадиган бўлса – битадими? – деган саволга келсак бундай бўлиб кўринмаяпти. Аксинча ташкилот ҳужум қилиш ва чекиниш уруши йўлига ўтади, у ер, бу ерда ҳужумлар уюштириш йўлига ўтади, шаҳарлар ташқарисидан туриб ўз ишларини давом эттиради. Чунки масалан бу ташкилот Рамадийдан қувиб чиқарилган бўлса-да лекин у унинг атрофларида сақланиб қолаверди. Шунинг учун у Мосулдан чиқариб ташланган тақдирда ҳам унинг теварак атрофларида изғиб юраверади, 2014 йилдан олдин бўлганидек ва ҳозирда бўлаётганидек яна саҳроларда, тоғларда, шаҳар ва қишлоқлар атрофларида жанг қиладиган бир қуролли ташкилот бўлиб қолаверади… Бу ташкилот сиёсий онгга эга бўлмагани учун ўзининг манфаатига хизмат қилади деб билган ишларни қилмоқда. Натижада бу ишлардан мустамлакачи кофир давлатлар манфаатлари учун фойдаланилмоқда. Кошки бу ташкилот буни тушуниб етсайди…
- Америка ҳақида айтадиган бўлсак, унинг Ироқни уч федерал регионларга бўлиб ташлаш режасидан воз кечиши эҳтимол тутилмайди. Аксинча бу давлатнинг Ироққа тааллуқли сиёсатига айланиб бўлди. Чунки конгресс 2006 йилда Ироқни уч федерал иқлим: курдлар, суннийлар ва шиалар регионларига бўлиб ташлаш ҳақидаги лойиҳани маъқуллади. Лекин бу қарор президент учун мажбурий эмас. Буш ўша пайтда «шарт-шароитлар бу қарорни амалга ошириш учун қулай эмас» деб билдирган эди. Бу қарор лойиҳасини сенатор Жозеф Байден илгари сурган эди. У 2009 йилда президент Обаманинг ўринбосарига айланди. Байден бу қарорни амалга ошириш йўлида ҳаракат қилди. Лекин бу ҳақда расман эълон қилинмади. Обама унга Ироқ ишини топширган эди… Шуни ҳам айтиш керакки Америка Ироқ конституциясини мана шу асосда ишлаб чиқди. Демак Американинг ишлари ҳозир ва келажакда шуни татбиқ қилиш сари йўналадиган бўлади. Мосул қайтариб олинганидан кейин суннийлар минтақалари деб аталадиган бу минтақаларни идора қилишнинг сиёсий ифодаси муҳокама қилинади. У ишлар занжирининг энг қийин ҳалқасидир. Чунки шиалар минтақалари бундан кўра осонроқдир… Шу билан бирга бу лойиҳанинг ўтиши осон иш эмас. Чунки Ироқда холис Аллоҳ Субҳанаҳу ризолиги учун амал қиладиган ва Росулуллоҳ Aга содиқ бўлган ҳақиқий эр кишилар бор. Улар ўз юртларининг парчалаб ташланишини асло қабул қилмайдилар. Улар бу лойиҳаларга – Кучли, Азиз Аллоҳ изни ила уларни барбод қилиш учун – қарши турадилар.
- Сўзимиз якунида қуйидагиларни айтамиз: эй Ироқ аҳли, эй Рофидайн аҳли, биз сизларга хитоб қилмоқдамиз, сизларга олдин ҳам хитоб қилган эдик: сизларни Ислом асрлар давомида бирлаштириб келди. Сизлар Ислом рояси соясида узоқ замон яшаб келдингиз. Ўша даврларда сизлар кучли, азиз эдингиз. Яхшиликни бирга баҳам кўрардингиз, ёвузликка қарши биргаликда курашардингиз… Юртингиз қаҳрамонлар ери, Қодисия ери, Бувайб еридир, Ҳорунар Рашид ва Мўътасим юрти, Салоҳиддин юрти, олдинги фотиҳлар ва инша Аллоҳ энди келадиган фотиҳлар юртидир. Бир бутун Ироқ ўз аҳли билан кучлидир. Парчалаб ташланган Ироқ эса парчалангани сабабли заифдир… Шунинг учун агар курдлар Курдистон региони ёки Курдистон давлати мавжуд бўлса ўзлари учун бир азизлик вужудга келади деб хом хаёл қилишаётган бўлса у қисқа муддатдан нарига ўтмайди, аксинча у улар учун бир оз вақтдан кейин ҳалокат ўрни бўлади… Агар суннийлар ўзлари учун Ироқ шимоли ва ғарбида бир регион пайдо бўлса улар учун бир тинч-осуда ҳаёт пайдо бўлади деб хом хаёл қилишаётган бўлса у бир арзимас даврдан нарига ўтмайди, ана шундан кейин уларга бахтсизлик ва танг ҳаёт бўлади… Агар шиалар ўзлари учун жанубда бир регион пайдо бўлса улар учун бир зўр қувват пайдо бўлади деб хом хаёл қилишаётган бўлса у бир озгина вақт бўлади, холос, кейин ишлар яна заифлик ва хорликка айланади.
Эй Рофидайн аҳли: тоифачиликни ва мутаассибликни улоқтириб ташланг.
«دَعُوهَا فَإِنَّهَا مُنْتِنَةٌ»
«Уни ташланглар, зеро у сассиқ нарсадир». Бу ҳадисни Бухорий Жобирдан чиқарди… тоифачилик ва мазҳабчилик атамаларини тарк қилинг ва Аллоҳ бизни исмлаган исмга маҳкам ёпишинг.
هُوَ سَمَّاكُمُ الْمُسْلِمِينَ
«(Аллоҳнинг) Ўзи сизларни илгари(ги муқаддас китобларида) ҳам мана шу (Қуръонда) ҳам мусулмонлар (яъни Ўзининг динига бўйсунувчилар) деб атади» [Ҳаж 78]
Шу Исмга қайтинг ва унга маҳкам ёпишинг, шунда азиз бўласиз. Акс ҳолда сизларга ҳар томондан хорлик мусибати етади.
إِنَّ فِي ذَلِكَ لَذِكْرَى لِمَنْ كَانَ لَهُ قَلْبٌ أَوْ أَلْقَى السَّمْعَ وَهُوَ شَهِيدٌ
«Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган ҳолда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бордир» [Қоф 37]
29 муҳаррам 1438ҳ
30 октябр 2016м