Милиция ходимлари талончиликда гумонланиб қўлга олинди

639
0

Милиция ходимлари талончиликда гумонланиб қўлга олинди

 Перзидент Алмазбек Атамбаев 31 октябр куни Бишкек шаҳрида ИИВ ходимларига янги уйлар топшириш маросимида, милиция сафидаги бир-иккита “каламуш”ни деб бутун тизимга лой чоплаш керак эмаслиги ҳақида айтиб ўтган эди.

 Бироқ, милиция сафида “каламуш”лар кун сайин кўпайиб бораётган бўлса, милиция ходимлари ўзлари эгаллаб турган мансаб ва вазифадан фойдаланиб халқни талон-тарож қилиб пул ишлаб топишаётган бўлсалар ва милиция ходимлари томонидан бундай ишлар деярли ҳар куни содир бўлаётган бўлса ҳам улар ҳақида яхши фикрда қолавериш керакми?

 Ички ишлар вазирлиги берган хабарга кўра, ўтган ҳафтада милиция ходимлари талончиликда гумонланиб қўлга олинди. Бунга қадар Чуй вилояти турғуни ариза билан милицияга мурожаат қилган. Аризачига кўра, милиция ходимлари ундан шахсий автомашинасида олиб бориб қўйишни илтимос қилишган. Бироқ, йўлда унга нисбатан куч қўллаб, уриб-калтаклаб катта миқдордаги пулни тортиб олишган.

 Хабарда айтилишича, текширув давомида бу ишга Панфилов туман ички ишлар бўлимининг ходимлари қатнашгани аниқланган. Ходиса юзасидан “қароқчилик”, “хизмат ваколатини оширганлик” ва “хизмат ваколатини суйистеъмол қилиш” моддалари бўйича тергов ишлари бошланиб, материаллар туман прокуратурасига жўнатилган.

 Аммо хабарда жиноятда гумонланган милиция ходимларининг сони ва қанча миқдордаги пул  тортиб олингани ҳақида айтилмаган.

Туркистон:

ИИВ матбуот хизматининг 21 октябр куни тарқатган хабаридан маълум бўлишича, жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида (январ-сентябр) фуқаролар томонидан милиция ходимлари устидан 1840 нафар шикоят келиб тушган. 55 нафар милиция ходими ишдан ҳайдалиб, 71та ходим ишдан бўшатилган. Бундан ташқари, 1318 орган хизматчиси жазога тортилиб, 693 материал терговга жўнатилган. Буларнинг ичидан 81 жиноий иш қўзғатилган.

  Милиция ходимлари томонидан содир этилаётган шунча жиноятлардан кейин ҳам биз уларга ишонч билдириб, хурмат қилишда давом этаверишимиз керакми?

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here