Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 28 октябр куни олий ўқув юртларининг аълочи талабаларига президент степендиясини топшириш маросимида, Қирғизистон мусулмонлари пайғамбаримизнинг “бир соат илм олиш бир кечалик ибодатдан афзал” деган васиятларини унутмасликлари кераклигини айтиб ўтди.
Атамбаев бир вақтлар тараққиёт мусулмон мамлакатлардан бошланганини талабаларга айтиб ўтди.
“Бугун биз фойдаланиб турган араб сонлари, алгебра, алгоритм… буларнинг бари араб сўзлари. Энг аввалги университетга Марокашнинг Фес шаҳрида асос солинган ва европаликлар келиб мусулмонлардан таълим олишган. Пайғамбаримиз Муҳаммаднинг васиятларида бир соат илм олиш бир кечалик ибодатдан афзал деб айтилган. Бироқ ўша вақтда муллалар ғолиб келиб, одамларни Қуръонни шунчаки ёдлашга мажбур қилишган. Сўнги юз йилликда мусулмон ўлка вакилларидан фақат икки кишигина Нобел мукофотини олди. Бу Исломни умуман тушунмаган, бундан минг йил олдин араб халқи учун ёзилган қоидаларни одамларга тиқиштирган чалла мулла билан имомларнинг касофати. Бу бизнинг бошимизга тушган катта фалокат. Қирғизистон мусулмонлари бир соат илм олиш бир кечалик ибодат билан баробар деган пайғамбаримизнинг васиятини эсдан чиқармасликлари керак. Мен буни охирги вақтларда ёшлар сақол қўйиш ва арабча сўзлашишни мода сифатида қабул қила бошлаганликлари учун айтяпман”,- деди Атамбаев.
Туркистон:
Ҳақиқатдан ҳам шундай, тўғрироғи шунга ўхшаш ҳадис бор.
” طلب العلم ساعة أفضل من قيام الليل”
“Бир соат илм излаш бир кечалик нафл ибодатдан афзалдир” (Имом Тирмизий ривояти).
Лекин у ҳадисда Пайғамбаримиз (сав) кечани намоз ўқиб ўтказган одамни ибодати ҳақида айтганлар. Бу сўзлари билан Муҳаммад (сав) кечаси ўқиладиган намознинг даражотини пасайтирган эмаслар. Балки, кечанинг бир қисмида юлдузларга қараб, тафаккур қилиб, Аллоҳнинг қудратига иймон келтириш ёки иймонини ақли билан амалларига таъсир қиладиган натижаларга эришиш учун фикрлашнинг афзаллиги ҳақида айтганлар.
Лекин Атамбаев бу ҳадисни тушунмаганлиги учун уни намоз, араб тилини ўрганиш илми, сақол, қуръон ёдлаш каби исломий ибодат ва амалларга қарши фойдаланмоқчи бўляпти. Аслида бу ҳадисни илм ўрганишга алоқаси йўқ. Балки тафаккур қилиш ва ақл билан Оллоҳни таниш учун унинг махлуқотларига теран эътибор қаратиб, яратувчиларининг қудратига бўлган ишончларини янада кучайтиришга ундаш мақсад қилинган. Яъни бу ҳадисдаги тафаккурга бўлган тарғибот бошқа шарий ҳукмларни инкор қилишни ёки уларни ташлаб қўйиб фақат тафаккур қилишга ёки фақат илм олиш билан кифояланишга далолат қилмайди.
Атамбаев охирги вақтларда ўзининг сиёсий гап ва ҳаракатларида жуда кўп хатоларга йўл қўяпти. Энди у “мен Қуронни биламан” деб, ҳадис ва оятларга ҳам шарҳ бера бошламоқда. Илмиянов сингари президентнинг сиёсий маслаҳатчилари диний жиҳаидан айтиб келаётган хато ва телба тескари гапларини президент атрофидаги Абдишукр Норматов сингари диний маслаҳатчилари ҳам тўғри деб эътироф этиб боришаётганга ўхшайди. Бу диний уламолар призиденттан қўрқмай Аллоҳдан қўрқиб, Атамбаевнинг нотўғри шаръий кетувини тўхтатишлари вожиб. Призидент нафақат ўзини балки барча диний уламолару, диний қатламларни обруйини тўкиб юборади. Шаръий хатолар, сиёсий хатолардан ёмонроқ. Диндорларни ўзлари олиб бораётган сиёсатларига аралашишдан ман қилишаётганларидек, призидент ҳам динни ўз душманларига қарши қурол қилиш нийятидан қайтиши керак.
Уламолар диққатига! Жамиятимиз исломийлашиб богани сари, сиёсатчиларимиз ҳам исломийлашиб боришади. Лекин улар ўзлари олиб боришаётган куфр сиёсатида исломни бир бирларига қарши қурол қилишга уринишади. Сизлар шаръий ҳукмни ва Ҳанафий мазҳабидаги шаръий усулларни уларга тушунтириб боришларинг керак. Яъни ўз мақсадига эришиш йўлида ҳукм овлашнинг ҳаромлиги, мужтаҳид бўлмаган одам ҳадис ёки бир оятни ўзидан ўзи учун ҳукм чиқариб олиши мумкин эмаслиги….. ва ҳоказо. Акс ҳолда юқоридаги каби салтанат эгалари доврираб, шаръий ҳукмларни пала партич қилиб юборишади. Кейин сизлар уларга қарши тўғри ҳукмни баён қила олмай, нусусларга хиёнат қилиб, ўша сиёсатчининг айтганига мослашга жуда қийналасизлар. Ўзбекистон уламоларининг шу кундаги ҳолатлари каби.